Асосий вазифалари талабаларга қуйидаги билимларни беришдан иборат:
биринчидан, иқтисодиёт тармоқларидаги сир-асрорларини билиб олишга;
иккинчидан, бу тармоқлар иқтисодиётида қўлланиладиган барча иқтисодий тушунчаларни тавсифлашга, улар реал иқтисодий воқеликнинг ифода этилиши эканлигини билиб олишга ёрдам беради;
учинчидан, ишлаб чиқариш санъатини эгаллаш бўйича билим ва кўникма беради.
Бу фан,
«Қурилиш иқтисодиёти» фанлар мажмуида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки барча иқтисодий методологик масалаларнинг илмий ва амалий талқини, энг аввало, иқтисодиёт тармоғида амалга оширилади.
Билимнинг турли тармоқлари чегарасида туташган бир қатор фанлар, хусусан, Миллий иқтисодиёт, Саноат иқтисодиёти, Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти, Қурилиш иқтисодиёти, Ноишлаб чиқариш иқтисодиёти фанлари тармоқ иқтисодиёти билан чамбарчас боғлиқ.
Бу фаннинг вазифалари республикада амалга оширилаётан ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг объектив шароитлари, Ўзбекистон Давлати иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ва бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни билан белгиланади.
Фанни ўрганаетган талабаларга қуйиладиган талаблар ва таклифлар
а) билиши керак:
корхона (фирма) ички хужалик фаолиятидаги тизимини, режалаш тамойиллари ва услубларини;
инвестицион лойихаларини тушунчаси, уларни максад, ички тузилиши ва классификацияларини;
лойиха ва бизнес – режалар уй жой типологиясини, шу жумладан, менежмент компонентлари асосида шаклланадиганларни хам;
корхона (фирма) молиявий – хужалик фаолияти тахлилларини тамойиллари ва услубларини хамда инвестицион лойиха тахлиллари методикасини;
в) тасаввурга эга булмоғи лозим:
Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳамда уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектлар билан кам таъминланганлиги, ички инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишларининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва бошқалар).
Мамлакат миллий иқтисодиёти моддий ишлаб чиқариш тармоқлари ва бозор хизмат кўрсатиш соҳаларидан таркиб топади. Қурилиш моддий ишлаб чиқариш тармоқлари қаторида (саноат ва қишлоқ хўжалигидан кейин) учинчи ўринда туради.
Қурилиш миллий иқтисодиётнинг мустақил алоҳида тармоғи бўлиб, янги асосий фондларни яратиш ҳамда фаолият юргизаётган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қайта қуриш, кенгайтириш, таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш учун мўлжалланган. Қурилиш тармоғининг аҳамияти шундаки, мамлакат миллий иқтисодиёти ривожланиши учун шарт-шароит яратиб беради.
Қурилиш ташкилотларининг маҳсулоти сифатида яратилаётган асосий фондларни яратиш жараёнида ишчи ходимлар банд бўлади ҳамда меҳнат воситалари (техника) ва меҳнат предметлари (материаллар) ишлатилади. Қурилиш жараёни асосий элементларининг ўзаро ҳаракати натижасида эса натурал (бино, иншоот ва объектлар) ва қиймат (пул маблағлари) кўринишидаги пировард қурилиш маҳсулоти яратилади.
Қурилиш жараёни учта асосий босқичга ажратилади:
1) қурилишга тайёргарлик ишлари;
2) қурилиш жараёнининг ўзи;
3) тайёр ҳолдаги қурилиш объектини эксплуатацияга топшириш.
Қурилишга тайёргалик ишлари қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
қурилиш объектининг мақсадга мувофиқлиги юзасидан техник-иқтисодий тадқиқотларни олиб бориш,
объектни лойиҳалаштириш ва қурилишга мухандислик-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш.
Қурилишнинг умумий хусусиятлари қуйидагича:
1) Қурилиш ишлаб чиқариши ва пировард маҳсулот характерига кўра нотурғун ва вақтинчалик бўлиб, уларнинг бир типда эмаслиги.
2) Қурилиш жараёни таркибига кирувчи барча операцияларнинг технологик жиҳатдан бир-бирига боғлиқлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |