6.5.4. Ихтисослик фанлари
Олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган ихтисослик фанлари.
Ихтисослик фанлари рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
6.5.5 Малакавий амалиёт
педагогик амалиёт:умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўтказилади ва унда талабалар олий таълим муассасаларида таълим дастури бўйича олган назарий билимларини илк бор ҳаётга татбиқ этиш малакаларини ҳосил қилади. Унинг мазмуни махсус Низом билан белгиланади.
ўқув амалиёти: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълим муассасаларида ўтказилади унинг мазмуни тегишли фанлар ўқув дастурларида келтирилади ва унинг мазмуни махсус Низом билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |