Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Бошлиқ ўринбосари, барча бўлим бошлиқлари, Мелиоратив тизим бошлиқлари- га меҳнат ва ижро интизомига риоя этиш, ижро мониторингини юритиш, ҳужжатлар билан, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига эътиборни сусайтирмаслик, ушбу масалалар бўйича масъул ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги ошириш.
2. Бошлиқ ўринбосари, барча бўлим ва тизим бошлиқларига:
2 кун муддат ичида мазкур йиғилиш қарорини ҳар бир ходимга ўқиб эшиттириш, унинг мазмун-моҳиятини етказиш, ижро интизомига риоя қилинмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини юритувчи "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидаги ҳужжатларнинг ижроси белгиланган муддатларда, тўлақонли ва сифатли таъминланмаган тақдирда интизомий жазо чораси муқаррарлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган мукофот ва рағбатлантириш маблағларидан чегириб қолиниши ҳақида расман огохлантириш орқали барча даражадаги раҳбар ва ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш;
2 кун муддат ичида вазирликнинг 2020 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ҳамда унинг тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларида иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 55-сонли буйруғи билан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳар бир ходимни расман таништириб чиқиш ва унинг ижросини сўзсиз таъминлаш;
вазирликнинг 2019 йил 22 февралдаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 09/1-2388-сонли топшириғи ижросини таъминлаш ҳақида"ги буйруғи билан 1-иловага мувофиқ тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларида ҳужжатлар ижроси назоратини ташкил этиш схемаси тасдиқланаётган ҳужжатлар ижроси назоратини ташкил этиш схемаси ва Иш тартиби"га қатьий риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-5017-сон фармойиши ва 2018 йил 5 октябрдаги "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3962-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 09/1-2388-сонли топшириғи асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотларида ҳужжатлар ижроси назоратини ташкил этиш схемаси талаблари асосида, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро мониторингини юритиш ва ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
вазирлик марказий аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими томонидан тақдим этилган логин ва пароллар асосида "water.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимига кун давомида мунтазам равишда кириб, келиб тушган ҳужжатларни ижро учун қабул қилиб олиш;
ҳужжатларнинг ижросини Мелиоратив экспедиция раҳбарияти кўрсатмаси (резолюцияси)да белгиланган муддатда тўлиқ ва сифатли таъминлаш ҳамда ижроси ҳақидаги ҳужжатларни "water.ijro.uz" электрон ҳужжат айланиш тизимига бириктириш ва белгиланган тартибда назоратдан чиқариш вазифалари топширилсин.
3. Ушбу йиғилиш топшириқларининг ижроси устидан назорат ўрнатиш бошлиқ ўринбосари А.Қурбонов зиммасига юклансин.
Йиғилиш котиби: М.Ибрагимова
Do'stlaringiz bilan baham: |