Таҳририят: Бош муҳаррир – Т. Аҳмедов Масъул муҳаррир – А. Юлдашев


-расм. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/141
Sana10.11.2022
Hajmi0,83 Mb.
#863132
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   141
Bog'liq
336447 (1)

1-расм. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий 
механизмларининг объектга қараб таснифланиши
Манба:
 муаллиф ишланмаси. 
Бизнинг фикримизча, озиқ-овқат саноатида 
тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисо
-
дий механизмини илмий-назарий таҳлил қилиш 
натижасида ташкилий-иқтисодий механизмнинг 
шаклларини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
1. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаоли
-
ятини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий меха
-
низми.
Ушбу механизм асосан, мамлакатимиз ис
-
тиқлолга эришгандан то шу кунгача қабул қилинган 
озиқ - овқат саноати ва тадбиркорлик фаолиятини 
бевосита ҳамда билвосита тартибга солувчи турли 
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг Қарорлари, Фармонлари, Вазирлар Маҳка
-
масининг қарорлари, вазирликлар ва қўмиталар, 
агентликлар томонидан қабул қилинган қонуности 
ҳужжатларини ўз ичига олади.
Жумладан, 1991 йил 15 февралда «Ўзбекистон 
Республикасида Тадбиркорлик тўғрисида» ги № 
207-XII-cонли Қонун, 1991 йил 19 ноябрда «Ўз
-
бекистон Республикасининг Давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425- 
XII-сонли Қонун ва ҳозирги кунгача соҳага оид 500 
дан ортиқ турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 17 мартда «Тадбиркорлик 
субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микро-кредит
-
лар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чо
-
ра-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2844-сонли Қаро
-
ри, 2017 йил 18 апрелда «Ўзбекистон Республикаси 
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш 
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини 
ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2897-сонли Қарори 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2019 йил 15 мартда «Тадбиркорлик фаолиятини 
ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш 
ва прокуратура органлари фаолиятини оптимал
-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690 
сонли Фармони, 2019 йил 14 майда «Тадбиркорлик 
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш ти
-
зимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПФ-5718-сонли Фармонлари тадбир
-
корлик субъектлари фаолиятини янада жадал риво
-
жлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Чунки, юқо
-
ридаги ПФ-5718-сонли Фармонга асосан тад
-
биркорликни ривожлантиришга ва хорижий 
инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаёт
-


36
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
ган тизимли муаммоларни мониторинг қилиб, улар
-
ни умумлаштириш ва анализ қилиш, шунингдек, тад
-
биркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида 
уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг 
олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали плат
-
форма жорий этилишини назарда тутувчи «business.
gov.uz» ягона интерактив портали фаолият кўрсати
-
шини таъминлаш ғоят муҳим аҳамиятга эга восита 
ҳисобланади [22].
2. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фао
-
лиятини молиявий қўллаб-қувватлаш механизми. 
Мазкур механизм бевосита озиқ-овқат саноатида 
тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш, кре
-
дитлаш, уларга микролизинг хизматларини кўрса
-
тиш билан боғлиқ бўлган барча дастакларни, ҳуж
-
жатларни ўз ичига олади. Сўнгги йиллар мобайни
-
да республика озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик
-
ни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат 
банклари томонидан берилаётган кредитлар ва кўр
-
сатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажми йил
-
дан-йилга ўсиб бормоқда. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406 сонли Қарорига 
кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб: қишлоқ хўжа
-
лиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги ин
-
вестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб 
қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари 
бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбир
-
корлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қув
-
ватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан: 
миллий валютада, қиймати 10 млрд. сўмдан ош
-
майдиган миқдордаги, Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси
-
нинг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкаси
-
да жалб қилинадиган кредитлар бўйича – 5 фоизли 
пункт миқдорида; хорижий валютада, қиймати эк
-
вивалентда 10 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдор
-
да жалб қилинадиган кредитлар бўйича – тижорат 
банклари томонидан белгиланган фоиз ставкаси
-
нинг 40 фоизи, аммо фоиз харажатларини қоплаш 
учун 4 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда компен
-
сация берилади; кредит суммасининг 50 фоизигача, 
бироқ 8 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда кафил
-
ликлар берилади [23]. Хусусан, бўш турган бино
-
ларни бизнес вакилларига «ноль қийматда бериш» 
ҳам бунга мисол бўлади. Юқоридагилардан келиб 
чиқиб, бизнинг фикримизча, бевосита озиқ-овқат 
саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг 
иқтисодий механизмини қуйидагича таснифлаш 
мақсадга мувофиқдир («2-расмга қаранг»). 


37
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish