5.2.4 Ихтисослик фанлари блоки бўйича талаблар
Бакалавр:
- ихтисосликка мос техника соҳасининг асосий илмий-техникавий муаммолари ва ривожининг истиқболини ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушуниши;
- ихтисосликнинг муайян соҳаси билан боғлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни илмий-тадқиқот қилиш усулларидан фойдалана билиши;
- лойиҳаларни компьютерлардан фойдаланиб бажариши ва тузилган лойиҳа натижаларини ҳимоя қила олиш қобилиятига эга бўлиши;
- ўрганилаётган техникавий объектларга қўйиладиган техникавий-иқтисодий талабларни таърифлаб беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-техникавий воситаларини билиши керак.
Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачи-ларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |