Тармоқлар ва секторлар иқтисодиёти фанидан якуний назорат саволлар. 7



Download 36,6 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi36,6 Kb.
#172716
1   2
Bog'liq
ЯН жавоблари

2. «Ислохот» — оддий тушунча эмас. Хамма гап унинг асосий максадига, ислохотчининг нимани кузлаётганига боглик. Агар ислохот натижаси уларок кузга факат хаёлий мегаиндустрия манзаралари ва келажак мегаполисларининг шарпаси ташланаверса, унда «майда» нарса — Инсонни назардан кочириб куйиш мумкин. Аслида, узгача келажакни айнан инсон уз куллари билан барпо килади. Агар ислохотда бу хисобга олинмаса, у хаёлот махсулидан бошка нарса эмас Бу алфозда ислохотнинг асосий шарти — инсонларни катта ишларга рухлантириш омили бир четда колиб кетади.
Ерларимиз оммавий мулкка айланганига 100 йил булди — узбек дехкони ер унга эркин фойдаланиш учун берилишини бир аср кутди. Шунинг учун эндиги ислохотдан кейин ерлар кам сонли «танланган» одамларга тегса, шу ерда ишлашни истайдиган купчилик яна «курук колса» — адолатсизлик юз беради. Зеро, кишлок ахли асло уша кам сонли кишилар — амалдаги фермерларни ерларнинг асл эгаси деб карамайди ва ислохот натижасида ундайларнинг юзлаб гектар майдонларнинг эркин фойдаланувчисига айланиб колишини адолатсизлик уларок кабул килади. Давлат режаси амалда булган вактларда маънавий муаммо йук эди, «фермерлар махсулотни давлатга топширишади», деган туйгу голиб эди. Аммо давлат режаси бекор килингандан сунг холат узгаради — «ижтимоий адолат карор топмади», деган фикр голиб келади. Бизнинг узига хосликларимиздан бири — ишчи уз хак-хукукларини иш берувчи олдида химоя килиш учун мутлако дастак ва куникмага эга эмаслиги. Боз устига, суз кишлок хакида кетаётганини, яна бизда шаклланган бойларнинг камбагалларга муносабатини хисобга олсак, факат «танланган»ларга эркин фойдаланиш учун 100 гектарлаб ер беришни кузда тутадиган ислохот натижасида кишлокларда огир маънавий-психологик мухит юзага келиши аён булади.
Бир кишига — 100 гектар ер, атрофдаги юзлаб оилаларга эса — хеч нима, бу, давлат режаси бекор булган холатда оилаларнинг «бой-камбагал»га ажралишига сабаб булади. Бу айникса, ахолиси зичрок хамда азалдан дехкончилик маданияти шаклланган худудлар учун ута сезиларлидир. Гап шундаки, бундай худудларда куплаб оилалар эркин фойдаланадиган ерлари булишини, хаётларини ер билан боглашни исташади. Бу жихат билан биз куплаб бошка — халки ерда ишлаш истаги паст булган мамлакатлардан фаркланамиз. Хуллас, кишлок ахлининг аксари куккисдан салкам ер эгасига айланиб коладиган, ерни узларидан кура яхши тушунмайдиган баъзи хамкишлокларининг «батрак»ларига айланишни исташмайди.
Ер ислохотига икки хил назар ташлаш мумкин. Кандай назар ташлашимиз эса нимани устувор деб билишимиз ёхуд… стереотипларимизга боглик: ёки биз юкори технологик аграр хужаликлари хакидаги журналларда чоп килинадиган чиройли суратларни ислохот максади килиб оламиз, ё узимиздаги шароитга назар соламиз ва хозирда узга иктисодиётларга арзон ишчи кучи сифатида хизмат килаётган ёшларга асосий назарни каратамиз. Давр чакирикларига жавоб беришга факатгина хушёр, дунёда булаётган ишларни кузатиб, вокелик «томирини ушлаб турадиган» авлод кодир. Бундай авлодни эса «ижтимоий иссикхона»да яшайдиган, маош, иш соати ва «паёк» билан таъминланган кишилардан иборат жамият эмас, балки ижтимоий ва иктисодий хатарларларни уз эгнига оладиган, шу боис уз шахси ва дунёкарашини доимий сайкаллаб турадиган кишилардан иборат фаол жамият кодир.
Ер хакида суз кетганда албатта сув хакида гапирилади. Ачинарлиси шуки, бизнинг холат тилга олинганда «сувга талашиш» ибораси куп ишлатилади. Бир пайтлар айнан шу тушунча — «одамларга ер берилса сувга талашиб кетишади», тушунчаси голиб келиб, ерларни кишлок ахлига эркин истифода учун беришдан четланилгандек гуё. Аслида сув муаммоси ечими хам маколамиз доирасида мулохаза килинаётган ечимда — ернинг хар бир каричини кадрлайдиган эркин тадбиркор-дехконлар синфини юзага келтиришда. Айнан шундай — тадбиркор дехкон ерни хам, сувни хам эъзоз этади. Айнан шу тоифа моддий манфаати йулида сугоришнинг тежамкор тизимларини йулга куйишга уринади, тежамкор тизим ер сифатини оширишини англайди, ер унга факат бугун эмас — эртага хам керак булишини билади. Зеро, ерни уз такдири билан боглайди. атта ер майдонларини кичик майдонларга булишнинг салбий тарафлари бор, аммо бу хам фожиа эмас. Зеро, кичик ер майдонларини истифода этиш хукукига эга булган тадбиркор дехконлар тез орада узаро хамкорлик килиш уларнинг узларига фойда эканини ташуниб етишади ва бу — табиий жараён. Узаро кушни дехконлар нима экишни биргаликда хал килишлари, манфаат нуктайи назаридан кучларни бирлаштиришлари юз беради. Биргаликда харидорлар билан шартномалар тузишади.
3. Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган солиқ ти­зими кўп томонлама миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттириш билан бирга, кўп жихатдан солиқ солишнинг ғарб тизими кўрсаткичларига яқин келади, бу эса, давлатимиз ижтимоий-иқтисодий риважланишининг стратегик мақсадлари билан узвий боғлиқдир. Солиқ тизимининг тузилиш тамойиллари, одатда, у ёки бу мамлакат риважланишининг иқтисодий йўналишига боғлиқ бўлиб, умумий қонуниятларга эга.
Ўзбекистон солиқ тизимининг риважланиши негизига бир қанча тараққий этган хорижий давлатларда асосий хисобланган ва ўз самарадорлигини кўрсатган солиқ тизимининг тузилиш тамойиллари асос қилиб олинган. Улар орасида давлат томонидан қаттиқ марказлаштирилган бошқарув асосида солиқ тизимининг бир бутунлигини таъминлайдиган тизимлилик солиқни ундиришнинг кенг қонунчилик асоси; айрим холларда солиқ тўловчига солиқ солишнинг аниқ тизимини танлаш хуқуқи берилган солиқлар ўртосидаги ўзаро боғликлик) солиқларни умумдавлат (марказий) солиқлари ва маҳаллий солиқларга қатъий бўлиш; хар йили солиқлар ставкаларини аниқлаш хамда давлат томонидан хар йили қабул қилинадиган давлат бюджети тўғрисидаги қонун доирасида сиёсий ўзгаришлар ва иқтисодий конъюнктурани хисобга олган холда, солиқ сиёсатини амалга ошириш имконияти билан таъминланган солиқ тизимининг қойишқоқлиги (мослонувчонлиги); мамлакат ижтимоий ва иқтисодий риважланишини рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган, риважланиш суръатлари, иқтисодиёт сохаларининг молиявий авҳоли, инфляция даражаси, вилоятлар ва туманлар иқтисодий риважланишини тенглаштириш каби омиллар хисобга олинган, ёрқин ифодаланган солиқ ти­зимининг ижтимоий йўнолиши тамойиллари ажралиб туради. Бундан ташқари, солиқ тизимининг риважланиш негизида маълум хуқуқий институтлар ва тушунчалар ётади, уларни эътиборга олмаслик (назар-писанд қилмаслик) солиқ хақидаги қонун хужжатларининг бузилишини келтириб чиқаради, солиқ йиғимларидан келиб тушадиган маблағларнинг кескин камайишига сабаб бўлади. Солиқни маъмурийлаштириш ташкилий-хуқуқий унсурларининг мувазанатлашувига, назоратнинг шакл ва услубларига ҳам катта эътибор қаратилади.
Солиқ институтларининг юзага келиши давлат ва бозор инфратузилмаси мавжудлиги ҳамда уларнинг ишлаши билан боғлиқ объектив зарурият натижасидир. Агар собиқ режали тақсимот тизими доираларида корхоналар фойдасининг турли ишлаб чиқариш фондларини шакллантиришдан қолган қисми бюджетга ўтказилган бўлса, бозор иқтисодиёти солиқ муносабатларининг аҳамиятлилигини ҳокимият органларини молиявий маблағлар би­лан таъминлаш усули сифатида, иқтисодий жараёнларга тараққий этган давлатнинг таъсир кўрсатувчи муҳим унсури сифатида белгилаб берди. Давлат билан солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахслар ўртасида солиқ солиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи янги ҳуқуқий тизим яратилди.
Иқтисодиётнинг давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солиниши давлат бюджетини шакллантириш, солиқ солиш воситасида жамиятдаги у ёки бу жараёнларнинг риважпанишига таъсир кўрсатиш усули ҳисобланади. Шундай қилиб, давлатнинг мавжудлиги солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқдан тушадиган тушумлар давлат иқтисодий мустақиллигининг бош манбаидир. Ўзбекистон қонунчилиги "солиқ", "бож", "йиғим" тушунчаларини аниқ чегаралаб бермаган.
Таъкидлаш керакки, юзага келган анъаналарга кўра, солиқ бўлган тўлов бож ёки йиғим деб аталиши мумкин ва аксинча. Масалан, давлат божхона чегарасидан товарлар билан ўтилаётганда тўланадиган билвосита со­лиқни анъанавий равишда бож деб аташ қабул қилинган. Ходимлар ва иш берувчилар томонидан махсус (пенсия ва бошқа) фондларга тўланадиган мақсадли ижтимоий солиқлар эса бадаллар, тўловлар ва ҳ.к. деб аталади. Қатор муаллифлар (А.В.Бризгалин ва б.) солиқ тизимига кирмайдиган ва солиқдан ташқари қонунчилик томони­дан белгиланган тўловларни квазисолиқлар, солиқ сур-рогатлари, деб номлайди. Ушбу бадаллар сўзнинг асл маъносида бундай маънога эга эмас, чунки улар тўловга қодирлик асосида ундириб олинади, бу эса, солиқларга хос бўлиб, божлар ва йиғимлар учун хусусиятли эмас. Буларнинг ҳаммаси у ёки бу тўловнинг асл табиатини яшириб, солиқ тўловчи томонидан унинг таҳлил этилиши-ни ҳақиқатан ҳам қийинлаштиради.
''Налоги и налоговае права" ўқув қўлланмасининг муаллифлари солиқни бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан фарқланишининг асосий ва ягона юридик мезони меъёрий-соҳавий тартибга солиниш белгисидир, деб ҳисоблашади, хусусан: солиқлар фақат солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб олинса, бошқа солиқ бўлма­ган тўловлар, шунингдек, қонунчиликнинг ўзга соҳалари меъёрлари билан ҳам ундирилади.
Солиқларни таснифлаш масаласида шуни билиш муҳимки, солиқ ҳуқуқи назариясида солиқларнинг бир қанча турлари фарқланади. Энг тўлиқ тасниф қуйидагича. Солиқлар тўғри (мол-мулк бўйича) ва эгри (истеъмол учун) солиқларга бўлинади; бундай таснифлашнинг ме­зони - солиқни ундириб олиш усулидир. Биринчи со­лиқлар моддий бойликларни сотиб олиш ва тўплаш жараёнида, иккинчиси эса - уларни сарфлаш жараёнида ундириб олинади.
Тўғри солиқларга юридик шахсларнинг даромадлари (фойдаси)дан олинадиган солиқ, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ (илгари улар даромад бўйича солиқ деб аталарди), ер солиғи, мол-мулк солиғи, яъни солиқ тўловчининг даромадлари ёки мулкидан бевосита тўланадиган солиқлар мисол бўла олади. Акцизлар, қўшилган қиймат солиғи, божлар - булар эгри со­лиқлар бўлиб, улар солиқ тўловчининг даромадлари ёки мулки билан бевосита боғланмайди ва нарх ёки тарифга устама кўринишида белгиланади (улар товарнинг нархи орқали ундириб олинади).
Даромад-мулк солиқлари, ўз навбатида, шахсий ва му­айян (реал) солиқларга ажратилади. Шахсий солиқлар солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган даромад (фойда)дан тўланади ва солиқ тўловчининг амалдаги тў­лов қобилиятини ҳисобга олади. Муайян солиқлар солиқ тўловчининг ҳақиқий даромадига эмас, балки солиқ солишнинг у ёки бу предмети (кўчмас мулк, пул сармояси ва ҳ.к.) иқтисодий шарт-шароитлари маълумотларидан оли­надиган тахминий ўртача даромадига солинади. Муайян солиқлар авваламбор юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинади.
Эгри солиқлар (улар баъзан адвалар солиқлар деб аталади) ҳам якка (акцизлар) ва универсал (қўшилган қий­мат солиғи - ҚҚС) солиқларга тасниф қилиниши мумкин.
Солиқ киритиладиган бюджетнинг даражаси ҳам муҳим аҳамиятга эга, ушбу белги бўйича бириктирилгон ва тартибга солувчи солиқлар фарқланади. Муайян бюджет (бюджетлар)нинг даромад манбаи сифатида узоқ муддатга тўлиқ ёки қисмларда белгилаб қўйилган солиқлар бириктирилган солиқлар дейилади. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг тушумларнинг тегишли бюджетларга тўлиқ келиб тушиши, тасдиқланган харажатларнинг ўз вақтида молияланиши учун масъулияти ва манфаатдор солиқ тўловларидан тушган тушумларни маҳаллий бюджетлар даромадларига тўлиқ ўтказмоқда:

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  • экология солиғи ва табиат муҳитига ифлосланган моддаларни ташлаганлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар;

  • кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ;

  • юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқ;

  • айрим турдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган юридик ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган белгиланган солиқ;

  • акциз солиғи (фақат қуйидаги товарлар бўйича: пива, ўсимлик ёғи, гилам ва гилам буюмлари, биллур буюмлар ва биллурдан ясалган ёритқич асбоблари, мебел, видео аудиоаппаратура, хўжалик совунлари ва атирсовунлар, кумушдан ясалган ошхона асбоб-анжомлари).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шундай қарор чиқарди: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида рўйхатга олинган қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган ставкалар бўйича олинадиган ягона ер солиғи, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар тўловчилар томонидан белгиланган тартибда ўтказилганидан кейин маҳаллий бюджетлар даро­мадларига ва ушбу минтақалар пахтачилиги ва ғаллачилигида амалга оширилган сарф-харажатларни мақсадли қоплаш учун турли улушларда ўтказилади.
Тартибга солувчи солиқлар ҳар йили турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақчилликни қоплаш мақсадида қайта тақсимланади (одатда, бу умумдавлат солиқларидир). Умумдавлат солиқларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёрлари, одатда, ҳукумат томонидан келгуси йил учун давлат бюджет кўрсаткичларига мувафиқ белгиланади. Афсуски, кўпинча бу маълумотлар босиб чиқарилмайди, шу боисдан Россия федерал бюджети маълумотларини мисол тариқасида келтирамиз. 2000 йилда федерал бюджет даромадлари жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи суммаси ҳисобидан шакллантирилди. "2000 йил учун мўлжалланган федерал бюджет тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 227-ФЗ сонли Федерал қонун 10-моддасига мува­фиқ даромад солиғининг 16 фоизи федерал бюджетга келиб тушади. Федерал қонуннинг 32-моддасида Россия Федерацияси субъектлари бюджетига 2000 йили жисмо­ний шахслар даромад солиғидан даромадларнинг 84 фоизи миқдоридаги тушумлар ўтказилиши белгилаб қўйилган. Шундай қилиб, даромад солиғи суммаси қуйидагича тақсимланади: федерал бюджетга - 16%; РФ субъекти бюджетига - 84%. 1999 йилдан фарқли равишда феде­рал солиқлар ва йиғимпар, шу жумладан, даромад солиғи 2000 йилда РФ бюджет тизимига ўтказилиб, федерал бюджет ва РФ субъектлари бюджетлари ўртасида солиқ агентлари томонидан эмас, балки РФ Молия вазирлиги федерал хазиначилиги идоралари томонидан тақсимланган (ФЗ 227-сонли Қонуннинг 10-моддаси). РФ Солиқ хизмати вазирлиги ва РФ Молия вазирлигининг 2000 йил 6 январдаги ФС-6-09/10, 03-01-12/07-2-сонли хатига мувафиқ 2000 йил 1 январидан бошлаб тушган даромад солиғи солиқ агентликлари томонидан битта тўлов топшириқномаси билан ўтказила бошланди.
Солиқларни белгилаш ва амалга киритишга нисбатан ҳокимият органларининг ваколатлари даражаси турлича бўлишига қараб умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлap ажратилади. Умумдавлат солиқларига қуйидаги со­лиқлар киритилади (ЎзР Солиқ кодексининг 6-моддаси): 1) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) со­лиғи; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад со­лиғи; 3) қўшилган қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 6) экология солиғи; 7) сув ресуреларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчиликнинг фарқли хусусияти шундаки, унинг 7-моддасида Қорақалпоғистон Республикасига ўз маҳаллий солиқлари ва йиғимларини белгилаш ҳуқуқи берилган.
Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар ва юридик шахслардан олинадиган солиқлар ажра­тилади; ушбу ҳолатда таснифлаш мезони сифатида солиқ тўловчи - субъект қатнашади. Қонучилик ҳужжатларига мос келмайдиган ва шу сабабли солиқ хизмати органлари билан солиқ тўловчилар ўртасидаги низоларни ҳал қилишда қўлланиши мумкин бўлмаган ҳужжатларга шунингдек эҳтимол тегишлича тарзда қабул қилинган аммо ўз мазмуни билан солиқ тўловчиларнинг ЎзР Солиқ кодекси билан белгиланган ҳуқуқларини бекор қиладиган ёки чеклайдиган солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг қонун билан белгиланган мажбуриятларини бирор бир тарзда ўзгартирадиган солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муно­сабатлар иштирокчиларининг қонунлар билан белгилан­ган ҳаракатлари асослари, шартлари, изчиллиги, кетма-кетлиги ёки тартибини ўзгартирадиган қонунлар билан белгиланган тушунчалар ва атамаларнинг мазмунига ўзгартиришлар киритадиган ёки бу тушунчалар ва атамаларни улар қонунда ишлатилганидан бошқача маънода қўллаган; қонунларнинг муайян қоидалари умумий негизи ва (ёки) асл маъносига бошқача тарзда зид келадиган ҳужжатларни ҳам киритиш мумкин.
Афсуски, амалиётда бошқача мисоллар ҳам учраб туради. Масалан, ЎзР Президентининг 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сонли "Экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқа-рувчиларни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувафиқ 2000 йил 1 июлдан бошлаб мулкчиликнинг барча шаклларидаги экспортчи корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар)ни эркин айирбошланадиган валютага экспорт қилишдан олинган даромадлари даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод этилди. Мазкур меъёрий жужжат ЎзР Солиқ кодекси томонидан экспортчи корхоналар учун белгиланган айрим солиҳимтиёзлари ўз кучини йўқотган деб тан олди, маса­лан, ЎзР Солиқ кодекси 31-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган имтиёз: "корхоналар ҳисобот йилининг якунлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини оширишдан олган эркин алмаштириладиган валютага тент тушумларининг суммаси даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади". Илгари бу имтиёз ЎзР Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1411-сонли "Экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 3-банди билан белгиланган эди. Бироқ ПФ-2613-сонли Фармонга мувафиқ ушбу 3-банднинг бекор қилиниши қонуний жиҳатданҳасосланагн бўлса, шу ПФ-2613-сонли Фармон билан ЎзР Солиқ кодек­си 31-моддаси тўртинчи қисми меъёрининг ўзгаришига нисбатан, афсуски, бундай дея олмаймизҳ.
Худди шунга ўхшаш яна бир мисол: ЎзР Президенти­нинг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 2-банди 3-хатбошисида белгиланган қоидага мувафиқ "да­ромад (фойда) солиғини ҳисоб-китоб қилишда ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаш­тириладиган валютага экспорт қилувчи корхоналар экс­порти и ички бозор нархларидан паст нархларда амалга оширсалар, улар учун солиқ солинадиган база экспорт маҳсулоти реализация қилинган ҳақиқий нархдан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади". Ушбу меъёр 1997 йил 24 апрелдаги ЎзР Солиқ кодекси 16-моддасининг иккинчи қисмида (1997 йил 26 декабрдаги қонун таҳририда) мустаҳкаАлпанган эди. Мазкур ҳолатда ҳам: агар ушбу имтиёзнинг ПФ-1871-сонли Фармондан чиқариб ташланиши юридик нуқтаи назардан мумкин бўлса, Кодекс меъёрига нисбатан ҳужжатнинг юридик кучи жиҳатдан тегишли меъёрни қўллаш тўғри бўлур эди.
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг асосий тамойилларига солиқ тўловчининг айбсизлигини эҳтимол тутиш тамойили киритила бошланди. Айни мана шу тамойилни ҳисобга олган) ҳолда МДҲнинг қатор мамлакатлари солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидани кўриб чиқиш керак, мазкур қоидага мувафиқ солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг барча бартараф этиб бўлмайдиган шубҳали жойлари, қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари солиқ тўловчи (йиғимларни тўловчи)нинг фойдасига изоҳланади. Ушбу қоидани ЎзРнинг амалдаги Солиқ кодексида ҳам мустаҳкамлаш мақсадга мувафиқдир.
Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг асосий тамойилларига солиқ солишнингумумоммовийлиги томойи­ли ҳам киради. Бу ЎзР Конституциясининг 51-моддасида ифодаланган бўлиб, унга мувафиқ "фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар". Ушбу конституциявий мажбурият алоҳида оммавий) ҳуқуқий хусусиятга эга, бу давлат ва давлат ҳокимиятининг оммавий-ҳуқуқий табиати билан шарҳланган. Солиқ - давлат ҳаёт-фаолиятининг зарурий шартидир, шу сабабли ЎзР Конституциясининг 51-модда­сида мустаҳкамланган солиқ тўлаш мажбурияти барча солиқ тўловчиларга давлатнинг мажбурий талаблари сифатида жорий этилади. Солиқ тўловчиларнинг ушбу мажбуриятида жамиятнинг барча аъзолари оммавий манфаати мужассамланган.
Кўпинча бу тамойилни солиқ солишнинг бетарафлиги тамойили ёки тенг солиқ "юки" тамойили деб аташади. Афсуски, унга ҳамма вақт ҳам риоя этилавермайди. Унинг бузилиши айрим касб (лавазим)даги фуқароларга солиқ имтиёзларининг берилиши билан боғлиқ. Масалан, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркиби даромад солиғини тўлашдан озод этилган. Бундай озод этиш амалиёти МДҲнинг бир қанча давлатларида ҳам мавжуд.
Ўлпон (солиқ) тенглиги (бир хил солиқ солиш) тамойили мулкий аҳвол асосида солиқ солинишини англатади. У солиқ солишнинг адолатлилик тамойили билан узвий боғлиқдир. Солиқ солишни тартибга келтириш мақсадида тенглик тамойили, адолатлилик ва мувофиқликнинг ҳуқуқий тамойилидан келиб чиққан ҳолда, солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлашга амалдаги қобилиятини, уларнинг молиявий салоҳиятини инобатга олишни талаб этади. Тенглик тамойили ижтимоий давлатда қонун билан белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлаш мажбуриятига нисбатан шуни назарда тутадики, тенгликка даромадларни адолатли қайта тақсимлаш ҳамда солиқ ва йиғимларни табақалаш воситасида эришиш лозим.Солиқ тўловлари ва бошқа йиғимпар камситиш хусусиятига эга бўлмаслиги шарт. Улар солиқ тўловчилар ўртасидаги сиёсий, ғоявий, этник, конфессионал ва бошқа фарқлардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин эмас. Мулкчилик шакли, жисмоний шахсларнинг фуқаролиги ёки сармоянинг келиб чиқиш жойига қараб солиқ ва йиғимлар, солиқ имтиёзларининг фарқланадиган ставкалари белгиланишига йўл қўймаслик зарур. Божларнинг махсус турлари ёки товар келиб чиққан давлатга қараб божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувафиқ божларнинг табақалаштирилган ставкалари истисно бўлиши мумкин.
Солиқ сиёсатининг ягоналиги тамойили республика иқтисодиёти ягоналигига асосланади ва у солиқ тизими ягоналигидан келиб чиқади. Давлат солиқ тизимининг ягоналиги унинг барча ҳудудида солиқларнинг айнан бир хил турлари амал қилишини англатади. Ушбу тамойилга кўра ягона иқтисодиёт доирасида товарлар, хизматлар, молиявий маблағларнинг эркин кўчишини (бевосита ёки билвосита) чеклаши мумкин бўлган маҳаллий солиқ­ларнинг киритилишига ёхуд бир ҳудуднинг бюджетини бошқа ҳудудларнинг солиқ даромадлари ҳисобига шакллантиришга имкон берадиган маҳаллий солиқларнинг киритилишига, ёки солиқларнинг тўланишини бошқа ҳудудларнинг солиқ тўловчиларига кўчирилишига йўл қўйилмайди.
Иқтисодий ҳудуднинг ягоналиги ЎзР Солиқ кодексида тасдиқланган. ЎзР Солиқ кодекси 4-моддасининг 3-қисмига мувафиқ белгиланаётган солиқлар ва йиғимлар товарлар (ишлар, хизматлар) ёки пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида эркин муомалада бўлишини бевосита ёки билвосита чеклаб қўйиши ёхуд солиқ тўловчининг иқтисодий фаолиятини бошқача тарзда чеклаб қўйиши ва унга ғов бўлиши мумкин эмас.
Бошқа тамойиллар орасида республика томонидан ротификоцияланган (ёки бошқача усул билан тан олинган) солиқ солишнинг халқаро меъёрлари ва қоидалари устуворлиги тамойили, бир марта солиқ солиш тамойили (бир объектнинг ўзига фақат бир турдаги солиқ солиниши мумкин эмас), ошкоралик тамойили ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.
Шунингдек, солиқ тизимини қуришнинг солиқ солиш тамойиллари (иқтисодий тамойиллари) ва ташкилий тамойиллари ажратилади. Тамойилларнинг бундай таснифланиши ўзини оқлаган ва солиқ ҳуқуқи тушунчалари ва институтлари услубий тизимига аниқлилик, тартиблилик киритади.
Солиқ ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаси сифатида шаклланиш босқичида турибди, яқин келажакда амалиёт ва янги илмий ишланмалар солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг умумийлиги ва ўзига хос томонларини ҳисобга оладиган уни меъёрларининг янада тўла таснифини таклиф этиш имконини беради
Download 36,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish