Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

8.3.17. 
Тарихи гузида” 
“Тарихи гузида” (“Сайланган тарих”) асари муаллифи Ҳамдуллоҳ 
Қазвиний бўлиб, у ХIII аср сўнгги чораги ва ХIV асрнинг биринчи ярмида 
яшаб ўтган йирик географ ва тарихшунос олимдир. Унинг тўла исми 


Ҳамдуллоҳ ибн Абубакр ибн Аҳмад ибн Наср Муставфий Қазвиний бўлиб, 
келиб чиқиши бўйича араб ва 1281 йили Эрон Озарбайжонининг Қазвин 
шаҳрида туғилган.
Ҳамдуллоҳ Қазвиний Рашидуддин даврида Қазвин, Абҳар ва Занжон 
вилоятларининг молия ишларини бошқарган. Рашидуддин қатл этилгандан 
сўнг, унинг ўғли Ғиёсуддин Муҳаммад (1327-1336 йиллари Элхоний Абу 
Саъиднинг вазири бўлган)нинг хизматида бўлган. Тарихчи 1350 йили вафот 
этган. 
Ҳамдуллоҳ Қазвиний “Зафарнома”, “Тарихи гузида” ҳамда “Нузҳат ул-
қулуб” номли асарлар муаллифидир. 
“Тарихи гузида” умумий тарих йўналишида ёзилган асар бўлиб, унда 
қадим замонлардан то 1330 йилгача Эрон ва қисман, Урта Осиёда бўлиб 
ўтган воқеалар баён этилган. Ҳамдуллоҳ Қазвиний вафотидан кейин ўғли 
Зайнуддин томонидан асар давом эттирилган ва унга 1392 йилгача Эронда 
бўлиб ўтган воқеалар қўшилган. Китобнинг асосий қисми хожи Ғиёсуддин 
Муҳаммадга бағишланган. Асар муқаддима-фотиҳа ва олти бобдан иборат: 1) 
пайғамбарлар ва авлиёлар; 2) исломиятдан аввал ўтган Эрон подшоҳлари; 3) 
Муҳаммад пайғамбар, хаоифайи Рошидин, Умавийлар ва Аббосийлар 
тарихи; 4) Аббосийлар даврида Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёда 
ҳукмронлик қилган Саффорийлар, Сомонийлар, Ғазнавийлар, Ғурийлар, 
Дайламийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, мўғуллар ва бошқа сулолалар 
тарихи; 5) исломият даврида ўтган шайхлар, олимлар ва шоирлар; 6) Қазвин 
шаҳрининг тарихи. 
“Тарихи гузида” Эрон, Ўрта Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг ХIII-ХIV 
асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. 
Китоб 1910 йили инглиз шарқшуноси Э.Браун тарфидан матн ва 
қисқартирилган инглизча таржимасини ҳамда 1960 йили Абдулҳусайн 
Навоий асар матнини нашр қилган. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish