Тарихий манбашунослик


 “Таворихи гузида, Нусратнома”



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

9.2.3. “Таворихи гузида, Нусратнома” 
“Таворихи гузида, Нусратнома” (“Сайланма солномалар, Ғалабалар 
китоби”) номли тарихий асар ХУ1 асрда яратилган ёзма обидадир. Ушбу 
асар муаллифининг номи ишонарли ва қатъий аниқланмаган. Тадқиқотчилар 
орасида бу хусусда турлича фикрлар мавжуд. Шарқшунослардан 


А.А.Семенов, Р.Г.Мукминова ва В.П.Юдин ушбу китобни Шайбонийхон 
томонидан ёки унинг фаол иштирокида ёзилган, деб ҳисоблайдилар. 
Ушбу асарни чуқур ва атрофлича ўрганган А.М.Икромовнинг фикрича, 
“Таворихи гузида, Нусратнома” ижодкори машҳур “Шайбонийнома” 
достонининг муаллифи Муҳаммад Солиҳдир. 
“Таворихи гузида, Нусратнома” асари муқаддимасида муаллиф ўзини 
“Ожиз”, “Ғариб”, “Ҳокисор” деб атайди. У Мунке қоон номига ёзилган 
“Таворихи жаҳонкушой”, Ғозонхоннинг қизи номига битилган “Таворихи 
гузида” ва Мирзо Улуғбек номидан ёзилган “Мунтаҳаб ут-таворихи шоҳий” 
номли китоблардан сайлаб тартиб қилиш ҳақида буйруқ олганлиги ва унда 
Шайбонийхон тарихини ҳам қўшиб бир асар яратганлиги ва унга “Таворихи 
гузида, Нусратнома” деб от қўйганлигини очиқ айтади
36
. Бундан маълум 
бўлишича, асар Шайбонийхоннинг топшириғи билан саройга яқин турган 
тарихчиларнинг бири томонидан яратилган. 
Ушбу асар 1502-1505 йиллар орасида ёзилган бўлиб, икки мустақил 
қисмдан - “Таворихи гузида” ва “Нусратнома”дан иборат. Биринчи қисмда 
Ўғизхон ва қадимги турклар, Чингизхон ҳамда унинг Мўғулистон, Дашти 
қипчоқ, Мовароуннаҳр ва Эронда ҳукмронлик қилган авлоди тарихи, 
иккинчи қисмда эса Шайбонийхон таваллудидан (1451 й.) то унинг 
Мовароуннаҳрни истило қилишигача (1500-1505 йй.) Дашти қипчоқ ҳамда 
Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий аҳволи баён қилинган. 
“Таворихи гузида, Нусратнома”нинг иккинчи қисми зўр илмий 
аҳамиятга эга. Унда Шайбонийлар қўшинининг тузилиши, унинг этник 
таркиби, шунингдек, кўчманчиларнинг Қоракўл, Ҳисор, Чағониён, Ўратепа 
ҳамда Хўжанд вилоятларида қилган талон-тарожлари ҳақида муҳим ва 
қимматли маълумотлар бор. Асарнинг яна бир қимматли томони шундаки, 
унда содир бўлган воқеаларнинг вақти аниқ кўрсатилган. Бундан ташқари, 
Шайбонийхон қўшинлари тарафидан Фарғона вилоятининг босиб олиниши 
фақат “Таворихи гузида, Нусратнома” асарида тўғри ва тўлиқ ёритилган. 
“Таворихи гузида, Нусратнома” асарининг фақат иккита қўлёзма 
нусхаси бизгача етиб келган. Улардан бири Санкт-Петербургда, иккинчиси 
эса Англиянинг Британия музкйида сақланмоқда. Китобнинг матни 
факсимилеси (фотонусха) зарур илмий изоҳлар ва тадқиқотлар билан 1967 
йили Тошукетда А.М.Икромов томонидан эълон қилинган. Ундан айрим 
парчалар рус тилида 1969 йили Олма-Отада В.П.Юдин томонидан эълон 
қилинган.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish