Тарихий манбашунослик


Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

2.6. Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш 
Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш деганда қўлёзма 
асарнинг таркиби ва мазмунини таҳлил қилиш, тушунтириш, ғоявий-сиёсий 
савияси ва илмий қийматини аниқлаш масалалари англашилади. 
Қўлёзма асарнинг илмий қийматини унда нималар баён этилганлиги
воқеа -ҳодисаларга муаллифнинг холис муносабати, келтирилган далил ва 
маълумотларнинг тўғрилиги ва олдинга сурилган фикр ва ғоялар билан 
белгиланади. 
Тарихий асарнинг асл нусха, оригинал бўлиши ёки компилятив – яъни 
бошқалар маълумотларни териб ёки айнан келтириши, тўла ва ноқислиги, 


қисқалиги, воқеаларнинг қай тарзда баён этилиши ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. 
Илмий тадқиқотларда оригинал ва мўътабар қўлёзмаларга таяниб иш 
олиб бориш ҳар бир далил ва маълумот, рақамлар энг ишончли, нодир, 
бирламчи манбалардан олиниши керак. Бошқалар китобида келтирилган 
маълумотлардан сақданиш лозим. 
Ўтмиш жамият шароитида ёзилган асарларнинг муаллифлари кўпинча 
ўзлари келтираётган далиллардан тўғри хулоса чиқармайдилар, уларнинг 
фикрларида ноаниқлик, чалкашлик ва қарама-қаршилик ҳам учрайди. Бу 
табиий ҳол, албатта чунки улар яшаб ижод этган муҳитнинг ўзи зиддиятлар 
билан ажралиб турар эди. 
Ёзма манбаларда қарама-қарши фикрлар билан бир қаторда холисона 
мулоҳазалар ҳам учрайди. Бундай пайтларда муаллиф кўпинча ўз фикр ва 
мулоҳазаларини пардозли иборалар ва истиорали сўзлар орасига яширади
гороскоп – одам туғилганда унинг тақдирини ёки бирон улуғ шахс 
иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган муҳим воқеанинг натижасини 
сайёраларнинг ўша пайтдаги ҳолати ва ўрнига қараб махсус жадваллар 
воситасида олдиндан белгилаш, шунингдек, кўп аср аввал бўлиб ўтган ва 
айнан муаллиф баён қилмоқчи бўлган воқеага ўхшаш фактларни мисол 
тариқасида келтириш йўли билан баён этганлар. 
“Абдулланома” асарининг муаллифи Ҳофиз Таниш Бухорий (ХУ1 аср) 
машҳур Жуйборий хожалардан бири хожа Муҳаммад Ислом (тахм.1493-
1563) ва унинг “Етти иқлимнинг чаққон ҳисобчилари” бир бўлганда ҳам 
юздан бирини ҳам ҳисоблай ола олмайдиган беҳисоб бойликларига бўлган 
ўзининг салбий муносабатини Тафсир ва Ҳадис китобларига таяниб, мана 
шундай сўзлар билан ифодалаган: “Тафсират ул-мубтадин”
2
нинг учинчи 
мисбоҳида (бобида) айтилганки, жаҳон аъёнлари бўлганликлари учунгина 
эмас, (балки) унга тегишли бўлишлари ва мол-дунёга ҳирс қўйишлан ўзини 
тиймаганликлари учун ёмондир. Шу боис ҳазрат рисолат паноҳ (Муҳаммад 
пайғамбар)... бу маънидан хабар берди (ва дедики) “Мол-дунёни дўст тутиш 
ҳар қандай гуноҳнинг бошидир.
3

Аштархонийлардан
4
Убайдуллахоннинг (1702-1711) котиби муаррих 
Мир Муҳаммад Амини Бухорий мазкур хоннинг ўлдирилиши сабабларини 
унинг фаолиятидаги нуқсонлардан, аниқроғи атрофига тубан ва сотқин 
кишиларни тўплаб олиб, салтанат ва халқ аҳволидан бепарво бўлганлигида 
кўради. У ёзади: “Равзат ус-сафо”да
5
айтилганки, (жаҳон устидан ҳукм 
юргизишнинг) биринчи шарти (шулки) ҳукмдор сир сақлай оладиган, муҳим 
давлат ишларида мустақил фикрга эга бўлган маслаҳатчиларни тарбиялаб 
етказмоғи зарур. Жаҳон устидан ҳукм юргизишнинг иккинчи шарти шулки, 
(ҳукмдор) ўзига етук, оқил, виждонли, камтарин ва истеъдодли кишиларни 
2
“Тафсират ул-мубтадин” – “Қуръон” шарҳларидан бирининг номи.
3
Ҳофиз Таниш Бухорий. Абдулланома. 1 жилд.-Тошкент. 1966, 148 бет.
4
1601-1757 йиллари Бухоро хонлиги тепасида турган сулола.
5
“Равзат ус-сафо” (“Жаннат боғи”) саккиз жилдли умумий тарихга оид Муҳаммад Мирхонд асари (ХУ аср).


яқинлаштирмоғи лозим... Шунга ўхшаш, “Cирож ул-мулук” китобида
6
ҳикоя 
қилинганки, Нуширвон
7
кунлардан бир куни бош коҳиндан сўради: 
“Давлатнинг инқирозига сабаб нима?” Бош коҳин жавоб қилди: “Бунинг 
сабаби учта. Биринчиси, давлатнинг умумий аҳволи олий ҳукмдордан 
яширин тутилса; иккинчиси, халқ подшоҳга нафрат руҳида тарбияланса; 
учинчиси, солиқ тўпловчиларнинг жабр-зулми ошиб кетса.
8
” 
Мир Муҳаммад Амин Бухорий зикр этилган лавҳадан хулоса чиқариб 
бундай дейди: “Афсуски, ҳар уччала зарур шарт Саййид Убайдуллахон 
ҳукмронлигига тааллуқлидир... Подшоҳ ҳукмронлигининг иккинчи ярмида 
илгари ўтган подшоҳлар тариқидан, ота-боболарнинг тутимидан четга чиқди. 
Тамом куч-қувватини тубан ва заиф, суст ва манфур кишиларни тарбиялашга 
сарфлади, уларни ўзига яқинлаштирди; муттаҳамлар, ҳарам ходимлари ва 
хотинлар билан яқин муносабатда бўлди. Мана шуларнинг ҳаммаси унинг 
давлатини инқирозга учратди.”
9
Манбанинг таркиби ва мазмунини илмий таҳлил қилишдан кузатилган 
мақсад, унинг муҳим ва қимматли томонларини аниқлаш, унда келтирилган 
далилларнинг ишончлилиги ва тўғрисини бошқаларидан ажрата олиш ҳамда 
энг муҳими асарда баён этилган воқеани холис тарихчи нуқтаи-назаридан 
туриб баҳолай олишдан иборатдир. 
Манбашунослик талабларидан бири шуки, ёзма манбани фақат унинг 
бир ўзида келтирилган далил ва маълумотларга қараб баҳолаб бўлмайди. 
Баъзи ҳолларда келтирилган далил сохта, баён этилган воқеа эса 
сохталаштирилган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бирон асар ҳақида 
қатъий бир фикр айтишдан аввал уни ўзига ўхшаш бошқа асар билан 
солиштириб кўриш, келтирилган далилларни бир-бири билан солиштириш ва 
текшириш зарур.
Амалий манбашунослик қадимги даврлардан бошлаб то шу кунгача 
маълум даражада тажриба тўплади. Кўплаб ёзма ёдгорликларнинг энг 
асосийлари асл нусхада-факсимилеси, танқидий матни, таржима ва изоҳли 
таржимаси амалга оширилиб, чоп этишга эришилди. Турли қўлёзма 
фондлари, кутубхона ва музей, шахсий мажмуалардаги ёзма ёдгорликлар 
тавсифи фиҳрист-каталогларда эълон қилиниб, уларда амалга оширилган 
манбашунослик соҳасидаги тадқиқотлар натижалари умумлаштирилди. 
Хуллас, манбаларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар, 
тажрибалар умумлаштирилиб, келшусида амалга оширилажак тадқиқотлар 
учун энг қулай ва истиқболли тадқиқ метод ва усулларини аниқлаб, белгилаб 
ва ишлаб чиқиб, уларнинг энг замонавийлари ва самарадорларини амалиётга 
қўллашни тавсия этиш зарур. 
6
“Cирож ул-мулк” (“Подшоҳлар чироғи”) Абу Абдулла Муҳаммад ат-Тартусий (1126 ёки 1131 йили вафот 
этган) асари. Подшоҳлар ва олий табақадаги мансабдорларнинг хулқ-атвори кодекси.
7
Сосонийлардан Хусрав Анушираон (531-579).
8
“Убайдулланома”.-Тошкент. 1957. 220 бет.
9
Ўша асар. 221 бет.


Сўнгги пайтда замонавий компютерларнинг ёзма манбаларни тадқиқ 
этиш имкониятидан фойдаланиш вақти келди. Бу ўринда замонавий талаба ва 
педагог интурнет хизматидан бемалол фойдалана олиши талаб этилади. 
Умуман, назарий ва амалий манбашунослик бири-бирини тўлдиради, 
бири иккинчиси учун асосий тадқиқот йўналиши ва услубларини белгиласа, 
иккинчиси биринчиси учун фактик материал жамлаб, асос бўлиб хизмат 
қилувчи далилларни йиғади.
Амалий манбашунослик назарий билим ва тажриба асосида 
манбашуносликнинг конкрет, муайян соҳаси, бўлими, даври масаласи ёки 
бирор манба юзасидан амалий, практик тадқиқот олиб боради, архив, музей, 
кутубхона ва шахсий мажмуаларда мавжуд ёзма манбаларни ўрганиб, энг 
қимматлиларини илмий муомалага олиб кириб, кенг жамоатчилик маънавий 
мулкига айлантиради.
2.7. Фойдаланиладиган манба ва адабиётлар 
1. 
Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 
2001.- 13-20 бетлар. 
2. 
Т. С. Саидқулов. Ўрта Осиё халқлари тарихининг тархнавислигидан 
лавҳалар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1993. – 3-9 бетлар. 
3. 
Собрание восточных рукописей Академии наук Республики 
Узбекистан. История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –
Ташкент: “Фан”. 1998. –С. 3-7. 
4. 
Рукописная книга в культурах народов Востока. Книга первая.-Москва: 
‘’Наука’’. 1987.-С.5-17. 
5. 
Манбашунослмкдан маърузалар мажмуаси. Тузувчи А. А. Мадраимов.-
Т.: ТДПУ. 2001. - 10-18 бетлар. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish