“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Андижон давлат университети
ректори__________А.С.Юлдашев
“_____”______________2022 йил
Андижон давлат университети ректори А.Юлдашев иштирокида “Коррупцион холатларни олдини олиш” мавзусида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
Андижон шаҳар 2022 йил .... май
Қатнашди: Андижон давлат университети ректори А.Юлдашев, ўқув ишлар бўйича проректор Р.Муллажонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Абидова, факультетнинг ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосарлари, барча тьюторлар
Кун тартиби
1. Сместр якуний имтихонлари даврида коррупцион холатларга йўл қўймаслик. Таъмагирлик ва порахўрликни олдини олиш бўйича мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш.
2. Талабаларнинг ёзги амалиёти даврида хавсизлик қоидаларига амал қилиш чораларини кўриш, талабалар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш ҳамда ёзги амалиёт даврида қўшимчи йиғимларга чек қўйиш.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ректор А.С.Юлдашев сўзи тингланди:
Йиғилишни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Абидова очиб, кун тартибидаги масалалари билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди. Биринчи масала юзасидан жорий, оралиқ ва якуний рейтинг назоратлари олдидан Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ҳамда тьюторлар томонидан талабалар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, коррупцион холатларини олдини олиш бўйича чоралар кўриши, рейтинг имтихонлари давомида ижтимоий сўровномалар ўтказиб бориши бўйича керакли топшириқларни айтиб ўтди.
Университет ректори А.Юлдашев сўз олиб, йиғилиш иштирокчиларини қатъий огоҳлантириш берди. Давлат битирув имтихонлари, сместр якунлари хамда ёзги амалиёт вақтида таъмагирлик ва порахўрлик холатлари кузатилган факультет маъмуриятига хайфсан берилиши тўғрисида таъкидлаб ўтди. А.Юлдашев талабаларнинг маънавий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий онгини ўстириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ғоявий жиҳатдан мустаҳкам иродали қилиб тарбиялаш ҳамда талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича керакли топшириқларни айтиб, факультетлардаги ташкилий ишлар бўйича хисоботларни Д.Абидовага топширилишини тайинлади. А.Юлдашев ёзги амалиёт давомида кетадиган сарф харажатлар университет бюджет мағлаблари хисобидан қопланишини талабалардан қўшимча равишда пул йиғилиши холатларига чек қўйилиши хақида огохлантирди.
Юқоридагиларни инобатга олиб
йиғилиш қарор қилади:
1. Йиғилишда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Абидова томонидан берилган топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Андижон шахар ИИОФМБ томонидан тақдим этилган рўйхатдаги талабалардан факультетлар кесимида расмий огоҳлантирилганлик тўғрисида маълумот олинсин.
Йиғилишда Ёшлар билан ишлаш,
маънавият ва маърифат бўлими
бошлиғи Д.Абидова
Do'stlaringiz bilan baham: |