Тарих ўқитишнинг оғзаки услуби
Режа:
1. Тарихий материални оғзаки баенлашнинг функциялари ва аҳамияти.
2. Оғзаки баенлашнинг турлари.
3. Ўқитувчининг оғзаки баенлаши билан дарсликнинг боғликлиги 4. Оғзаки баенлашнинг
образлиги ва аниқлиги
5. Ўқув материалини оғзаки баенлашга қўйиладиган асосий талаблар.
6. Тарих дарсидаги суҳбат
Ўқитувчининг жонли нутқи уқувчиларнинг кўз унгида тарихий ўтмиш ва ҳозирги
ижтимоий ҳаетнинг ерқин манзарасини, халқ оммасининг меҳнат ва қудратини, кишиларнинг
ерқин қиефасини гавдалантиради. Ўқитувчининг баени ишонтирувчи кучга эга. Жонли нутқ
ўқувчи онгига тез етиб боради, уни маълум хулосаларга олиб келади, тарихий жараеннинг
қонуниятларини тушунишни осонлаштиради. Ўқувчиларга тарихий материални таҳлил қилиш ва
умумлаштириш намунасини кўрсатиб беради. Ўқитувчининг жонли нутқи пухта билим ва малака
манбаи бўлиш билан бирга, жуда катта тарбияловчи кучга эга. Ўқитувчи нутқидаги мантиқ,
урғунинг кучи, далилларнинг жонли ва ишонарли бўлиши ўқувчиларнинг онгига, хис-туйғуларига
кучли таъсир кўрсатади, уларни фикрлашга ўргатади, маълум хулосаларга олиб келади, тарихий
жараенни, унинг қобилиятларини тўғри тушунишга (олиб) ердам беради.
Жонли нутқ дарсда монологик ва суҳбат еки диалоглик формасида бўлади. Ўқитувчининг
тарих дарслигидаги нутқи шундай қилиб, биринчидан информациявий функцияни амалга
оширади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, у ўтмиш ва бугунги кун ҳаетининг барча, тўла
манзарасини гавдалантиради.
Иккинчидан, нутқнинг мантиқий (логик) функцияси бор. Унда инсон уйлашининг,
мантиғининг далилловчи кучини кўрсатади, у орқали ўқувчилар онгига тарихий жараен
қонуниятлари етказилади.
Учинчидан жонли нутқ тарбиявий функцияни ҳам амалга оширади.
Тарих ўқитиш жараенида ўқувчиларнинг ўқув материалини пухта узлаштириб олишни
таъминлашга ердам беридаган ҳар хил матнлар: дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий-оммобоп
ва бадиий асарлардан кенг фойдаланиш мумкин.
Тарихни янги йўналишлар бўйича ўқитишдан мақсад ўқувчиларга билим бериш ва
малакалар ҳосил қилиш билан бирга жуда мураккаб ва маъсулиятли тарбиявий вазифаларни ҳам
амалга оширишдир. Бунда кўпроқ ўқитувчининг ғоявий сиесий тайергарлиги, ахлоқий қиефаси,
маданияти муҳим ўрин тутади. Демак, мактабда тарих ўқитиш энг аввало, ўқитувчиларнинг
савиясига, уларнинг назарий билими ва педагогик маҳоратига, уқитувчи жонли нутқининг
28
дидактик талабларига жавоб бера олишига боғлиқдир. Ўқитувчининг нутқи, баенининг илмийлиги
ғоявий-сиесий пишиқлиги, ҳаетилиги, тарбиявий характери, кўрсатмалилиги, ўқувчиларнинг
мустақиллиги ва фаоллигини оширишга, уларда кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга ердам
бериши, фикрлар изчиллиги ва тушунарли бўлиши жиҳатидан ҳозирги замон услубларига тўлиқ
жавоб берадиган бўлиши лозим.
Тарих ўқитишда ўқитувчи ҳам, айниқса ўқувчилар ўқитувчи баенини ўзлаштиришда баъзи
қийинчиликларга дуч келишади. Ўқувчилар ездирилган изоҳ матнларни ҳоҳлаган вақтда қайта-
қайта ўқиб чиқишлари мумкин, аммо ўқитувчининг баенини қайта эшита олмайдилар. Шунда
ўқитувчининг назорати ва раҳбарлик қилиши айниқса катта аҳамият касб этади.
Тарихни ўқувчилар янада пухта ўзлаштириб олишлари учун қўйидагиларга эътибор бериш
лозим: ə) ўқувчиларнинг ўрганиши педагогик жиҳатидан туғри ташкил этилишига;
ғ) ўқитувчи баен тизимларининг педагогик жиҳатдан туғри ташкил этилишига;
қ) баен қилинадиган материални ўқувчиларнинг езиб олишига эътибор бериш лозим.
Ўқувчиларнинг ўқитувчи баен қилаетган мавзуни эътибор ва қизиқиш билан ўрганишини
қўйидагича йўллар билан ташкил этиш мумкин;
а) Ўқувчиларга дарснинг вазифалари, мақсади ва баеннинг асосий жиҳатлари туғрисида
қисқача сўзлаб берилади. Масалан: Бугунги кунда дарсимиз Чинғизхон бошлиқ муғулларнинг
Ўрта Осиега бостириб кириши, юришнинг вақийлик характери босқинчиларга қарши Ўрта Осие
халқларининг қаҳрамонона кураши, мўғулларнинг ҳукмронлиги ўрнатилгандан кейин ҳам
курашнинг давом этиши, чунончи, хоин феодалларга ва босқинчиларга қарши Махмуд Тарабий
бошчилигидаги қўзғолон ҳақида бўлади, шу билан бирга бу воқеанинг кимлар томонидан ва
қандай манбалар асосида езилганлигини ҳам кўриб ўтамиз:
б) Ўқитувчи ўқувчиларга ушбу мавзунинг муҳимлигини еки қийинлигини айтиб, уни пухта
тушуниб, билиб олиш учун нима қилиш кераклигини, айтайлик, баеннинг қайси жойларига
эътибор бериш кераклигини, ўтилган материаллардан нималарни эслаш зарурлигини қўшимча
қандай материалларни бадиий асардан қайси парчани, қандай ҳужжатни, еки вақтли матбуотда
эълон қилинган мақолани ўқиб чиқиш зарурлиги ва бошқаларни ўқтириш лозим.
Ўқитувчининг вазифаси шундай буладики, у баен қилган мавзу ўзининг характери билан
умумий воқеанинг ички алоқаларини ўқувчиларнинг тушуниб олишларига ердам бериши керак.
Тарих ўқитишнинг ҳамма соатларида ҳам ўқувчиларга дарсни баен қилиш режасини бериш
ва ҳатто уни доскага езиб қўйиш, материални шу режа асосида баен этиш лозим бўлади. Бу
биринчидан ўқитувчи баенининг мунтазамлиги ва изчилигини таъминласа, икинчидан, ўқувчилар
олган билимнинг ҳам аниқ, пухта ва мустақил бўлишини, энг муҳими унинг тизимли равишда,
изчиллик билан яхлит ўзлаштирилишини таъминлайди.
2. Тарих ўқитиш жараенида ўқитувчининг баени-жонли нутқи монолог еки диалог
формасида бўлиши мумкин. Монолог қисқача баен, ҳикоя, таърифлаш, тавсифнома, тушунтириш,
муҳокама, мактаб маърузаси ва бошқа шу каби формаларда, диалог ҳам очиқ еки епиқ формада
олиб борилади.
Қисқача баеннинг ҳикоядан фарқи шуки, унда бирор тарихий воқеа ҳақида қисқа ахборот
бериш билан чегаранилади. Масалан: ”Дукчи эшон қўзғолони” əҳ9ҳ йилда Андижонда бўлди”-
дейилади, аммо қўзғолоннинг мақсади, вазифалари ва ҳоказолар ҳикоя қилинмайди.
Ҳикоя да эса тарихий воқеанинг тўлиқ сурати берилади. Ҳикоя услубининг асосий
дидактик вазифаси ўқувчиларда тарихий воқеа ҳақида аниқ тасаввур яратишдан иборат.
Тарих ўқитишда таърифлаш тасвирлаш усули ҳам муҳим ўрин тутади. Таърифлаш икки
турга: суратли ва аналитик тарифлашга бўлинади.
29
Суратлаб таърифлаганда ўқувчиларда ўрганилаетган жой ҳақида яхлит тасаввур яратилди.
Масалан: ўқитувчи таъриф-тасвирлаш ердамида ўқувчиларнинг кўз ўнгида мўғуллар ҳужимидан
кейин Ўрта Осие ерларининг яхлит манзарасини u1075 гавдалантиради.
Аналитик тавсифлашда эса ўрганилаетган жой бўлакларга бўлиб ўрганилади.
Ўрганилаетган воқеаларнинг ички тузилишини, аналитик усулда тавсифлашда ўқитувчининг
баени тушунтириш усули билан қушилиб кетди. Ўқитувчи ўзининг баенида тарихий воқеаларнинг
муҳим белгиларини, уларнинг ички алоҳаларини, хусусиятларини, тарихий шахслар, сиесий
партиялар, мамлакатларнинг маълум даврдаги иқтисодий оҳволи, сиесий тузулишини аниқ ифода
этиш учун тавсифнома бериш усулларидан фойдаланади.
Масалан, қисқача тавсифнома: “Амир Темур ғайратли, жасур кўп ўткир, лекин
сотқинларни кечирмайдиган инсон эди. У ниҳоятда истеъдодли бўлиб, жуда яхши ҳарбий таълим
олган эди. Мисол: “ə9ə: йил ғө-июньдаги подшо указига биноан Амударе бўлими бўйича 5
мингдан зиед бўлган мардикор олиниши керак эди. Указ бўйича мардикорликка 19 ешдан 43
ешгача бўлган эркаклар олинадиган бўлса, бунинг уша давр ўлка ихтисодиетида қанча зарар
келтириши мумкинлигини эслаб кўрамиз”.
Шундай қилиб, оғзаки баенлашнинг монологик формасининг асосий туралир: баенлаш,
таърифлаш, характеристика, тушунтириш.
Баенлаш таъкидлаганимиздек ҳикоя еки тарихий воқеани баенлашдан иборат. У
биринчидан билим берувчилик ва тарбиявий аҳамиятга эга. Иккинчидан, ўқувчига янги бўлган
ҳодисалар ҳақида конкрет, образли манзара шакллантиришда қўлланилади. Масалан: Улуғбек
давридаги фан ва маданиятнинг ривожланиши кўрсатишимиз учун биз обсерваториянинг
солиниши, Кук-Гумбаз масчитининг солиниши, Бухоро, Самарқанддаги Улуғбек мадрасаларига
эътибор берамиз. Учинчидан ўқитувчининг (баени) ҳикояси ўқувчиларни тарихий фактлар билан
қуроллантиради. Ўларни таҳлил қилиш аҳамияти хулосаларга олиб келади. Масалан : əҳўқ йили
əғ-августдаги Гендимиен шартномасининг тузилиши уша вақтдаги Хива хони Муҳаммад
Рахимхон II нинг (Феруз) ноилож аҳволи, унинг мисолида қорақалпоқ бийларининг ҳам ет
юртлиларнинг ҳокимиятини қабул қилишга мажбур бўлишлари очиб берилади.
Ҳикоя V-VIII синфларда кўпроқ қўлланилади. Юқорилаган сари тушунтириш кенг ўрин
олади.
Баен этилган ва тушунтирилган материаллар асосида баъзи назарий хулосаларнинг
мазмунини очиб бериш ва уларни асослаб беришга туғри келган вақтда ўқитувчининг баени
муҳокама юритиш характерини олади. Муҳокама юритиш йўли билан ўқувчилар маълум
хулосаларга олиб келинади, уларга назарий хулосаларнинг моҳияти очиб берилади. Тарихий
фикрлашга ўрганилади. Муҳокаманинг кенг кўламда олиб борилиши ўқитувчи баенини маърузага
яқинлаштирида.
Маъруза ҳақида гап борганда, олий мактаб талабаларига 2 соат давомида утиладиган
маъруза билан, мактаб ўқувчиларига 45 дақиқанинг ҳам маълум вақтида ўтиладиган маърузанинг
фарқини ажрата билиш керак.
Олий мактаб маърузаси-аниқ тарихий материал устуда кенг назарий муқокама юритиш,
уни илмий асосда чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан иборатдир.
Мактаб маърузаси. Фақат ажратилган вақтнинг кўп еки озлиги билан эмас, балки ўзининг
мазмуни ўқитиш ва ўрганишнинг метод ва усуллари жиҳатидан ҳам олий мактаблардаги
маърузалардан фарқ қилади. Ўқитувчи маъруза мавзуси билан бирга уни баен қилиш режасини
ҳам эълон қилади. Мактаб маърузасида суҳбат усулининг оддий йўналишлари қўлланилади.
Мактаб маърузаси баен қилинган материал юзасидан якуний суҳбат билан тугайди. Мактаб
маърузасини энг муҳим жоиларини ўқувчилар езиб улгаришлари учун маъруза нисбатан секин
ўқилади.
30
Мактаб маърузасига тайергарлик кўришда асосан қўйидагиларга амал қилиш керак: I.
Маъруза илмий жиҳатдан мукоммал бўлиши керак.
II. Маъруза дарслик мазмунидан кенг, ўни кўп жиҳатдан аниқлаштириш лозим, акс ҳолда
уни ўқувчилар тингламай қўйишади.
III. Ўқувчиларни ўтмишни жонли идрок этишлари учун маъруза мазмунан кўргазмали
бўлиш керак.
IV. Маъруза ўқувчиларни фикрлашга ўргатиш тарихий воқеаларни таҳлил қилиш ва
умумлаштириш намунасини кўрсатиши, ўқувчиларнинг тарихий фикрлашини тарбиялаши лозим.
V. Маърузани ўқувчиларга етиб бориши учун, ўқитувчи ўзининг нутқи устида кўп
ишлаши лозим.
Шундай қилиб, дарсда тарихий билимлар ўқитувчининг баени ва суҳбат ердамида
ўзлаштирилади. Демак, ўқитувчининг баени-қисқача тавсифлаш, ҳикоя, таърифлаш, тавсифнома,
тушунтириш мухакома юритиш ва мактаб маърузаси формаларини ўз ичига олади.
3. Мактабда бериладиган илмий билимларни ўқувчиларнинг пухта узлаштиришлари кўп
жиҳатдан ўқитувчига, унинг мавжуд ўқитиш усулларидан самарали фойдалана олишига,
ўқувчиларнинг ўқув усуллари билан қуроллантиришга мустақил ўрганиш ва ижодий иш кўриш
қобилиятлари ўсишига, билиш фаолиятларини ўқитувчининг бошқара билишига боғлиқдир.
Оғзаки таълим жараенида ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва уни уқитувчининг
бошқариши ҳақида сўз борганида уларнинг: ə-дан, тайер билимларни олиш жараенидаги фаолияти
билан: ғ-дан, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш фаолияти асосида билимни ўзлаштириш,
жараенидаги фаолияти назарда тутилади.
Баъзи бир ўқитувчилар энг самарали манба дарслик матни ва ҳужжатлар деган хулосага
келадилар. Дарсда ана шу манбаларни ўрганиш билан машғул бўлиб, ўқувчиларнинг асосий ва
бош билим манбаи, яъни ўқитувчининг баени ролига путур етказадилар. Аммо бу услнинг ҳам
кўзланган мақсадга олиб бора олмаслигини, дарслик матнни ўқитувчи баенининнг ўрнини боса
олмаслигини тезда тушуниб олишади. Айрим ўқитувчилар дарс тузулишини ўзгартириш йўли
билан таълимнинг саморадорлигини кўтаришга ҳаракат қилади. Аммо мактаб тажриба ва илмий
тадқиқот ишлари ҳар қандай тузулишда утказилган дарс ҳам емон еки яхши бўлиши
мумкинлигини, дарс тузулишини ўзлаштиришнинг ўзи дарс сифатини белгилай олмаслигини
тасдиқлаб берди.
Мазмун кўлами (ҳажми) факт ва тушунчаларни ўзлаширишнинг чуқурлиги дарслик билан
аниқланади. Лекин, ўқитувчи дарслик матни билан чекланмаслиги лозим. Н.Г.Дайрининг ”Тарих
дарсини қалай тайерлаш керак” (М., 1969) деган китобида таъкидлаганидек, ҳар бир дарс алоҳида
мақсадга асосланиши керак. Ўқитувчи шу боғдарда дарслик билан боғликликта мавзуни
ўқувчиларга етказади. Бундай етказишнинг дарслик билан боғликда бирнеча факторлар бор: 1-дан:
ўқитувчининг ҳикоясига жуда мураккаб бўлган дарсликда мавжуд бўлган саволлар киргазилади; 2-
дан дарслик материалини кенгайтириш еки илмий янгиликлар, янги фактлар киргазиш бўлиб
ҳисобланади. Масалан: ”1952 -йилда АҚШ сенати 13- декабрь кунини Туркистон куни деб эълон
қилди. У ҳар йили ушандан бошлаб 5- авеньюда белгилаб келинмоқда”. Бу фактни 1917-йилги
воқеаларга қўшимча фойдаланиш мумкин.
4. Тарих ўқитишда образлилик ва аниқликнинг бўлиши шартли турда талаб этилади.
Манзаралар, элюция шакллантириш, шу орқали эсда сақлаш қобилиятини ўстириш мақсад
этилади. Айниқса уруш ҳаракатлари, армиянинг жойлашуви ва ҳоказоларни тушунтиришда
фойдаланилади.
Конкретлаштиришда айниқса рақамли маълумотларни қўлланишда катта эътибор талаб
қилинади. Масалан: Қорақалпоғистон 2 -жаҳон уруши даврида 476 минг халқ бўлиб, шунинг 66-
минги фронтга кетади, фронтга кетганларнинг эса 29 минги жанг майдонидан қайтиб келолмаган
31
десак маълумотни, тўла конкрет этқазган бўламиз. Агарда уларнинг фақат биттасини айтиш билан
чеклансак, ўқувчилар тушуниб қобил қилинмайдилар.
Образлиликни шакллантиришда айрим адабий асарлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Масалан: Ватан уруши бўйича-Б.Полевойнинг ”Ҳақиқий одам ҳақида повесть”, ”Ҳазрати инсон”,
“.”уломнинг “Сен етим эмассангƏ” ва бошқ. Уқув материалини баенлашга қўйиладиган асосий
талаблар қўйидагилардан иборат: материал етарли ва илмий, кўргазмали ва конкрет бўлиш керак.
Шунингдек, оғзаки ўқитиш услубининг камчилиги ҳам бор. Биринчидан : уни ҳамма бирдек
қобиллай олмайдилар. Иккинчидан: эшитмай қоладиган жойлари бўлиши мумкин. Шу сабабли
бундай ҳолларда уларни хулосалаштиришда такрорлаган мақсада мувофиқ бўлади. Ўқитувчи
ердамида сўзлардан фойдаланиш лозим. Булар демак: ”эсга солиб кўринингларчи ”, ”таққослаб
кўрингларчи”, ”унутмаган эканмизмиЎ” ва ҳоказолар орқали ўқувчиларни жонлантириш керак
бўлади.
Ўқув ишлари усуллари тушунчаси педагогик адабиетда турлича талқин этилади. Биз уни,
бир томондан ўқувчиларнинг илмий билимларини ўзлазтиришга ердам берадиган ўқув
материалининг таркибий қисми, тарихий билимларни самарали ўзлаштириш, илмий дунеқараш ва
эътиқодни юзага келтиришга ердам берадиган ўқув ишларининг усули, иккинчидан ўрганиш
усули ва ўқувчиларнинг билиш фаолияти, билимларни қўллаш маъносида талқин этамиз.
Ўқитувчининг ўқув материални муаммола баен қилиш ва ўқувчиларнинг мустақил
равишда бошқа билим манбаларидан фойдаланиши илмий изланиш-таълимнинг асосини ташкил
этади. Қисқаси, муаммоли баен ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва қобилиятини ўстиради,
уларнинг ақлий ривожланишига ердам беради, ижодий фикрлашга ўргатади. Шунингдек,
ўқувчиларнинг дарсда ақлан иштирок этиши, мустақилликларининг ўсиши ўқитишнинг
саморадорлигини оширади, ўқувчилар билимининг пухта, онгли ва мустаил бўлишини
таъминлайди.
Муаммоли таълимнинг назарий асослари П.В.Кудрявцев, А.Матюшин, М.И.Махмутов,
М.Н.Скаткин ва бошқа йирик руҳшунослар ва дидактлар ўзларининг асарларида ишлаб чиқадилар.
Оғзаки баенлашнинг диалоглик усули бу суҳбат ҳисобланади. Унинг боришида кўпинча
янги фактлар берилмаса ҳам, ўқувчиларнинг фаолиятини ўстиради. Бу ҳақида Вагин А.А. ўзининг
”Методика преподавания истории в средней школе” М.,ə9:ҳ. Лейбенгруб П.С. ”Дидактические
требования к уроку истории”. М., ə9:0. Лернер И.Я. ”Проблемное обучения” М., ə9ўң. ва
бошқаларнинг асарларида берилади.
Суҳбатнинг кириш сўзи-бу янги мавзу бўлим ва ҳ. бошлаб беради. Ҳар бир мавзу олдидан
ўлар билан суҳбатлашиш. Масалан: ”Ибтидоий тузум мавзуси олдидан ҳар хил саволлар орқали
суҳбат қилиш мумкин.
Аналитик ва хулоса суҳбат ўқувчиларнинг билимини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга
қаратилади. Масалан: 1917 йили 27-ноябрьдаги ”Қуқон” яъни ”Туркистон мухторияти” қалай
вужудга келдиЎ Таничбоев ва Чуқоевлар ким эдиЎ Мухторият нима учун юқотилдиЎ каби
соволлар талқин u1179 .илинади. (”1918 йилдаги ”Шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига”,
”Россия ва Шарқ халқлари ҳуқуқлари декларацияси” да ўз давлатчилигини белгилашга рухсат
этилган эди”).
Эвристик (”топиш”) суҳбатда саволларни изма-из олиб бориб, (босқичма-босқич) борган
сари асосий муаммонинг ечилишига олиб келинади.
Хулосоловчи суҳбанинг бир тури-такрорий хулосаловчи (чкуний) суҳбат. Бундан бошқа
маълум бир мавзу танлаб олинадиган текшириш-суҳбат ўтказиш мумкин.
Адабиётлар:
1. Саъдиев А. Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитиш.Т., 1993
2. Ўзбекистон тарихи ва маданияти.Т., 1992
3. Поспелов Н., Поспелов И. Формирование мыслительных операции у старшеклассников.М.,1919
4. Лернер И.Я. Дидактическая основы методов обучения.М., 1911
5. Бабанский Ю.К. Как активизировать процесс обучения.М., 1971
6. Бабанский Ю.К. Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари.Т., 1990
7. Махмутов М. Мактабда муаммоли таълимни ташкилu 1179 килиш.Т.,1911
8. Преподавание истории в средней школе. М.,1916
Do'stlaringiz bilan baham: |