10.9. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.
1.Алишер Навоийнинг тарихга оид қайси асарларини биласиз?
«Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари нимага бағишланган?
«Тарихи мулуки Ажам» асарида қайси сулолар ҳақида сўз боради?
«Хамсат ул-мутаҳаййирин» асари кимга бағишланган?
«Ҳолот Саййид Ҳасан Ардашер» асари ким тўғрисида?
«Ҳолот Паҳлавон Муҳаммад» асари мазмунини сўзлаб беринг?
11-мавзу. Ўзбекистонинг ХVI-XIX аср биринчи ярми тарихи форс тилидаги манбалар
Дарснинг мазмуни: XVI-XIX аср биринчи ярмида яратилган форс тилидаги манбалар тахлил этилади.
Режа:
Муҳим ижтимоий сиёсий воқеалар.
Форс тилидаги манбалар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.
Асосий тушунчалар: манбалар, аштархонийлар, манғитлар, минглар, Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги, Хива хонлиги.
11.1. Форс тилидаги манбалар.
«Фатҳнома»
“Фатҳнома” номли тарихий мавзудаги шеърий достон муалифи Мулла Шодийдир. Унинг ҳаёти ва илмий –адабий фаолиётига оид маълумотлар жуда кам. Шайбонийхоннинг иниси Маҳмуд Султон хизматида бўлганлиги ва унинг топшириғи билан ўзининг “Фатҳнома” достонини ёзганлиги, уни 1502 йили тугатган бўлиб, айни шу даврда 55 ёшда бўлганлиги маълум, халос.
“Фатҳнома” тарихий достон бўлиб, унда Шайбонийхон таваллуд топган 1451 йилдан то Дашти қипчоқ ўзбеклари томонидан Самарқанднинг истило этилиши, сўнгги марта 1501 йил июн ойигача бўлган асосий ижтимоий-сиёсий воқеалар кенг ёритилган. Хоразм ва унинг Урганч, Вазир ва Адоқ сингари шаҳарлари, Дашти қипчоқнинг аҳолиси, хусусан манғитларнинг туриш-турмуши, шунингдек, Шайбонийхон аскарларининг Туркистон, Андижон, Бухоро, Дабусия ва Қарши вилоятларини ишғол қилганликлари ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд.
Асар ҳозирча биронта тилга таржима қилинмаган. Унинг қўлёзма нусхалари кўпгина мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланади. Россия ва МДҲ мамлакатларида “Фатхнома” достонининг бешта қўлёзмаси мавжуд. Булардан иккитаси Санкт-Петербург Давлат университети кутубхлнасида, иккитаси Душанбеда ва биттаси ЎзР ФА Шарқшунослик институтида (Инв. № 5369) сақланади. Тошкентдаги қўлёзма жуда қимматли бўлиб ХУ1 асрда кўчирилган ва унда турли мавзудаги 9-та ажойиб миниатюра билан безатилган.
“Шайбонийнома”
“Шайбонийнома” форс тилида битилган шеърий достон бўлиб, унинг муаллифи атоқли шоир ва тарихнавис олим Камолиддин Биноийдир (14531512 йй.). Унинг асли исми Али ибн Муҳаммад ал-Ҳаравий. Кўпроқ Камолиддин Биноий номи билан машҳур. Ҳиротда кўзга кўринган меъмор устод Муҳаммадхон Сабз оиласида дунёга келган. Ёшлик пайтлари оғир шароитда, Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин мамлакатда кучайиб кетган тожу тахт учун кураш ва ўзаро урушлар шароитида кечди.
Маълумки, 1458 йили Қора қўюнлулар сулоласидан35 бўлган Жаҳоншоҳ (1438-1467 йй.) Хуросонга бостириб кирди ва Ҳиротни эгаллади. Лекин орадан кўп вақт ўтмай, 1459 йили Темурийзода Султон Абу Саид Мирзо қўшинларининг тазйиқи остида пойтахт шаҳар ва мамлакатни бўшатиб чиқишга мажбур бўлди. Ушанда Жаҳоншоҳ юз нафар ҳунарманд оилани ўзи билан бирга Форс вилоятига олиб кетди. Булар орасида меъмор Муҳаммад Сабз ва унинг оиласи қарийб уч йил Шерозда истиқомат қилиб, 1461 йили яна Ҳиротга қайтиб келди.
Манбаларнинг гувоҳлик беришига қараганда, Камолуддин Биноий кенг маълумотли киши бўлиб, шеърият, иншо, илоҳиёт, мусиқа ва тарих илмларини чуқур билган. Бундан ташқари у меъморчилик санъатида ҳам ўз замонасининг пешқадамларидан ҳисобланган. Муҳаммад Сабз ва унинг ўғли иштирокида қурилган бинолар Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида жуда кўп бўлган. Масалан, 1481 йили ҳозирги Афғонистоннинг Мозори шариф шаҳрида, эски номи Хожа ҳайрон, Али ибн Абу Толиб (656-661 йй.) мозори тепасига қурилган муҳташам мақбара ва бошқа бинолар шулар жумласидандир. Шоир ва олимнинг “Биноий” деб тахаллус танлаши ҳам мана шундандир.
Биноий орадан кўп вақт ўтмай Табризга келиб қолди ва 1492 йилга қадар Султон Яъқуб Оқ Қўюнлу (1478-1490 йй.) саройида хизмат қилди. 1492 йили у яна Ҳиротга қайтди. 1495 йили айрим сабабларга кўра, ўзининг сўзларига қараганда, баъзи ҳасадгўйларнинг иғвоси туфайли, Самарқандга кетиб қолди.
Биноий дастлаб хожа Убайдулла Аҳрорнинг тўнғич ўғли ва сулукда вориси хожа Қутбуддин Яхё, сўнг Заҳириддин Бобур, ундан кейин 1501 йили то умрининг охиригача, Шайбонийхон ҳузурида унинг сарой шоири ва тарихчиси бўлиб хизмат қилди.
1507 йили Биноий Шайбонийхон билан бирга Ҳиротга келди ва1510 йилгача она шаҳрида истиқомат қилди. 1511 йили шаҳарга Исмоил Сафавий қўшинлари яқинлашиши билан, у яна Мовароуннаҳрга кетиб қолди ва Қарши шаҳрида кун кечирди. Камолуддин Биноий 1512 йили Қарши мудофаачилари сафида туриб шаҳарни Сафавийлардан ҳимоя қилди ва ўша жангда ҳалок бўлди.
Камолиддин Биноий истеъдодли шоир ва улкан тарихшунос олим сифатида тарихда қолди. У Марказий Осиё, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ХV асрнинг сўнгги чораги ва ХV асрнинг бошларидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишда алоҳида қийматга эга бўлган “Шайбонийнома” номли тарихий достонини ёзди.
Биноийнинг“Шайбонийнома” асари ҳам“Таворихи гузида, нусратнома” ва Мулла Шодийнинг “Фатхнома” асарлари билан бир режада ёзилган бўлиб, Шайбонийхон таваллудидан то Дашти қипчоқ ўзбеклари томонидан Мовароуннаҳр ва Хоразмни 1505 йили бўйсундирилишига қадар зу ҳудудда бўлиб ўтган тарихий воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Асар 1505-15-7 йиллари орасида ёзилган.
“Шайбонийнома”да 1450-1505йиллар орасида юз берган ижтимоийсиёсий воқеалар қисқа, лекин аниқ баён этилган. У муҳим географик, масалан, Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган Саброн, Сиғноқ, Арқуқ, Ўтрор, Ясси, Ўзганд, Оққўрғон ва Хоразмга тобе шаҳарлардан Урганч, Вазир, Булдумсоз, Адоқ ва бошқа жойлар ҳақида ҳамда этнографик, масалан Дашти қипчоқлик ўзбек қабилалари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мавқеи ҳақидаги далилларга бой асардир. Бундан ташқари, асарда Шайбоний амирлар ва аскарларининг фаолияти ҳақида муҳим маълумотларни учратиш мумкин.
“Шайбонийнома” асари матни чоп этилмаган. Лекин унинг қўлёзма нусхалари кўп тарқалган. Фақат ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалари хазинасида етти мўътабар нусха мавжуд. Булардан бири, инв.№ 844, энг қадимги бўлиб, Шайбонийхон ҳаёт чоғида унинг шахсий котиби
Муҳаммад Мўмин тарафидан кўчирмлган, айрим сатрлари эса Шайбонийхоннинг ўз қўли билан кўчирилган. Яна бир эътиборли қўлёзма рақами № 3422 бўлиб, ушбу асарнинг хоразмлик машҳур тарихчи ва таржимон Муҳаммад Юсуф Баёний (1858-1923 йй.) томонидан қилинган ўзбекча таржимасидир. Китобдан айрим парчалар рус тилидаги мажмуаларда эълон қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |