Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

4.3.7. ПОЛИБИЙ 
Полибий (милоддан аввалги 201-120- йй.) – йирик юнон тарихчиси, 40 
китобдан иборат “Умумий тарих” асари билан машҳур. Унда Юнонистон, 
Македония, Карфаген, Миср, Сурия ва Римнинг 220-146- йиллар орасидаги 
ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Умумий тарих йўналишида 
ёзилган бу асарнинг катта қисми сақланмаган, бизгача фақат 1-5- 
китобларгина етиб келган, халос. 
Полибийнинг “Умумий тарихи” далилий маълумотларга бойлиги, 
воқеаларнинг нисбатан холисона ёритилиши билан алоҳида аҳамиятга 
эгадир. 
Унда Окс – Амударё ва Яксарт – Сирдарё ҳақида, Антиох 1 нинг 
Бақтрия подшоҳи Эфтидемга қарши ҳарбий юриши ҳақида муҳим 
маълумотлар бор. 
“Умумий тарих”нинг матни 1889-1905 йиллар орасида тўрт жилдда 
Лейпцигда чоп этилган. Унинг инглизча (В.Р.Патон, Лондон, 1922-1927; 


иккинчи нашри, Лондон, 1957-1960) ва русча (Ф.Г.Мишченко, 1-3 жилдлари. 
Москва,1890-1899) таржималари мавжуд. 
Ўзюекистоннинг қадимий тарихини ўрганишда қадимий Юнонистон ва 
Рим тарихчиларининг асарлари бениҳоят қимматлидир. 
Эфор (милоддан аввалги тахминан 405-330-йиллар), Клавдий Эллиан 
(тахминан 
милоднинг 
170-235-йиллари), 
александриялик 
Климент 
(милоднинг 11 асри), Корнелий Тацит (тахминан милоднинг 56-117-
йиллари), Ксенефонт (тахминан милоддан аввалги 430-355-йиллар), Плутарх 
(милоднинг 46-127-йиллари), Полиен (милоднинг 11 асри) ва бошқаларнинг 
асарлари ҳам ана шундай қимматга эгадир. 
Географ олимлардан Страбон ва Птоломей асарлари ҳам зўр илмий 
қийматга эгадир.
4.3.8. СТРАБОН 
Страбон (милоддан аввалги 63 – милоднинг 23 й.) қадимги 
Юнонистоннинг атоқли географ олимларидан, асли амосиялик (Понт 
подшоҳларининг қароргоҳларидан), нуфузли ва бадавлат оиладан чиққан, 
машҳур юнон файласуфи Аристотельнинг (милоддан аввалги 384-322-йй.) 
шогирди, қарийб 80 йил умр кўрган.
Страбонни дунёга танитган унинг 17 китобдан иборат “География” 
номли асаридир. Асарнинг 1-2- китоблари “Муқаддима” деб аталади ва унда 
география илми ва унинг ҳокимлар, саркардалар ва савдогарлар 
фаолиятидаги ўрни ва роли ҳақида гап боради. Эратосфен, Посейдон ва 
Полибийнинг Ер тузилиши ҳақидаги таълимоти танқид қилинади, Ер юзини 
тавсифлаш ҳақида умумий тушунча бкрилади. 
3-10- китобларида Европа мамлакатларининг тавсифига, шундан 8-10- 
китоблар Эллада ва унга туташ мамлакатларга бағишланган. 
Асарда Осиё мамлакатларига катта ўрин берилиб, улар тўғрисида 11-16 
китобларда маълумот берилган. 17 китоб Африка мамлакатларига 
боғишланган. 
Страбон Полибийнинг “Умимий тарих”ини давом эттириб, унга 
милоддан аввалги 146-31- йиллар орасида бўлиб ўтган воқеаларни қўшган. 
Афсуски, бу муҳим асар бизнинг замонимизгача етиб келмаган, лекин книнг 
айрим қисмлари, хусусан Ўзбекистон тарихидан хабар берувчи айрим 
парчалар олимнинг “География” номли асарига кириб қолиб сақланган. 
Страбоннинг “География”сида Гиркания, Парфия, Бақтрия ва 
Марғиёнанинг табиий ҳолати, шаҳарлари, қисман уларга бориш йўллари, Оха 
(Ҳаррируд), Окс ва Яксарт дарёлари ҳақида, Ўзбекистоннинг қадимий 
халқлари – саклар, массагетлар, дайлар, атасиялар, тоҳарлар ҳамда 
хоразмликлар ва уларнинг келиб чиқиши, бу халқларнинг турмуши, урф-
одати ва эътиқоди, шунингдек Парфия ва Бақтриянинг милоддан аввалги 111 
асрнинг биринчи чорагидаги ички аҳволи ва ўзаро муносабатлари ҳақида 
муҳим ва қимматли маълумотлар мавжуд. 
Страбрннинг ушбу асари 1844 ва 1848 йиллари Крамер ва Мюллер 
тарафидан, махсус харита ва тарҳлар билан қўшиб нашр қилинган. Унинг 


немисча (Гросскурд, Берлин, 1831-1834) ҳамда русча (Ф.Г.Мишченко, 
Москва, 1879, Г.А.Стратанович, Москва, 1964) таржималари ҳам мавжуд. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish