Тарих фалсафаси ва фалсафа тарихи уйғунлиги. Режа


-. Тарихий билиш методологияси муаммолари



Download 180,7 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi180,7 Kb.
#151058
1   2   3   4
Bog'liq
Тарих фалсафаси ва фалсафа тарихи уйғунлиги.

2-. Тарихий билиш методологияси муаммолари


Монистик ва плюралистик ёндошувлар


Тарих фалсафасининг ривожланиши жараёнида тарихий билишга бир қатор методологик ёндошувлар вужудга келди. Уларнинг ичида монистик ва плюралистик; чизиқли ва даврий; формацион ва цивилизацион концепциялар каби дихотомик қарашларни келтириш мумкин. Монистик ёндошув доирасига марксистик таълимот ва постиндустриал жамият назарияларини киритиш мумкин. Марксистик таълимот ижтимоий ривожланишнинг устивор омили, деб ишлаб чиқариш усулини тан олади ва шу тамойил асосида инсоният тарихи ривожини муқаррар, бирининг ўрнини бошқаси эгаллайдиган беш асосий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва коммунизм)га ажратади. Иккинчи таълимот – постиндустриал жамият концепцияси техникани инсоният тарихининг асосий омили, деб ҳисоблайди ва жамият тарихини бирининг ўрнини кейингиси эгаллайдиган 3 та босқичга бўлади. Булар: анъанавий (саноатлашгунгача), саноатлашган ва постсаноатлашган (информацион) жамиятлар.
Плюралистик ёндошув инсоният тарихининг бирлигини инкор этиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган ёки кам боғлиқ бўлган кўплаб ўзаро тенг қадрли тарихий тузилмалар – цивилизацияларнинг мавжудлигини тан олади, шу асосда инсоният тарихи ривожланишининг ягона тараққиёт жараёни эканлигини инкор этади.

Чизиқли ва циклик ёндошувлар


Чизиқли (ёки прогрессистик - тараққиётпарварлик) ёндошув намоёндалари тарихий тараққиёт ғоясини жаҳон тарихий ривожи динамикасининг асосини ташкил этувчи умумий қонун сифатида қабул қиладилар. Бунда муайян мезонларга биноан инсоннинг барча табиий имкониятлари рўёбга чиқадиган ҳамда барча эҳтиёжлари қондирилиши мумкин бўлган мукаммал жамиятга етишишнинг босқичлари ва даврлари белгиланади. Бундай мақсадлар сифатида социалистик, коммунистик ва бошқа утопиялар кўрсатилади.
Чизиқли ривожланиш концепциясига муқобил бўлган даврий (циклик) парадигма намоёндалари инсоният тарихининг ягона тарихий ёки абадий мақсадга қараб ривожланишни инкор этадилар. Уларнинг фикрича, тарих айланма шаклда ҳаракат қилиб, охир оқибат ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади. Ушбу назариялар қаторига маданий-тарихий ёки цивилизацион ёндошув ҳам киради. Унга биноан, инсоният тарихи – ҳар бири ўзига хос шаклланиш, ривожланиш ва инқироз босқичларига эга бўлган, ўзаро кам алоқадор ёки умуман боғлиқ бўлмаган локал цивилизациялардан ташкил топади.
Ҳозирги даврга келиб, формацион ва цивилизацион ёндошувлар дихотомияси доирасидаги баҳс-мунозара кескин тус олмоқда. Айниқса, постсоциалистик маконда бир неча ўн йилликлар давомида ҳукмрон бўлиб келган формацион, марксистик ёндошувнинг қийинчиликлар билан бартараф этилиши ёрқин намоён бўлмоқда.

Формацион ёндошув


Аввалги параграфларда қайд этилганидек, формацион назария К.Маркс номи, у ишлаб чиққан жамият ҳақидаги таълимот билан боғлиқ. Умуман олганда, Маркс ўз давридаги глобал тасаввурларга, хусусан, Хегелнинг умумий қонуниятлар ҳамда ягона йўналишга эга бўлган жаҳон тарихи ҳақидаги ғояларга эргашган эди. Бу тасаввурлар тарихга материалистик ёндошув асосида қайта ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра инсоният тарихи табиий, ўз ички қонуниятларига эга бўлган, яъни кишилар онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўладиган формацияларнинг алмашиниш жараёнидан иборат. Формация деганда қандайдир эмпирик жамият (инглиз, француз ёки бошқа) геополистик ҳамжамият (Шарқ, Ғарб) эмас, балки жамият ижтимоий тузилмасининг негизини ташкил этувчи умумият тушунилади. Яъни, формация – жамиятнинг муайян тарихий типидир. Ҳар бир формациянинг асосини ўзига хос ишлаб чиқариш усули ташкил этиб, унинг структурасида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш қуроллари, уларнинг ривожланиш даражаси ва характери муҳим аҳамият касб этади. Улар ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш муносабатлари сиёсий, ҳуқуқий устқурмага, шунингдек, ижтимоий онгнинг бошқа шаклларига нисбатан асос, базис ролини ўйнайди.
Формацион таълимотга кўра, жамият қуйи шаклдан юқори шаклларга, ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамияти орқали феодализмга, ундан капитализмга ҳамда энг олий мақсад, инсониятнинг «олтин» асри коммунизмга қараб ҳаракат қилади. Бир формациядан иккинчисига ўтиш янги ишлаб чиқариш кучлари ва эскириб қолган ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар ҳамда ихтилофлар натижасида юзага келадиган ижтимоий инқилоб орқали содир бўлади.
XIX асрнинг охири – ХХ аср ўрталарига келиб, формацион таълимот нафақат ижтимоий назария бўлибгина қолмай, балки кучли эътиқодга таянган мафкуравий таълимот даражасига кўтарилди. Россияда 1917 йил Октябрь инқилоби ва айниқса, 1945 йилдан сўнг, «реал социализм» деб аталмиш мамлакатларнинг расмий мафкурасига айланди. Айни пайтда марксизмнинг танқиди Ғарбнинг бу мамлакатларга қарши йўналтирилган мафкуравий курашининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолди. Социалистик тизим инқирозга юз тутгандан сўнг формацион таълимот танқиди айниқса постсоциалистик маконда янада кенгроқ ва кескинроқ тус олди. У бир қатор хусусиятларга кўра танқид қилинади. Хусусан, у ўзига хос Ғарбий Европа тарихини бутун жаҳон тарихига кўчириш асосида ишлаб чиқилганлиги; ижтимоий-иқтисодий омилнинг ролини мутлақлаштирган ҳолда, бошқа омиллар, айниқса, жамиятнинг маънавий соҳаси аҳамиятини қашшоқлаштириб, уни фақат антогонистик синфлар манфаатлари инъикоси сифатидагина қаралгани; тарихий билишда уни асоссиз равишда ягона эвристик концепция ролини бажаради, деган хулосалари шулар жумласидандир. Ҳозирги замон тарихини, капитализм ривожи истиқболларини англашда, формацион таълимот хулосаларининг ҳақиқатга мос келмаслиги, «реал социализм» мамлакатларида амалга оширилган кенг қамровли социалистик тажрибанинг муваффақиятсиз интиҳоси макрсистча тарихий концепциянинг танқидида ҳал этувчи аргумент бўлди.

Цивилизацион ёндошув


Формацион ёндошувдан фарқ қилиб, цивилизацион ёндошув ягона, яхлит тизимга туширилган таълимот сифатида шаклланган эмас. «Цивилизация» тушучаси (лот. civilize – фуқароларга, давлатга хос) илк бор XVIII асрда европалик маърифатпарварларнинг асарларида қўллана бошлади. У жиддий эволюцияга юз тутиб, ҳозирги пайтгача бир қанча маъноларда қўлланилади3. Дастлабки даврларда у табиат олами тузилишидан фарқли равишда умуман инсониятни, унинг ижтимоий тузилишини англатган ва бирлик шаклда ишлатилган. Кейинчалик у ёввойилик ва жоҳилликдан кейин келувчи ижтимоий ривожланиш босқичини билдирган. Cўнгра у қадриявий хусусият касб этиб, маданият тушунчасига, айниқса, индивидуал ва ижтимоий хулқ-атвор нормативларига сингиб кетган маънавий маданият, яъни кишилар, халқларнинг менталлиги маъносига яқинлашиб қолди. Америкалик олимлар А.Кребер ва К.Клакхан 1952 йилда «маданият» терминининг 164 та таърифини эълон қилдилар ва кўп ҳолларда уни «цивилизация» термини билан бир қаторда қўлланилганлигини қайд этдилар4. «Цивилизация» ва «маданият» тушунчалари кўпинча синонимлар сифатида ишлатиб келинди.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан цивилизация тушунчасини бутун бир халқлар ва мамлакатларнинг ривожланган ҳолатига, «олий даражадаги маданий тузилмалар»га татбиқан, кўплик шаклида қўлланила бошланди. 1861 йилда Зальцбургда инсоният цивилизацион ривожининг ранг-барангли назариясини, тарихга маданий-тарихий ёки цивилизацион ёндошувни шакллантира бошлаган маданий-тарихий мактаб пайдо бўлди. Н.Я. Данилевский (1822-1865), О.Шпенглер (1880-1936), А.Тойнби (1889-1975), П.А.Сорокин (1889-1968) ва бошқалар ушбу мактабнинг машҳур намоёндалари эди. Уларнинг ҳар бири «цивилизация» терминига ўз талқинларини берганлар: Данилевский – «маданий-тарихий типлар», Шпенглер – «Етук маданиятлар», Тойнби – «Локал цивилизациялар», Сорокин – «Маданий суперсистемалар» ғояларини илгари суришган. Уларнинг ичида энг оммавийлашгани «локал цивилизациялар» термини бўлди.
Умуман олганда, маданий-тарихий йўналиш намоёндалари цивилизацияни одатда этник чегаралар билан мос тушмайдиган, этнослараро характерга эга бўлган маданият типлари тарзида тушунганлар. Лекин этнослараро цивилизациялар муайян маданий марказларнинг кучли таъсири остида вужудга келади. Хусусан, Қадимги Шарққа нисбатан яқин шарқ, ҳинд ва узоқшарқ цивилизациялари, Европага нисбатан эса – антик цивилизация ҳақида фикр юритилиб, улар мос равишда Қадимги Месопотамия, Шимолий Ҳинд, Хитой ва Греция таъсирида пайдо бўлган.
Цивилизацион ёндошувда цивилизацион айният (идентичность) мезонлари, яъни маданиятнинг у ёки бу типини қандай белгилар асосида аниқланиши масаласи ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда уларнинг сони, классификацияси ва ўзаро алоқадорлиги муаммоси турлича ҳал этилади. Масалан, О.Шпенглер цивилизация шаклланишида диннинг белгиловчи аҳамият касб этишини кўрсатиб, 8 та буюк маданиятлар ёки цивилизациялар номини келтиради. Булар: миср, бобил, ҳинд, хитой, апполон (Юнон-рим), араб (афсункор), Мексика, ғарб (фауст) маданиятлари ёки цивилизацияларидир5.
А.Тойнби цивилизацион айнийликнинг мезони сифатида, дин, тарих, тил, анъана ва маданиятни қабул қилади ҳамда шу асосда 5 та «жонли» цивилизацияларни ажратади – ғарб христианлиги орқали бирлашагн ғарб жамияти; жануби-шарқий Европани Россия билан бирлаштирган православ-христиан жамияти, Шимолий Африкадан тортиб Буюк Хитой девори ҳудудигача бўлган – ислом жамияти, тропик-субконтинентал Ҳиндистондаги – ҳинд жамияти, Жанубий-Шарқий Осиёнинг субтропик ва мўътадил ҳудудларида шаклланган – Узоқ Шарқ жамияти6.
Н.Данилевский 10 та цивилизацияни ёки унинг ибораси билан айтганда, маданий-тарихий типларни фарқлайди. Булар: миср, оссурия-бобил-финикия-халдей (қадимги сомий), хитой, ҳинд, эрон, яҳудий, юнон, рим, араб (янги сомий), европа (романо-герман)7 цивилизацияларидир.
Цивилизацион концепция тарафдорлари ривожланишнинг даврийлиги нуқтаи назаридан туриб, цивилизациянинг вужудга келиш, гуллаб-яшнаш ва ҳалокати босқичларини ажратадилар. Уни ўсимликлар, жониворлар ва инсон ҳаёти даврлари билан қиёслаб, цивилизациялар «туғилади, ривожланишнинг турли босқичларидан ўтади, қарийди, сўнади, ҳалок бўлади», деб ҳисоблашади. Умуман олганда, тарих, уларнинг фикрича, жаҳон тарихи миқёсида муайян тарзда ўзаро алоқада бўлган, ривожланиб борувчи локал цивилизациялар мажмуини ташкил этади, жаҳон цивилизацияси эса, турли цивилизацияларнинг ўзаро таъсири натижасидир.

Шарқ-Ғарб дуаллиги. Тарихнинг мегациклик гипотезаси


Шундай қилиб, цивилизация – тарихнинг маданий-тарихий концепцияси нуқтаи назаридан, - социомаданий асосга кўра бир-биридан фарқ қилувчи мамлакат ва халқларнинг йирик ҳамда узоқ давом этадиган мустақил умумияти бўлиб, уларнинг ўзига хослиги табиий, охир-оқибат ҳаётнинг объектив шароитлари, шунингдек, ишлаб чиқариш усулига боғлиқ бўлади. Бу умумиятлар вужудга келиш, шаклланиш, инқироз ва барҳам топиш босқичларини босиб ўтдилар.
ХХ асрнинг охирларига келиб, айрим аналитиклар томонидан дунёнинг икки ярим шарли тузилиши ва тарихнинг мегациклик (мегадаврий) характери концепцияси илгари сурила бошлади8. Бу таълимотнинг заминида инсоният тарихини аввал бошданоқ Шарқ ва Ғарбга бўлинган социомаданий тизимлар тарзида талқин этиш ғояси ётади. Машҳур немис файласуфи К.Ясперс (1883-1969) ёзишича: «Дастлабки қутбланиш (Шарқ ва Ғарб) турли кўринишларда асрлар давомида ҳаётийлигини сақлаб келган… Юнонлар ва форслар, Рим империясининг Ғарбий ва Шарқийга бўлиниши, ғарбий ва шарқий христианлик, ғарб дунёси ва ислом, Европа ва Осиё – булар бирининг ўрнини бошқаси кетма-кет эгаллаган ушбу қарама-қаршиликнинг тимсолларидир…»9.
Бу нуқтаи назарнинг тарафдорлари таъкидлашича, узоқ ўтмишдаёқ Шарқ ва Ғарб ўртасида муайян меҳнат тақсимоти вужудга келган. Улардан биринчиси – маънавий ташаббуслар билан чиққан бўлса (буюк жаҳон динларининг айнан Шарқда пайдо бўлганлиги ҳам бежиз эмас), иккинчиси – инновацион ғояларни илгари сурган. Инсониятни Шарқ ва Ғарбга ажратишни улар инсон миясини чап ва ўнг яримшарларига бўлиниши билан қиёслайдилар.
Жаҳон тарихи катта мегадаврдан иборат бўлиб, унинг доирасида у ёки бу босқичда шарқий-ғарб ёки ғарбий-шарқ фазалари алоҳида ажралиб, бир-бирларини ўрнини эгаллаб турганлар. Бунда гоҳ Шарқ, гоҳ Ғарб сайёрамизнинг дунёвий тизимида етакчилик қилган. Биринчи шарқий яримшар фазаси (дунёга шумер, оссурия-бобил, миср цивилизацияларини берган) жаҳон тарихи ривожидаги жамоатчиликка асосланган босқич бўлиб, бунда цивилизациялашув умумийликнинг алоҳидага, жамоатчиликнинг индивидуалликка нисбатан устиворлигини англатган. Бу фазанинг энг юқори нуқтаси – ўзининг бутун куч-қудрати билан индивидуал-хусусий ташаббусларни йўққа чиқарган шарқона давлатнинг шаклланиш даврига тўғри келади.
Мегациклнинг иккинчи фазасида ташаббус ғарбий яримшарга ўтди. Унинг энг ривож топган, гуллаб-яшнаган даври қадимги Юнон, кейинчалик Рим цивилизацияларига тўғри келади. Уларнинг ўзига хос томонлари иқтисодиётнинг давлатдан ажралиши, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, фуқаролик жамияти ва ижтимоий тартиботнинг демократик элементларини шаклланиши, гедонизм ғалабаси, яъни жамоа олдидаги бурчга нисбатан индивидуал эҳтиёжларнинг устивор келиши билан характерланади.
Учинчи фаза – Римнинг инқирозидан Ғарб ренессансигача бўлган даврни ўз ичига олиб, шарқий-ғарб, яъни феодализм фазаси ҳисобланади. Бунда жамоатчилик ахлоқига қайтиш, ижтимоий бурч ва шахсий вазминлик тан олинди.
Тўртинчи фаза – катта жаҳон тарихий мегациклининг ғарбий фазаси, ХХ асрда бошланган модерн даврига тўғри келади.
Шу билан бирга, шарқий фаза ғарбий фаза билан ва аксинча алмашаганда, жаҳон тарихининг бирлиги сақланиб қолади ҳамда бу ҳар бир фазада муқобил фазанинг доминантлиги билан белгиланади. Инсониятнинг ҳар бир «яримшари» ўзида ҳам ғарб, ҳам шарқ импульсларини қабул қилган бўлиб, улар тегишли доминантлари билангина фарқ қиладилар.
Доминантларнинг алмашинуви муайян маънавий механизмнинг таъсирига боғлиқ бўлиб, у ёки бу цивилизация (ғарбий ёки шарқий жамият) инқирози ҳарбий, геосиёсий муваффақиятсизликларда яққол намоён бўлгунга қадар, у устувор қадриятлар, мотивациялар доирасида пайдо бўла бошлайди. Юқорида келтирилган концепция асосида сўнгги йилларда нашр этилган адабиётларда тарихнинг катта циклида ҳозирги замон ғарбий фазанинг шарқий фазага алмашиши (ғарбий-шарқ фазасининг шарқий-ғарб фазасига) ҳақидаги гипотезалар илгари сурилмоқда. Бугунги кунда ҳам табиат, ҳам маданият модернизациянинг экологик, иқтисодий ва культурологик юкидан шунчалик ҳориганки, ғарбий фаза илгари инкор этган оламни жонли мушоҳада этиш ва ижтимоий тартибот шаклларини тиклаш зарурати вужудга келди. Келажакнинг бундай белгилари сифатида «Яқин Шарқ» феномени – тинч океани минтақасидаги мамлакатларнинг тарихий ривожланиш суръатлари ва мазмунидаги муваффақиятлари келтирилади.
Жаҳон тарихининг мегациклик концепцияси ўзининг гипотетик ва схематик хусусиятларига қарамай, жаҳон тарихини бирликда, Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро диалектик алоқадорлигида англашга йўналтирилган замонавий нуқтаи-назарлардан бири сифатида муайян эътиборга лойиқдир.

Информацион ва цивили-зацион ёндошувлар ривожининг нисбати ва истиқболлари


Формацион ва цивилизацион ёндошувлар бир-бирларидан фарқ қилади. Аммо бир-бирларини тўлиқ инкор этмайдилар, улар бир-бирини ўзаро тўлдиради101. Агар формацион ёндошув – тарихнинг ижтимоий-иқтисодий кесими бўлиб, тарихни моддий ишлаб чиқариш усули асосида таҳлил этса, цивилизацион ёндошув маданият омилига, маданиятга, асосан, хулқ-атвор характерига – анъаналарга, урф-одатларга, турмуш тарзига, менталликка эътибор қаратади.
Формацион ёндошув жамиятни вертикал кесмаси бўйича ривожланишини қуйи босқичдан юқорига қараб мураккаблашиб боришини кўрсатса, цивилизацион ёндошув жамиятни горизонтал йўналишдаги ривожини тарихий макондаги тарихий тузилмалар, цивилизациялар, унда яшовчи, онг ва иродага, муайян қадриятларга эга бўлган кишиларнинг ўзига хос маданиятлари, турмуш тарзларининг таҳлилидан иборат.
Формацион назария янгиланиши мумкин ва зарур, шу жумладан цивилизацион ёндошув элементлари асосида ҳам. Ўз навбатида цивилизацион ёндашув ҳам, инсоният тарихининг яхлит манзарасини акс эттирувчи формацион назариянинг оқилона элементлари ҳисобига янгиланиши мумкин.


Download 180,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish