Кошғарда Жамол Қаршийга садрлардан Камолуддин Абу Абдуллоҳ
ибн Ҳусайн ва Саъдуддин ҳомийлик қилдилар. Олим Кошғарда асосан шеър
ёзиш билан машғул бўлди ва садр Саъдуддиннинг таклифи билан 1302 йили
ўзининг “Ас-суроҳ мин ас-Саҳоҳ” (“Фойдали (мулоҳаза)дан келиб чиққан
очиқ гап”) номли асарини ёзди. Жамол Қарший 1269-1294
йиллар орасида
Ўрта Осиёнинг кўпгина вилоятлари бўйлаб саёҳат қилган.
Масалан, 1269-1270 йиллари Иламишда (Андижондан Таласга
борадиган йўл устида жойлашган қадимий шаҳар), бир неча бор (1272,1293
й.) Шошда, 1273 йили Барчинлиғкент ва Жандда бўлган. Олим ана шу
саёҳатлар вақтида тўпланган маълумотлардан ўзининг юқорида номи қайд
этилган асарини ёзишда кенг фойдаланган.
Жамол Қаршийнинг ушбу асари Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод ал-
Жавҳарийнинг (ваф.1008 й.) “Ас-саҳоҳ” (“Мукаммал луғат”)
номли асарига
ёзилган қўшимча бўлиб, кўпинча “Мулҳақот ас-суроҳ” номи билан
машҳурдир.
Асарда ХIII асрда Олмалиқ ва унга қарам ерларда ҳукмронлик қилган
турк
ҳукмдорлари,
Қорахонийлар,
хусусан
уларнинг
Кошғарда
ҳук“Мулҳақот ас-суроҳ” (“Ас-суроҳ”га илова”) номлимронлик қиоган
намоёндалари; Кошғар, Хўтан, Фарғона, Шош вилоятлари,
шунингдек
Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган бир қатор йирик ўрта аср шаҳарлари,
масалан Барчинлиғкент, Жанд ҳақида, Жамол Қарший билан замондош
бўлган машҳур кишилар-шайхлар, олимлар, шоирлар ҳақида диққатга
сазовор маълумотларни учратамиз.
Умуман, Жамол Қаршийнинг ушбу асари Мовароуннаҳр ҳамда
Марказий Осиё халқларининг
ХIII асрдаги тарихи, маданияти, йирик
шаҳарлари ва уларнинг аҳволини ўрганишда зарур манбалардан биридир.
“Мулҳақот ас-суроҳ” ҳозиргача биронта тилга таржима қилинмаган.
Унинг
қўлёзма нусхалари Англия, Франция, Германия кутубхоналарида,
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ва Тошкентда мавжуд.
Ушбу дарсликда араб тилида битилган
юртимиз тарихига оид энг
муҳим ёзма манбалар тўғрисида ихчам ва қисқа маълумот беришга интилдик.
Чунки тарихимизнинг бу қатлами, яъни араб тилида VII-ХIV асрлар
давомида яратилган ёзма манбалар ҳали мукаммал ўрганилган дейиш қийин.
Бу келгуси манбашунослар олдидаги шарафли вазифа. Албатта, биз
келтирган ёки зикр этган асарлар номлари билан араб тилидаги манбалар
рўйхати чегаранланмайди, ёхуд тугамайди, аммо
бакалавриат талабаларида
умумий тасаввур ҳосил қилиш учун кифоя қилади, деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: