«Тасдиқлайман»
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
__________ И.Шералиев
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқа тармоқлари почта алмаштириш ва етказиб бериш бўлими почта жўнатмаларини юкловчи ва кузатиб борувчиларнинг лавозим йуриқномаси
1. Умумий қоида
1.1 Почта алмаштириш ва етказиб бериш бўлимининг почтани юкловчи ва кузатиб борувчиларнинг ушбу лавозимга «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали директори томонидан белигланган қонунлар асосида туман, шаҳар почта алоқаси тармоқлари бошлиқларининг тавсияси билан ишга қабул қилинади ва ишдан озод этилади.
1.2 Ихтисослиги бўйича талаблар: олий маълумотли, ўрта махсус ёки ўрта маълумотга эга бўлиши ва ушбу соҳада ишлаган бўлиши керак.
1.3 Почта алмаштириш ва етказиб бериш бўлимининг почтани юкловчи ва кузатиб борувчилари туман, шаҳар почта алоқаси тармоғи бошлиғи ҳамда бошлиқ ўринбосарига бевосита бўйсунади шунингдек улар томонидан берилган топшириқлар, буйруқларни бажаради.
1.4 ПА ва ЕБ бўлимининг почтани юкловчи ва кузатиб борувчилари иш фаолиятини Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, Жиззах филиали буйруқлари, фармойишлари, Почта қоидалари, йўриқнома ва кўрсатмалар, шунингдек соҳага тегишли меъёрий ҳужжатлар, уларни тўғри қўлланилиши асосида амалга оширади.
2. Вазифалари.
2.1 ПА ва ЕБ бўлимининг почтани юкловчи ва кузатиб борувчилари бўлимга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва авторакт транспортлари орқали келтирилган почта жўнатмаларини бўлимга тушириб олади, уларнинг бирламчи ҳужжатларини кўриб чиқиб почта алмашуви транспортидан олинган почта жўнатмалари билан нома-ном солиштириб кўриб, саноқдан ўтказиб ш-24 юк хатига имзо қўйиб, бўлим бошлиғига топширади.
2.2 Республика марказидан келган ва маҳаллий тахририятдан олинган газета-журналларни саноқдан ўтказиб, уларнинг юк хатига асосан вилоят худудлардаги туманлар почта алоқаси тармоқлари манзилига ҳамда Жиззах филиали манзилига тегишли сонларини етказиб беришга тайёрлайди.
2.3 Вилоят хатларини саралаш бўлимидан туманлар алоқаси тармоқлари манзилига етказиб берилиши лозим бўлган хатли қопларни ш-16 юк хати орқали бирма-бир саноқдан ўтказиб қабул қилиб олади.
2.4 ПА ва ЕБ бўлимининг почтани юкловчи ва кузатиб борувчилари шу бўлим масъул навбатчиларидан вилоят худудларига жўнатилиши лозим бўлган почта жўнамаларини, газета-журналлар солинган хатларни ва бошқа почта алмашувига тегишли почта жўнатмаларини ш-24 юк хати орқали нома-ном текшириб саноқдан ўтказган ҳолда қабул қилиб олади.
2.5 Шаҳар алоқа бўлимлари билан ўтказилган почта алмашуви жараёнида ш-24 юк хатлари орқали почта жўнатмаларини олди-берди қилиш ишларини амалга оширади. Почта алмашуви ҳужжатларига тўлиқ ва тўғри ишлов берилишини алоқа бўлими бошлиқларидан талаб қилади.
2.6 Фавқулотда ҳолат содир бўлиб, почта алмашуви транспортидаги почта жўнатмаларини устги жилди йиртилиб кетиши ёки бирор почта жўнатмасининг ичидаги нарсаси тўкилиб кетиши, шикастланиши натижасида вазнининг камайиб қолишига сабаб бўлса, у ҳолда почта кузатувчиси, автотранспорт ҳайдовчиси ва кунлик почтани қабул қилиб олувчи шахслар иштирокида 3 нусхада ш - 51 далолатномаси тузилиб, навбатдаги почта алмашув пунктидаги почтани қабул қилиб олувчи шахсга 1-нусхаси ва почта жўнатмасини қабул қилган алоқа бўлимига 1-нусхаси ва почта жўнатмасини жўнатувчига бир нусха жўнатиб юборилади.
2.7 Вилоят марказида қабул қилиб олинган почта жўнатмаларини туманлар худудидаги почта алмашув пунктларигача ёки туманлар почта алоқа тармоқларидан қабул қилинган почта жўнатмаларини вилоят марказидаги почта алмашув пунктларигача етказиш учун почта кузатувчиларига ш-24 йўналиш юк хатига қайд қилиб, имзо қўйдириш йўли билан топширилиши ҳамда ПА ва ЕБ бўлимига тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.
2.8 ПА ва ЕБ бўлимининг почтани юкловчи ва кузатиб борувчи ишчи ходимлари шаҳар алоқа бўлимлари ҳамда туманлар почта алоқаси тармоқлари билан ўтказиладиган почта алмашув жадвалларини, шунингдек, уларнинг чизмалари (схемаси)ни билиши шарт.
2.9 «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Автортракт» транспортлари билан ўтказиладиган почта алмашувини почта қоидалари ҳамда қўшимча йўриқномаларга асосан ўтказилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |