Тарихий манбашунослик


«Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» рисоласи



Download 387,96 Kb.
bet89/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

10.7. «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» рисоласи
Алишер Навоийнинг бешинчи тарихий асари ҳам мемуар биографик характердаги рисола бўлиб, унда ўша даврнинг энг машҳур ва беназир курашчиси ва турли фанлар билимдони тўғрисидаги «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад»дир. Алишер Навоий «Мажолис ун-нафойис» асарида ушбу шахс тўғрисида қуйидаги маълумотни келтиради: «Паҳлавон Муҳаммад Куштигирким, кўп фазойил била орастадурким, кушти бовужуд улким, унинг андоқ ҳақ ва мулкидурким, маълум эмасикм, ҳаргиз бу фанда андоқ пайдо бўлмиш бўлғой. Ўзга фазойилига кўра ва дин мартабасидур, мусиқийда идвор илмида даврининг беназиридур, чун камолоти изҳор мин аш-шамсдур, шарҳ қилмоқ эҳтиёж эрмас».
Рисолада биз Паҳлавон Муҳаммаднинг ўз даврининг беназир кишиси бўлганлиги, қирқ йил давомида алишер Навоийга меҳрибончилик кўрсатганлиги, фавқулодда хотирага эгалиги, барча замондошлари иззат ҳурматига сазовор бўлган, юксак ахлоқий фазилатларга эга курашчи эканлигини кўрамиз. Уни барча кечик замондошлари, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Зайниддин Восифий, Мирза Муҳаммад Ҳайдар ҳам ажойиб курашчи ва олийжаноб инсон, бастакор эканлигини тасдиқлайдилар.
Бу асарда темурийлар даври ХV аср иккинчи ярми маданий ҳаётига оид қимматли маълумотлар келтирилиши билан муҳим хусусият касб этади. Бу рисола ҳам аввалги «Хамсат ул-мутаҳаййирин» ва «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер» каби XV аср иккинчи ярми Темурийлар даври тарихи тўғрисидаги қимматли манбадир.
Номлари зикр этилган беш соф тарихий асарлардан ташқари Алишер Навоий қуйидаги асарлари, яъни «Маҳбуб ул-қулуб», «Мажолис уннафоис», «Муншаот», «Насойим ул-муҳаббат» ва ҳатто соф лингвистик характердаги «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида ҳам тарих илми учун муҳим маълумот бор.
Алишер Навоий тарихчи олим сифатида асарларида, хусусан «махбуб ул-қулуб»да ижтимоий гуруҳлар тўғрисидаги мулоҳазаларни баён этган, «Мажолис ун-нафоис» асарида 450 дан ортиқ давлат арбоби шоир ва санъат шайдолари ҳақида, «Насойим ул-муҳаббат» асарида эса 750 дан зиёд авлиёлар тўғрисдаги маълумотлар келтирилгандир.
«Вақфия» асарида эса Алишер Навоийнинг қандай мол-мулк эгаси бўлгани, ҳамда уларни жамият учун васият қилганлиги баён этилади. Алишер Навоийнинг «Муншаот» асари, ҳамда у тартиб берган «Мураққаъ Мир Алишер»да жамланган мактублар мазмуни, Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти турли қирраларини ва ўз даври ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётини ёритишда жуда катта тарихий, илмий аҳамиятга эга ҳужжатлардир.
У тартиб берган Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, унинг муридлари ва
Абдураҳмон Жомийнинг дастхат мактубларини тартибга келтириб, махсус
«Мураққаъ Мир Алишер» номли дастхат автографлардан иборат қимматли 594 та мактубни китоб ҳолига келтиргизиб, бизга мерос қолдирган. Ушба мураққаъ асосида доуторлик диссертациясини ёзиб шарқшунос Асомиддин Ўринбоев тарих фанлари доутори деган унвонга эга бўлди. Кейинги йилларда олим улар тўғрисида рус, тожик, форс ва инглиз тилларида бир неча китоб чоп этиб Алишер Навоийнинг тарих соҳасидаги кўрсатган хизматини дунёга намойиш этди.
Алишер Навоий йирик тарихчилар Муҳаммад Мирхонд, Давлатшоҳ Самарқандий ва Ғиёсиддин Хондамирларнинг ҳомий ва мураббийсигина эмас, балки оригинал тарихий асарлари ижодкори сифатидаги хизматлари ҳам алоҳида эътиборга лойиқ, деб ўйлаймиз.
Амир Темурнинг ўзи тарих илми тараққиётига жуда катта эътибор берди. Султони соҳибқирон ўз «Тузуклар»ини яратиб, ўзбек давлатчилиги тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшди. Мирзо Улуғбек «Тарихи арбаъи улуси Чингизий»номли жуда қимматли тарихий асарни таълиф қилишда шахсан ўзи қатнашди. Бундан ташқари бу даврда яшаб ижод этган жаҳонга машҳур тарихчилар Ғиёсиддин Али, Низомиддин Шомий, Шарафуддин Али Яздий, Ҳофизу Абру, Муъиниддин Натанзий, Абдураззоқ Самарқандий, Муҳаммад Мирхонд, Ғиёсиддин Хондамир ва бошқалар асарлари ҳамон мутахассислар учун қимматли тарихий манба, битмас-туганмас хазинадир.
Алишер Навоийнинг «Вақфия» асарида зикр этилган мол-мулк ҳам унинг ўз даври йирик мол-мулк, давлат эгаси эканлигини кўрсатади. Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг ёзишича, Алишер Навоийнинг бир кунлик даромади ўн саккиз минг шоҳрухий экан. Тарихчининг ёзишича, Султон Ҳусайн давлат тепасига келгач, бутун марҳаматини Алишер Навоийга кўрсатади. У эса ўз ўрнида мол-мулкини юрт ободончилиги, олимуфозилларга ҳомийлик қилишга қаратган. Тарихчилар Ғиёсиддин Хондамир, Заҳириддин Бобур ва бошқаларнинг ёзишича, алишер Навоийча ҳеч ким кўп бинои-ҳайр, халқ учун иморатлар ва бинолар қурмаган экан. Аҳли фазл ва ҳунарга мураббий ва муқаввийлиги ҳам жуда машҳур.
Алишер Навоий ўзининг тарихий асарларида бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларга, шахсларга баҳо беришда юксак инсонпарварлик ғояларидан келиб чиқди. Унинг тарихчи олим сифатидаги амалий фаолияти туркий ўзбек тилидаги тарих илмини юксакликка кўтарди. Махсус асар, ихчам рисола, тазкира ва мактублар яратиб, туркий тилдаги тарих илмининг кейинги ривожи ва тараққиёти учун замин яратди.
Алишер Навоий ўзининг «Муҳокамат л-луғатайн» асарида сиёсий ҳокимият ва тил, маданият сиёсати хусусида қуйидаги ҳақли фикрларни баён этади: «...то мулк араб хулафоси ва салотинида эрди, фалак ул вақтда назм дабирига араб тила бирла жилва берди...» Яъни мамлакатлар араб халифалари ва султонлари даврида шеърият котиби араб тилида ижод этди.
Мамлакатларнинг баъзиларида «сорт салотини мустақил бўлдилар, ул муносабат била фрсигўй шуаро зуҳур қилдилар».
«То мулк араб сорт салотинидин турк хонларға интиқол топти, Ҳулогухон замонида султони соҳибқирон Темур Кўрагон замонидин фарзанди халафи Шоҳруҳ Султоннинг замонининг охиригача турк тили била шуаро пайдо бўлдилар».
Алишер Навойининг юқорида келтирган муҳим фикри фақат шеъриятга эмас, балки умуман маданият, шу жумладан тарих илмига ҳам тўла тадбиқ этса бўлади. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Алишер Навоий яратган насрий асарлар бўлиб, уларни кейинча Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Дарвиш Муҳаммад Бухорий, Абулғозий Баҳодирхон, Мунис, Огаҳий, Баёний ва бошқалар давом эттирдилар.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish