Тарихий манбашунослик



Download 387,96 Kb.
bet95/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

11.2.6. “Аҳсан ут-таворих
“Аҳсан ут-таворих” 12 жилддан иборат умумий тарих йўналишида яратилган йирик асар бўлиб, унинг муаллифи ХVI асрда ўтган эрон тарихчиси Ҳасанбек Румлудир. Тарихчи йирик ҳарбий саркарда оиласига мансуб бўлиб, бобоси Амир Султон (1539-1540 йили вафот этган) ўз вақтида Қазвин ҳамда Соужбулоқ ҳокими бўлган. Ҳасанбек 1530-1531 йиллари Қум шаҳрида туғилган, яхши ўқиб таълим олган ва 1541-1542 йилдан бошлаб отаси билан бирга қурчи бўлиб шоҳ Таҳмосиб (1524-1576 йй.)нинг ҳарбий юришларида қатншган ва асарида ёзилган воқеаларнинг кўпларини ўз кўзи билан кўрган.
XII жилдли “Аҳсан ут-таворих” асарининг фақат XI-XII жилдлари сақланиб қолган бўлиб, уларда 1405-1577 йиллар орасида Эронда, шунингдек, Мовароуннаҳр, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон ва Гуржистонда бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар йилма-йил баён этилган. Асарнинг 12 жилди бутунлай янги ҳисобланади ва унда асосан Эроннинг 1495-1577 йиллардаги сёсий тарихини ўз ичига олади. Асар 1572-1577 йиллари ёзиб тамомланган.
Ҳасанбек Румлунинг асарида Сафавийлар сулоласига мансуб шоҳлар таърифланади, уларнинг фаолияти ва босқинчилик урушлари бир томонлама ёритилади. Асарда 1495-1577 йиллар орасида қўшни мамлакатлар, шунингдек, Ўрта Осиё хонликлари, Бухоро, Хива билан бўлган сиёсий муносабатларига оид қимматли маълумотлар кўп. Бобур билан шоҳ Исмоил ўртасида Шайбонийларга қарши тузилган ҳарбий-сиёсий иттифоқ, Шайбонийлар билан Эрон шоҳлари ўртасидаги Хуросон учун узоқ йиллар давом этган қуролли кураш ва унинг оқибатлари, Хоразмнинг ХVI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи ҳақидаги махлумотлар ана шулар жумласидандир.
“Аҳсан ут-таворих”дан айрим парчалар рус ва грузин ва немис тилларига ўгирилиб, тўпламларда чоп этилган. Форсча матни, инглизча таржимаси билан бирга, 1931 ва 1934 йиллари Ч.Н.Седдон тарафидан Ҳиндистоннинг Барода шаҳрида чоп қилинган.
11.2.7. “Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий”
“Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий” асарининг ижодкори ХVI асрда ўтган бухоролик шоир ва йирик тарихчи олим Ҳофиз Таниш Бухорийдир. У 1549 йили Бухоройи шарифда нуфузли мансаблор хонадонида дунёга келган. Отаси Мир Муҳаммад ал-Бухорий Бухоронинг кўзга кўринган боёнларидан бўлиб, шайбоний Убайдуллахоннинг яқин кишиларидан бўлган, 1550 йилнинг бошларида Кошғарга кетиб қолган ва орадан икки йил чамаси вақт ўтгач, ўша .ртда вафот этган.
Ҳофиз Таниш Бухорий ўз даврининг чуқур ва кенг маълумотли кишиларидан бўлиб, 1584 йили Абдуллахон сонийнинг (1583-1598 йй.) яқин одами Қулбобо кўкалтошнинг тавсияси билан Абдуллахоннинг хизматига қабул қилинган ва унинг шахсий воқеанависи, тарихчиси вазифасига тайинланган. Ҳофиз Таниш Бухорий умрининг охиригача шу лавозимда ишлаган. Малеҳо Самарқандийнинг маълумотига кўра, Ҳофиз Таниш 1589 йили хотини тарафидан заҳарлаб ўлдирилган.
Ҳофиз Таниш ўзининг “Абдулланома” ёки “Шарафномайи шоҳий” асари билан ном чиқарган. Китобда Ўзбекистон, Қозоғистон, шунингдек, қисман, Афғонистон ва Эроннинг ХVI асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихи баён қилинади. Ундан ташқари, асарда Бухлол хонлиги билан Эрон, Ҳиндистон, Кошғар ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар бор. Асар ХVI асрнинг 80-йиллари охирида ёзиб тамомланган. Ҳофиз Танишнинг замондоши шоир ва адабиётшунос олим Мутрибийнинг гувоҳлик беришига қараганда, асарнинг охирги қисмини, хоннинг топшириғи билан, қози Поянда Зоминий (1602 йили вафот этган) ёзган. Лекин бу фикрни бошқа манбалар тасдиқламайди.
“Шарафномайи шоҳий” асари муаллифнинг режасига кўра, муқаддима, икки қисм ёки мақола ва хотимадан иборат қилиб ёзилиши мўлжалланган. Масалан, муқаддима, одатдагидек Аллоҳнинг мадҳу саноси, ҳомий, олий ҳукмдор Абдуллахоннинг шаънига айтиладиган таърифу тавсиф, асарнинг ёзилиши тарихи, Абдуллахоннинг ота-боболари, қадимда Марказий Осиёда истиқомат қилган турк-мўғул қавмлари, Чингисхон ва унинг авлоди ҳақида маълумот, биринчи мақолада Мовароуннаҳрда 1533-1583 йиллар орасида содир бўлган воқеалар, иккинчи мақолада эса Ўзбекистон, Қозоғистонва қўшни хорижий мамлакатларда 1583 йилдан кейин юз бериши мумкин бўлган воқеалар, хотимада эса Абдуллахоннинг олижаноб фазилатлари, унинг билан замондош бўлган шайхлар, олимлар, шоирлар, вазирлар ва амирлар, шунингдек, Абдуллахон замонида қурилган бинолар ҳақида маълумот бкриши мўлжалланган. Лекин, асар ёзилиши жараёнида режа ўзгарган – биринчи ва иккинчи мақолалар қўшиб ёзилган, хотиа эса муаллифнинг бевақт вафоти сабабли ёзилмай қолган.
Муаллиф асар муқаддимасини ёзишда Наршахийнинг “Тарихи
Бухоро”, шайхулислом Сафиуддин Абубакр Абдулло Балхийнинг “Фазоили Балх”, Истахрийнинг “Китоб масолик ул-мамолик”, Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонкушой”, Разидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Мирхонднинг “Равзат ус-сафо”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” ва Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рвшидий” асарларида келтирилган маълумотлардан фойдаланган. ХVI асрнинг 30-60- йиллари орасида юз берган воқеалар саройда мунтазам юритиб туриладиган кундалик дафтар, содир бўлган муҳим сиёсий воқеаларнинг шоҳиди бўлган кекса кишиларнинг оғзаки ахборотлари асосида, 70-80-йиллар воқеалари эса муаллифнинг бўлиб ўтган воқеаларда шахсан ўзи қатнашиб тўплаган далилий маълумотлар асосида ёзилган.
“Шарафномайи шоҳий” асари насрий қофияли, яъни саж – мураккаб бадиий услубда ёзилган. Унда шеърий парчалар Фирдавсий, Рудакий, Саъдий, Камолиддин Биноий, Мушфиқий ва муаллифнинг ўз шеърлари, “Қуръони карим” оятлари, “Ҳадис шариф”лардан парчалар ҳам кўп.
Китобда сиёсий воқеалар билан бир қаторда ижтимоий-иқтисодий мавзудаги маълумотлар, масалан, ер эгалигининг иқто, суюрғол, танҳоҳ каби шакллари, турли-туман солиқ ва жарималар, масалан, хирож, ихрожот, тағор, улуфа, қўналға, мадади лашкар, бож, томға, бегар; ўлжа ва унинг жамиятдаги ўрни, асирни қулга айлантириш ҳоллари; Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва ҳунармандчиликнинг умумий аҳволи; Шайбонийлар давлатининг маъмурий тузулиши, Бухоро хонлиги билан Россия, Ҳиндистон ва Кошғар ўртасидаги муносабатлар ҳақида қимматли далил ва маълумотлар мавжуд. Бундан ташқари, асар этнографик, масалан, ўзбек халқи таркибига кирган уруғ ва қавмлар номлари ҳамда топографик маълумотлар, масалан, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Термиз, Кўлоб, Балх каби йирик шаҳарлардаги диққатга сазовор бинолар, осору атиқалар, шунингдек, мазкур шаҳарларнинггеографик ҳолати ва топографияси ҳақидаги ахборотларга ниҳоятда бойдир.
Ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари кўп, асл матнини учдан икки қисмини Санкт-Петербкрглик олима М.Салоҳутлинова русча таржимаси билан чоп этган. Китоб 1942-1952 йиллари Содиқ Мирзаев ва охирги қисми Ю.Ҳакимжонов томонидан 60- йилларда ўзбек тилига таржима қилиниб, 1-2- жилдлари, зарур тузатишлар, тадқиқот ва изоҳлар билан 1966 ва 1969 йиллари Б.Аҳмедов томонидан чоп қилинган. 3-4- жилдлари босилмай қолган эди. 1995-1997 йиллари икки китоб ҳолида Б.Аҳмедов томонидан нашр этилди.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish