Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


 «Тарихи мулуки Ажам» асари



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

10.4. «Тарихи мулуки Ажам» асари 
Алишер Навоийнинг иккинчи тарихий асари «Тарихи мулуки 
Ажам»дир. 890/1485 йилдан сўнг яратилган бу асарда Эронда ҳукмронлик 
қилган тўрт сулола: Пешдодийлар, Каёнийлар, Ашконийлар ва Сосонийлар 
тўғрисида маълумот келтирилган. Асар охирида Султон Ҳусайн Мирзо 
мадҳи ўрин олган. Агар биз аввалроқ яратилган «Садди Искандарий» 
достонида ҳам тўрт сулола ҳақидаги маълумот борлигини назарда тутсак, 
достон яратиш жараёнида Алишер Навоий тўплаган маълумотларни махсус 
тарихга оид асар сифатида ижод қилган кўринади. Бунда Алишер Навоий 
юқорида номлари зикр этилган асарлар қаторида яна Абу-л-Ҳайр 
Насириддин Абдуллоҳ бинни Умар ул-Қози Байзавийнинг (ваф.685/1266) 
«Низом ут-таворих» (ёзилган 674/1275), Абу Ҳомид Ғаззолийнинг (1058-
1111) «Насиҳат ул-мулук» ва бошқа асарларни, хусусан ўз замондоши Мир 
Муҳаммад Мирхонднинг «Равзат ус-сафо» асаридан бохабар ҳолда, Эрон 
тарихига оид араб ва форс тилларида тарихий асарлардан фарқли, бу 
китобни туркий тилда яратди. Ушбу асардаги шахслар тўғрисидаги 
маълумотлар Алишер Навоий ўзининг достонларида ҳам мавжудлигини 
эслатиб ўтган. Бу асар илмий танқидий матнини шарқшунос Л.Халилов 
тузиб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган эди. Афсус ҳамон унинг 
танқидий матни чоп этилмаган.
«Тарихи мулуки Ажам» асарини маълум даражада, «Хамса», хусусан 
«Садди Искандарий» достонига тарихий илмий илова сифатида ҳам қабул 
қилиш мумкин. Унинг ичидаги маълумотларнинг шеърий ифодаси «Садди 
Искандарий»да келтирилган бўлиб, уларни бошқа тарихий асарлар билан 
қиёсий ўрганиш Алишер Навоийнинг тарихчи олим сифатидаги ижод 
қирраларини очишга рдам бериши мумкин.
 
10.5. «Хамсат ул-мутаҳҳирин» рисоласи 
Алишер Навоийнинг учинчи мемуар биографик асари «Хамсат ул-
мутаҳҳирин»дир. У Абдураҳмон Жомий вафотидан сўнг, яъни 898/1492 
йилдан кейин яратилган. Бу рисола Алишер Навоийнинг пири, устози ва 
дўсти Абдураҳмон Жомийга бағишланган бўлиб, икки буюк ижодкор 
ўртасидаги ғаройиб воқеалар баёни, Жомийнинг шажараси, асарлари 
номлари ва уларга берилган баҳолардан иборат. Уни мемуар-ёднома асар 
деб аташ мумкин. Ушбу рисола мазмунини икки буюк шахс асарларидаги 
лавҳалар, хусусан «Насойим ул-муҳаббат», «Мажолис ун-нафоис» ҳамда 
уларнинг ўзаро хатти китобати, айниқса, «Мураққаъи Мир Алишер» 
тўпламидаги Жомийнинг дастхат мактублари бойитишга хизмат қилади.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish