Битирув ишини тайёрлаш давомида фанни ўқитиш бўйича республикамиз ҳамда турли мамлакатлар етакчи олимлари ва тадқиқотчилари томонидан яратилган адабиётлар таҳлил этилди:
1. Х.А. Мухитдинов, А.А. Собиров., Бошқарув назарияси. Дарслик. – Тошкент, 2012. 240 бет.
2. Д.С. Қосимова., Менежмент назарияси. Дарслик. - Тошкент, 2011. 336 бет.
3. Қ.Х. Абдурахмонов, Ш.Р. Холмўминов, А.Б. Хаитов, А.М.Акбаров, Ходимларни бошқариш. Дарслик. – Тошкент. 2005. 240 б.
4. Қосимова Д.С., Назарова Г.Г.,Салихова Н.М., Исмоилова Н.С., “Инсон ресурсларини бошқариш”.Дарслик-Т.:Иқтисодиёт, 2011
5. Қ.Х. Абдурахмонов, Ш.Р. Холмўминов, Н.Қ. Зокирова., Персонални бошқариш. Дарслик. – Тошкент, 2008. 240 бет.
Ўрганилганган адабиётлардан фанни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган назарий ҳамда амалий холатлар кўриб чиқилиб, уларда кўрсатилган жиҳатлардан фанни ўқитишда фойдаланиш истиқболлари белгиланди.
Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти.
“GM GMS тизими. Ходимларни жалб этиш” мавзусини модулли ўқитиш бўйича ўтказилган изланишлар давомида ишлаб чиқилган илмий тавсиялардан олий таълим муассасаларида “Глобал ишлаб чиқариш тизими” фанини ўқитишни самарали ташкил этишда ва ушбу соҳа учун зарур бўлган кадрларни тайёрлашда кенг фойдаланиш. Шунингдек, изланиш жараёнида олинган назарий ва амалий натижаларни бошқа турдош фанларни ўқитиш жараёнларини услубий жиҳатдан таъминлашда ҳам қўллаш мумкин.
Битирув иши тузилмасининг тавсифи.
Битирув иши кириш, иккита боб ва хулоса қисмидан иборат. Кириш қисмида танланган мавзунинг бугунги кундаги долзарблиги асосланиб, уни бажаришдан асосий мақсад ва вазифалар асосланган. Шу билан бирга, кириш қисмида Битирув ишининг қисқа мазмуни берилган. Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги, унинг предмети ва объекти, мақсад ва вазифалари, фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг қисқача ўзаро таҳлили, назарий-амалий аҳамияти, таркиби ҳақидаги маълумотлар берилган.
Биринчи боб “Глобал ишаб чиқариш тизими” фанини ўқитишнинг назарий масалалари- деб номланади.
Бунда фан тараққиётининг устувор йўналишлари, уни ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар ўрганилган.
Иккинчи боб “GM GMS тизими. Ходимларни жалб этиш” мавзуси бўйича электрон ўқув модули ишланмаси”- деб номланади. Бу бобда, ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи, мавзу бўйича маъруза матни, мавзу юзасидан кейс тўплами, амалий топшириқлар, ишланмалар, мавзу бўйича кейс-стади, мавзу бўйича амалий топшириқлар, мавзу бўйича маъруза ва амалий машғулотларни олиб бориш технологияси, назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар, фан мавзуси юзасидан тақдимотлар ўрин олган.
Do'stlaringiz bilan baham: |