6.5.6 Битирув малакавий иш
Битирув малакавий иш мавзуси таълим муассасасининг битирувчиларини чиқарувчи кафедралари томонидан кадрлар буюртмачиларининг талаблари, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Битирув малакавий ишларининг мавзуси илмий-методик ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иш топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Битирув малакавий ишкасбий ва махсус фанларни талаба ўзлаштириб боргани сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.
Олий таълим муассасаси илмий кенгаши қарори асосида битирув малакавий ишларининг ҳимоясини ихтисослик фанлари бўйича давлат аттестацияси синовига алмаштирилиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |