Муқаддима;
Қонунлар;
Хулоса.
Қонунлар тўпламига доир муқаддимада худоларнинг ўзлари подшоларга чекланмаган ваколатлар берганликлари ҳақида гапирилади. Подшо жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оилага катта аҳамият берган. Эр бевафо хотинини ва уни йўлдан оздирувчини жиноят устида ўлдириш ҳуқуқига эга бўлган.
Эрни ўлдиришда хайрихоҳ бўлганлик учун жиноятчи хотин қозиққа ўтқазиб ўлдирилган, ёмон юриш-туриш ва исрофгарлик учун хотин уйдан ҳайдаб юборилган ёки ҳатто чўрига айлантирилган9.
Давлат ҳокимияти шафқатсиз оилавий ҳуқуқни ҳар ҳолда бирмунча чеклаб қўйган. Айбсиз хотинга туҳмат қилган эр ўзаро ҳурмат асосида (унинг бадалига қўшимча пул тўлаб) уни қўйиши керак бўлган. Ота ўғлини ўз бошимчалик билан меросдан маҳрум қила олмаган. У мазкур ишни фақат суд орқали ҳал этиши мумкин бўлган. Отасини урган ўғил қўл панжасини кесиб ташлаш билан жазоланган, ваҳоланки, ўғилни уриш жиноят ҳисобланмаган. Баъзида болалар ҳатто отанинг жинояти учун жавобгар бўлган. Масалан, агар бепарво ота томонидан қурилган уй қулаб кетиб, уй ва уй эгасининг ўғли унинг харобаси остида қолиб ҳалок бўлса, у ҳолда уй қурган устанинг ўғлига ўлим жазоси берилган10.
Мамлакатнинг бутун аҳолиси қонун билан қўриқланадиган эркин кишиларга ҳамда мулк деб ҳисобланган, тамомила хўжайин ихтиёрида бўлган қулларга кескин суратда бўлинган. Бировнинг қулини ўлдирганлиги учун унинг хўжайинига бошқа қулни топшириш лозим бўлган.
Бировнинг кўзига жароҳат етказилса, айбдорнинг кўзига ҳам жароҳат
етказилган. Жазонинг бундай хусисяти кўпчилик томонидан Хаммурапи қонунлари тўпламининг “Кўз учун кўз ва тиш учун тиш” деб аталишига сабаб бўлган11.
Шундай қилиб, давлат ҳокимияти органлари фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашганлар; ирригация иншоотлари эса подшонинг назорати остида бунёдга келтирилган, улардан фойдаланиш Олий ҳокимият ва унинг жойлардаги вакиллари измида бўлган.
Хаммурапи қонунларида подшони иш ҳаракатларида ҳеч қандай чеклашлар кўзда тутилмаган.
“Хўжайиннинг қул билан суҳбати” деган шеърий асарда12 очиқдан-очиқ, подшога бош кўтарган киши ё ўлдирилади, ёки кўр қилинади, ёхуд зиндонга қамалади, дейилади. Қонунлар сўнгида шундай дейилган: “Мен Хаммурапи, адолатли подшодирман, менга қонунларни Қуёш худосининг ўзи юборган. Менинг сўзларим бебаҳо сўзлар, ишларим тенги йўқ ишлардир”. Хаммурапи қонунлари ўша давр тарихини ўрганишда қимматли манбадир.
Дастлабки сиёсий – ҳуқуқий фикрлар барча қадимги халқларда, Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам диний негиздаги афсона ва ривоятлар таъсирида шаклланган. Қадимги халқлардан мисрликлар, бобилликлар, хитойликлар, ҳиндлар, яхудийлар, форслар ва римликлар ердаги коинот тартибларининг узвий бир қисми ва келиб чиқиши жиҳатидан илохийдир, худо унинг бош
сабабидир, дея талқин қилганлар. Жумладан, Хаммурапи қонунларида ҳукмдор ўз фуқароларига ғамхўрлик қилувчи, айни пайтда илоҳийлик сифатларига эга худога монанд мавжудот сифатида тавсифланади. 13
Хаммурапи қонунлари худонинг хоҳиш-иродаси сифатида талқин этилган. Шунинг учун ҳам мамлакатнинг ҳар бир фуқароси унга оғишмай итоат қилган. Мамлакатда аҳоли тинч, хотиржам яшаган. Ўзганинг, давлатнинг мулкини талон-тарож қилиш кузатилмаган.
Қонун тузиб, мамлакатни адолат билан бошқариш, халқ манфаатини кўзлаб оқилона сиёсат юритиш йўлида Хаммурапи тенгсиз йўлчи юлдуздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |