___-мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган йиғилишни олиб бориш ТАРТИБИ ХХХ-белги қўйилган жойларда бошловчи бирон бир таклиф айтилишини кутиб “пауза” сақлайди)
Йиғилишни касаба уюшмаси раиси олиб боради ва қуйидагиларни гапириб бошлаб беради. Ҳурматли йиғилиш иштироқчилари! Бугунги йиғилишмизга ____ нафар ходимдан ____ нафари иштирок этмоқда. ____ ходим сабабли ___ ходим сабабсиз иштироқ эта олмаяпти. Йиғилишни очиш учун тўла ваколатимиз бор. Йиғилишни очиш бўйича қандай таклифлар бор? ХХХ
Йиғилиш очилсин деган таклиф тушди, бошқа таклифлар борми? ХХХ
Йиғилиш очилсин деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман. Рахмат. Қарши?____ Бетараф?_____ Бир овоздан йиғилиш очиқ деб эълон қилинади.
Йиғилишни тартибли равишда олиб бориш учун ишчи органларини сайлашимиз керак. Ишчи орган сон жиҳатидан келишиб олишимиз керак. Ишчи орган неча кишидан иборат бўлишини таклиф қиласиз? ХХХ
Ишчи орган 3 (ёки 5) аъзодан иборат бўлсин деган таклиф тушди, шу таклифни қўллаб-қувватловчи ходимларнинг овоз беришларини сўрайман. Рахмат. Қарши?_____ Бетараф?_____ Бир овоздан тасдиқланди.
Ишчи орган таркиби бўйича кимда қандай таклиф бор? ХХХ
Бир ходим 3 (ёки 5) кишининг номзодини кўрсатади. Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Ишчи президиумга номзодлари кўрсатилган кишилар сайлансин деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман. Рахмат. Қарши? Йўқ. Бетараф? Йўқ. Бир овоздан маъқулланди. Ишчи президиум аъзоларининг иш жойларини эгаллашларини сўрайман. ХХХ
Энди йиғилиш котибини сайлашимиз керак. Йиғилиш котиби бўйича кимда қандай таклиф бор? ХХХ Бир ходим, 1 кишининг номзодини кўрсатади. Котиб этиб _____________________________________ сайлансин деган таклиф тушди.
Бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Котиб этиб _____________________________________ сайлансин деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман. Рахмат. Қарши? Йўқ. Бетараф? Йўқ. Бир овоздан тасдиқланди. Котибанинг ўз жойини эгаллашинин сўрайман.
Энди йиғилишмиз регламентини белгилаб олишимиз керак.
Йиғилишда маърузачиларга 5-10 дақиқа, сўзга чиқувчиларга 1-3 дақиқа ажратилса, йиғилишни 35-40 дақиқа оралиғида якунласак деган таклиф бор. Таклиф этилган регламент тасдиқлансин деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман. Рахмат. Қарши? Йўқ. Бетараф? Йўқ. Регламент бир овоздан тасдиқланди.
Энди йиғилиш кун тартибини тасдиқлаб олишимиз керак. Бу бўйича таклифлар қўлларингизда бор. Ушбу таклифга яна бир масала Беруний тумани ___-мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йили бажарилиши буйича комиссия далолатномаси ҳақида масаласи алоҳида киргизилса ва Йиғилиш кун тартибини тасдиқласак деган таклиф бор. Ушбу таклиф маъқуллансин деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман.
Рахмат. Қарши? Йўқ. Бетараф? Йўқ. Йиғилиш кун тартиби бир овоздан тасдиқланди.
Бошқарувчи__________________________________________________
Энди йиғилиш кун тартибидаги масалалар мукоҳамасига ўтамиз.
1. Беруний тумани ___-мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йили бажарилиши буйича комиссия далолатномаси ҳақида.
Беруний тумани ___-мактабгача таълим ташкилоти маъмуритяти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йили бажарилиши буйича комиссия далолатномаси билан таништириш учун сўз Жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилувчи комиссия аъзоси, муассаса директори ____________________га берилади.
Маъруза тугагач, Маърузачига саволлар борми? – деб сўралади. Саволлар бўлмаса Таклиф бор, вақтни тежаш мақсадида саволларни ишчи раёсатга ёзма турда берсак ва йиғилиш ишини давом эттирсак. Ушбу таклифни маъқул деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман.
Рахмат. Қарши? Йўқ. Бетараф? Йўқ. Бир овоздан тасдиқланди.
Биринчи масала бўйича қарор қабул қилишимиз керак. Таклиф бор, Жамоа шартномасининг бажарилишини назорат қилувчи комиссия Далолатномаси маълумот учун қабул қилинсин, маъқулми? Маъқул деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман.
Қарши? Йўқ. Бетараф? Йўқ. Қарор қабул қилинди. Рахмат.
2. Беруний тумани ___-мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йили бажарилиши туғрисида.
Бу масала юзасидан 2 та маъруза бор. Биринчи маъруза Жамоа шартномаси бўйича ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериш учун сўз мактаб директори ____________________га берилади.
Иккинчи маъруза Жамоа шартномаси бўйича ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериш учун сўз муассаса касаба уюшма қўмитаси раиси __________________га берилади (маърузалардан сунг).
Маърузалар бўйича сўзга чиқувчилар борми?
Сўз__________________________________________________берилади.
Сўз__________________________________________________берилади.
Сўз__________________________________________________берилади.
Музокаралар тўхтатилсин деган таклиф тушди. Ушбу таклифни маъқул деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман.
Қарши?_____ Бетараф?_____ Рахмат. Музокаралар тўхтатилди.
2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилишини “қониқарли” деб топиш бўйича таклиф тушди.
Ушбу таклифни маъқул деган ходимларнинг овоз беришларини сўрайман.
Қарши?_____ Бетараф?_____ Рахмат. Музокаралар тўхтатилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала кўриб чиқилди. Йиғилишни олиб бориш бўйича кимда қандай таклифлар бор?
Йиғилишни ёпиқ деб эълон қиламан. Рахмат.