Tarixshunoslik, manbashunoslik va tarixiy tadqiqot usullari



Download 191,58 Kb.
bet1/2
Sana06.06.2022
Hajmi191,58 Kb.
#642450
  1   2
Bog'liq
Chingizxon va Anushtegin Xorazmshohlar diplomatiyasi


O’zMU Tarix fakulteti
Tarixshunoslik, manbashunoslik
va tarixiy tadqiqot usullari” yo’nalishi
II bosqich magistranti
Rajabov Muhiddin


Chingizxon va Anushteginiy Xorazmshohlar davlati o’rtasida diplomatik munosabatlar tarixidan
“Shuhratparastlik оdamning ongini zaiflashtiradi va u o’ziga yaqinlashib kelayotgan xatarni sezmaydi”.
Faylasuf Ezop


Annotatsiya. XII asrning oxiri XIII asr boshlarida ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётнинг қуйи босқичида турган кўчманчи мўғул қабилалари катта ва қудратли давлатни барпо этиш учун ўзаро кураш олиб боришаётган эди. XIII аср бошларида кўчманчи мўғул қабилаларини Чингизхон ўз қўл остида бирлаштириб, мўғул империясига асос солди. Бу вақтда, Мовароуннаҳр заминида XI асрда вужудга келган Хоразмшоҳлар давлати ҳам кундан-кунга кенгайиб, қудрати ортиб бормоқда эди. Чингизхон 1215 йилда Хитойни босиб олгач, мўғул империясининг ғарбий чегараси Anushteginiy Xorazmshohlar saltanati билан туташади. Маълум сабабларга кўра, икки ўртада чиққан низо қонли тўқнашувга, охир-оқибат Хоразмшоҳлар давлатининг қулашига сабаб бўлди. Mazkur maqolamizda Чингизхон ва Sulton Аlovuddin Muhammad ўртасидаги ўзаро diplomatik va savdo aloqalari, ikki buyuk davlarlar o’rtasida низонинг пайдо бўлиши ҳамда мўғулларнинг босқинчилик юриши ҳақида сўз боради.
Kalit so’zlar. Kўчманчи мўғул қабилалари, Chingizxon, Anushteginiy Xorazmshohlar saltanati, Sulton Аlovuddin Muhammad, Xitoy, Имод Ал-Мулк Тожиддин Жомийнинг “Тарихи Журжония”, Сайид Баҳовуддин Розий, Мashriq ҳукмдори, Mag’rib ҳукмдори, аҳднома, maktub, савдо карвонлари, elchi, ayg’oqchlar, Маҳмуд Ялович Ал-Хоразмий, Алиакбар Хўжа Ал-Бухорий ва Юсуф Кенка Ал-Ўтрорий, Ona Vatan, Шаҳобиддин Ан-Насавий, туркий одат, туя ўркачи, нусуб ал-хутув, ёқут, тарқу, Низом Ул-Мулк, “Iskandari Soniy”, “Султон Санжар Монанд”,
Таrixiy manbalarning guvohlik berishicha, Чингизхон Хитойни босиб олишидан аввал Хоразмшоҳ Аловиддиннинг ҳам шундай нияти бўлган. Султон Хоразмшоҳнинг котиби (добири) бўлган Имод Ал-Мулк Тожиддин Жомийнинг “Тарихи Журжония” асарида айтишича, 1214 ёки 1215 йилда Аловиддин Муҳаммад савдогарлардан Хитойнинг ғаройиб бойликлари ҳақида эшитиб, уни босиб олишни режалаштирган. Чингизхон Хитойни босиб олганини эшитган Хоразмшоҳ бу хабар тўғри ёки нотўғри эканлигини билиб келиш учун Чингизхоннинг ҳузурига ўзининг машҳур элчиси Сайид Баҳовуддин Розийни юборади. Ана шу даврдан эътиборан мўғул хоқони ва Хоразмшоҳ султони ўртасида илк дипломатик алоқалар йўлга қўйилади. Ҳар икки давлат ўртасида элчилик муносабатлари ўрнатилади. Аммо, ҳар икки тараф ҳам элчилардан айғоқчилик мақсадида фойдаланган[5].
1216 йилда Чингизхон Хоразмшоҳ Муҳаммад элчи қилиб юборган Баҳовиддин Розийни иззат-икром, ҳурмат ва тавозе билан кутиб олади. Элчилар Хоразмга қайтаётганда, мўғул хоқони султон Аловиддин учун жуда ноёб совға-саломлар бериб, элчига “мен – Машриқ ҳукмдори, сен –Мағрибнинг ҳукмдори. Кел, орамизда дўстлик ва тинчлик ҳақида қатъий аҳднома бўлсин! Иккала давлатнинг савдогарлари борди-келди қилишсин. Менинг ерларимдаги ноёб ва оддий мол-буюмлар сен томонга, сенинг молларинг мен томонга келиб турсин”, деб ёзилган мактубни бериб юборади.
Ўз навбатида Чингизхон ҳам жавоб тарзида ўз савдо карвонларини элчилар билан Хоразмшоҳ давлатига юборган. Бу савдо карвонига элчи Маҳмуд Ялович Ал-Хоразмий, Алиакбар Хўжа Ал-Бухорий ва Юсуф Кенка Ал-Ўтрорийлар бошчилик қилган. Маҳмуд Ялович асли хоразмлик бўлган. Аммо, у ўз она Ватанига хиёнат қилиб, мўғулларга сотилиб кетган эди. Тарихчи Шаҳобиддин Ан-Насавийнинг берган маълумотларга қараганда, Чингизхон Хоразмшоҳ Муҳаммад учун туркий одатга кўра, туя ўркачи баробар келадиган қуйма олтин юборган. Бундан ташқари савдо карвонида қимматбаҳо тошлар, нусуб ал-хутувв (морж тишлар), қоп-қоп мушк (хушбўй моддалар), ёқут ва тарқу деб аталадиган оқ туя юнгидан тўқилган кийимлар бўлган. Султон Аловиддин Чингизхон юборган элчиларни 1218 йилнинг баҳорида қабул қилади. Шунда элчилар Хоразмшоҳга мўғул хоқонининг мактубини топширадилар. Бу хатни Бош вазир Низом Ул-Мулк элчиларни қабул қилиш маросимида ўқиб эшиттиради. Чингизхон йўллаган номасида шундай дейилган эди.
Сенга ўз саломимни йўллайман. Мен сенинг мамлакатингни кенглигини ва қудратини яхши биламан. Сен кўплаб халқлар устидан ҳукмронлик қиласан, шунинг учун сен билан тинчликда яшашни истардим. Мен сени ўзимнинг энг суюкли ўғлим, деб ҳисоблагучиман. Менинг Хитойни забт этганим ва ундан шимолда яшовчи ҳамма халқларни бўйсундирганим сенга маълум. Шуни билгинки, менинг салтанатим чумоли уясидек жангчилар уяси ҳамда кумуш кондир ва менда бировнинг мулкига эгалик қилиш эҳтиёжи йўқ. Ўйлайманки, фуқароларимизнинг савдо муносабатларини ривожлантиришдан иккимиз ҳам манфаатдор бўламиз”[1].
Чингизхон султон Муҳаммад билан илк муносабатларни ўрнатишданоқ дипломатик маҳоратини ишга солиб, уни “ўғлим” деб устунликга эришмоқчи бўлган. Албатта “ўғлим” деган сўз ўзини “Iskandari Soniy” (Ikkinchi Iskandar) “Султон Санжар Монанд” (Яратганнинг ердаги сояси) деб атовчи Хоразмшоҳга ёқмайди. Султон Аловиддин бўлса бунга қандай жавоб қайтаришни билмай қолади. Шунда Хоразмшоҳ Муҳаммад қулай фурсат пойлаб, юрт хоини Маҳмуд Яловични ўз ҳузурига чақиради.
Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажарайи турк” асарида шундай ёзилади:
“Сенинг хонинг Хитой юртини олгани ростму, деб бир қимматбаҳо дурни султон Аловиддин бозусиндин чиқариб, Маҳмуд Яловичга берди”. Бу билан Хоразмшоҳ Муҳаммад, Маҳмуд Яловични хоразмлик бўлгани учун уни Чингизхон ҳузуридаги ўзининг айғоқчисига айлантирмоқчи эди. У Яловичдан Чингизхон лашкари ва давлати ҳақида бор маълумотларни айтишини талаб қилади. Шунда хоин Ялович айёрлик ишлатиб, шундай дейди.
Тавба қилдим, улуғ султон! Мени авф эт! Олампаноҳ, сенинг офтоб янғлиғ қудратли лашкаринг олдида Чингизхоннинг қўшини бир хира шамдур. Офтоб-оламтоб чиққач, юз минг шам нури ҳам бир пул бўлади. Шам тунда лозим, офтоб ҳамма вақт... Улуғ султон! Мен беимон эмасман! Аслим улуғ ва муқаддас хоразмлик. Сенинг қудратинг олдида бош эгурман. Мол-мулким Чингизхон тасарруфида бўлгани учун унинг хизматидаман. Дилимда она тупроқ манфаати ҳукмрон. Яна бир карра она тупроқ манфаати ҳаққи, қасам ичиб айтадурменки, мени ғазабингга дучор этма, мен фақат Яловичмен... Элчига ўлим йўқ”, деб Хоразмшоҳга бош эгади[4].
Бундан ўзича хурсанд бўлган султон Аловиддин Чингизхон билан шартнома тузишга розилик бериб, элчиларга қимматбаҳо тўн кийгизиб, ортига жўнатиб юборади.
Маҳмуд Ялович Чингизхон ҳузурига борганида Хоразмшоҳ билан бўлган воқеани айтиб беради. Мўғул хоқони эса бундан жуда хурсанд бўлади ва Яловичга Хоразмшоҳ Муҳаммад берган қимматбаҳо совғалардан ҳам кўпроқ бойлик бериб, унга миннатдорлик билдиради. Чингизхон султон Аловиддин устидан дипломатик ғалабага эришган эди.Ўз режалари амалга ошганини билган Чингизхон фурсатни бой бермасдан, ўз миннатдорлигини изҳор этиш ва икки буюк давлат ўртасида тузиладиган шартномани тезлаштириш мақсадида зудлик билан Хоразмга жуда катта савдо карвонини жўнатади.
Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” китобида ёзилишича, бу карвонда тўрт юз нафар мусулмон савдогарлар бўлган. Элчилар орқали Чингизхон султон Аловиддинга мактуб ҳам юборади. Ушбу хат “Тўрт улус тарихи” китобида келтирилади:“Ул тарафдан бозоргонлар бу диёрга келишди. Уларга қай тарзда эъзоз-икром кўрсатилганини ўзлари айтишлари мумкин. Улар нимани мушоҳада қилган бўлсалар, барчасини баён қилсалар керак. Бу томондан ҳам бир мусулмон жамоаси турли мол-у газлама, мушк-у чиний, зар-у нуқра, жавоҳирлар билан ул диёр сари йўналдилар. Бу аҳд-у паймонада осмон-у замин эгаси рўйи замин мамлакатларини бизга ва сенга тортиқ қилган. Худо бандалари бориб келишиб, ободончилик билан машғул бўлмоқлари лозим. Биз-у сенинг, улар даври султонларининг саховатидан хурсанд ва баҳравор бўлурларки, замон мардуми бизу сенинг дуойи жонимизни қилиб яшайдилар”[3].
Аммо, йўлга чиққан савдо карвони Урганчга етиб бора олмайди. Уни Ўтрор шаҳар ҳокими Иналхон буйруғи билан ушлаб қоладилар. Ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, Иналхон олтмиш ёшга борган, чўққи соқол, баланд бўйли, ортиқ ва чайир одам бўлган. У Туркон Хотунга қариндош бўлганидан Ғойирхон лақабини олган. Савдо карвонидаги жамоа аъзоларидан бири ҳинд бўлиб, илгари жуда машҳур бўлган экан. У Иналхоннинг олдиндан таниши бўлган. Шу боис илгаридаги одат бўйича ҳинди лоҳчада шаҳар ҳокимига Инолчуқ деб мурожаат қилган. Бу сўз шаҳар ҳокими Иналхонга қаттиқ ботган. Шу боисдан Иналхон элчилар ва барча карвон аъзоларини қирғин қилишга буйруқ беради. Мирзо Улуғбек бу ишларни “дев кўрса ҳам лол қолар эди”, деб таърифлаган. Фақат биргина туякаш тасодифан тирик қолиб, бўлган воқеани Чингизхонга сўзлаб беради. Мўғул хоқони Хоразмшоҳ Муҳаммад ҳузурига Ибн Карфаж Буғрони (унинг отаси султон Такашнинг амирларидан бири бўлган) ва икки татарни элчи қилиб юборади.
Шаҳобиддин Ан-Насавийнинг берган маълумотларига қараганда, Чингизхон султон Аловиддинга қуйидаги мазмунда мактуб йўллаган: “Сен савдогарларнинг бехавф-хатар бўлмоғини, уларга ҳеч ким ҳужум қилмаслигини ёзиб, ўз қўлинг билан имзолаган ваъдани берган эдинг. Лекин хиёнаткорона йўл тутдинг ва сўзингни буздинг. Бу ишни Ислом султони томонидан қилингани яна ҳам ёмондир. Иналхон қилган иш сенинг амринг билан бўлмаганини тасдиқласанг, у ҳолда Иналхонни тутиб бер, токи биз уни жазолайлик. Акс ҳолда, энг азиз қалбларни ларзон қиладиган ва найзаларнинг сопи синадиган уруш бўлади”[1].
Бу мактубдан ғазабланган Хоразмшоҳ элчи Карфаж Буғрони қатл этишга буйруқ беради. Унинг икки ҳамроҳини эса соқоли ва сочини қирдириб ортга жўнатиб юборади. Бу воқеадан сўнг, Чингизхон билан Хоразмшоҳ Муҳаммад ўртасида тўқнашув бўлиши аниқ эди.
Хуллас, султон Аловиддин Муҳаммад ўзининг узоқни кўра билмаслиги ва калтабин сиёсати туфайли икки ўртада бошланган урушнинг айбдори сифатида тарихга киради.



Download 191,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish