Тақризчилар: доцентлар Н


- боб. ЎҚИТИШ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 1,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/206
Sana25.02.2022
Hajmi1,92 Mb.
#308729
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   206
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

16-
боб. ЎҚИТИШ ПРИНЦИПЛАРИ 
 
 
I. Ўқитиш принциплари ҳақида тушунча 
 
Мактабларнинг 
яратилиши 
ва 
ривожланиши 
тарихи 
мобайнида, айниқса Я.А.Коменский давридан бошлаб, ўқув 
жараёни ички йўналишининг асоси ажратиб келинди ва унинг 
такомиллашиб бориши таълим самарадорлигининг ошишига асос 
бўлди: «Енгил, асосли ва маъқул келадиган қилиб ўқитиш керак», 
«Қулай ва пухта ўқитиш керак», «Шундай ўқитиш керакки, болалар 
тушуниб, онгли ўзлаштирсин», «Кўргазмали ўқитиш керак, чунки, 
буни бола табиати талаб этади» ва ҳ. к. 
Натижада бу ва бошқа талабларни дидактиканинг ўқитиш 
принциплари бўлими белгилаб берди. Ўқитиш принциплари 
таълимда асосий, белгиловчи йўналишни очиб беради. У ўқув 


74 
жараёни ва ўқитувчи фаолиятининг муҳим томонларини 
кўрсатади. 
Ўқитиш принциплари - бу, мулоҳазага асосланган тушунча 
эмас. Балки у ўқитиш амалиётини умумлаштириш асосида пайдо 
бўлади ва унда объектив қонуниятлар ўз ифодасини топади. 
Лекин принцип тушунчаси, бошқа тушунчалар каби, фанда 
замон, мақсад аниқлигига кўра ўзгариб боради. Масалан, 
Я.А.Коменский даврида, сенсуализм (ҳислар) фалсафаси нуқтаи 
наэаридан, ҳислар орқали билишга қараб боришга асосланган 
кўргазмалилик биринчи ўринда турган. 
Ҳозирда ўқитиш принциплари тарбия жараёни билан ягона 
диалектик асосга қурилган. У мактаб олдига қўйилган аниқ 
вазифаларга қараб белгиланади ва унга жавоб беради. Ўқитиш 
принциплари ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчининг 
биргаликдаги фаолиятида ўз ифодасини топади. 
Ўқитиш принциплари ўқитиш қоидаларидан фарқ қилади. 
Ўқитиш қоидалари ўқитиш принципларига бўйсунади, уни 
тўлдиради, мазмунини оширади.
Масалан, ўқитишнинг фаоллик 
принципида ўқувчиларни фаол фаолиятга тортиш учун, аввало, 
бутун синфга савол бериш, сўнг битта ўқувчидан сўраш керак. Бу 
келтирилган фикр фаоллик принципини амалга оширишдаги 
қоидадир. 
Ўқитиш принципларининг ривожланиши бутун ўқитиш 
жараёнининг ривожланиши билан бир вақтда боради ва шунга 
кўра уларнинг ўрни ўзгариб туради. 
Тарбия ва ўқитиш принципларини қиёслаш шуни кўрсатадики, 
ушбу принципларнинг кўпчилиги тарбия жараёнига тўғридан-тўғри 
алоқадор бўлибгина қолмай, балки таълим жараёнига ҳам 
алоқадор. Бу қонуниятдир. Чунки ягона педагогик жараёнда 
тарбия ва таълим ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ. 

Download 1,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish