Илк тарих давр ва саналари.
Ер тарихининг геологик даврлари ҳақида умумий маълумот.
Маълумки Ер олимларнинг берган маълумотларига кўра биз яшаб
турган заминнинг бунѐдга келиш тарихи беш миллиард йилга бориб
тақалади. Курраи заминимиздаги барча нарсалар-ўсимликлар, ҳайвонот
олами, шунингдек катта-кичик тирик мавжудодлар, шунингдек инсон ҳам Ер
маҳсули ва унинг ҳосиласидир.
Ердаги ҳар бир буюм, ҳар бир нарса, ҳайвонот олами, ва ўсимликлар
дунѐси шунингдек инсониятнинг ҳам ўз тарихи бор. Бу тарих иккига-табиат
ва жамият тарихига бўлинади. Табиат ва жамият тарихи бир-бири билан
чамбарчас боғлиқдир. Лекин улар ўзига ҳос хусусиятлари билан бир-биридан
фарқланадилар. Табиат ва жамият тарихини ўрганиш шу соҳа олимлари
олдидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Табиат ва жамият
тарихини ўрганишда турли илмий манбаларга мурожат қилинади.
Табиат ва инсоният жамияти тарихининг ўз тараққиѐт даврлари
мавжудки, уларнинг тараққиѐт даврларини аниқлаб олмасдан туриб чуқур
ўрганиб бўлмайди.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, дастлаб Ерда ҳеч қандай ҳаѐт
бўлмаган. Геолог олимларнинг берган маълумотларига кўра Ер тарихини
геология нуқтаи назаридан архей. протеразой, мезозой ва кайнозой
даврларига бўлинади.
Архей даврида жуда оддий тирик мавжудодлар кўк-яшил сув ўтлари
пайдо бўлган. Архей даври 800-900 миллион йил давом этган.
Протерозой даврида кўп хўжайрали ҳайвонлар - булутлар. радиал
симметрияли, икки томонлама симметрияга эга бўлган шаклдаги ҳайвонлар
кенг тарқалган. Улар орасида ҳалқали чувалчанглар, бўғимоѐқлилар.
моллюскалар, қисқичбақа, чаѐнлар, игна танлилар ҳамда умуртқасиз
ҳайвонларнинг бошқа турлари вужудга келган. Протеразой даври 2 миллиард
йиллар чамаси давом этган.
Ер шарининг палеозой даврида эса кучли тоғ ҳосил бўлиш жараѐни
давом этган. Бу даврда сув ва қуруқликда яшайдиган ўсимлик ва ҳайвонот
олами анча бойиган. Палеозой даври 350 миллион йил давом этган. Бу даврда
қуруқлик ва сувдаги ўсимликлар дунѐси илгаригига нисбатан анча бойиган
ва кўпайган.
Мезозой даврида эса умуртқали ҳайвонлар орасида судралиб
юрувчилар кўпайиб, янги-янги турларни келтириб чиқарган.
Бу даврда бўйи 5-6 метрли ўтхўр ва йиртқич динозаврлар, тимсоҳлар,
тошбақалар, қушларнинг аждодлари, балиқлар, маллюскалар ва бошқа
ҳайвонлар кўпайган. Мезозой даври 130 миллион йил давом этган.
Кайнозой даври геологик даврнинг сўнгиси бўлиб, у икки босқичга
бўлинади. Бири учламчи, иккинчиси тўртламчи даврлардир. Кайнозой даври
60-70 миллион йил давом этган. Учламчи давр охирига келиб хозирги
ўсимлик ва ҳайвонот олами янада кўпайиб ривож топган. Учламчи давр
охири ва тўртламчи давр геологик қатламлар орасида алоҳида босқични
ташкил этган. Учламчи давр охирида пайдо бўлган мастадонт, мамонт,
даранда тишли йўлбарслар, катта шоҳли буғилар ва бошқа ҳайвонлар
тўртламчи давр мобайнида ҳалок бўлдилар.
Бу даврда Евросиѐ ва Шимолий Американинг каттагина ҳудудлари
тўрт марта муз билан қопланган. натижада шу ҳудудларда яшаган ҳайвон ва
ўсимликлар совуқдан ҳалок бўлишган. Музолди ҳудудларидаги баъзи
ўсимлик ва ҳайвонлар яшаб қолганлар.
Узланиш туфайли жаҳон океанларининг сатхи 60-90 метр пасайган.
натижада Европа билан Англия, Осиѐ билан Шимолий Америка, Хинди-
Хитой ярим ороли билан Зонд архипелаги ўртасидаги қуруқлик ҳосил бўлиб,
бу қуруқлик орқали ўзаро алоқалар вужудга келган. Бу эса ўша ерлардаги
яшаган ҳайвон ва ўсимликларнинг миграцияси кўчиши учун имконият
туғдирган. Кайназой даврининг тўртламчи босқичига келиб Ерда буюк бир
ҳодиса, мўжиза юз бердики, бу одамзоднинг пайдо бўлиши эди. Шу туфайли
тўртламчи даврни антропоген ҳам дейилади.
Антропоген деб аталмиш тўртламчи давр ўз навбатида эоплейстонец.
плейстонец ва голоцен каби босқичларига бўлинади.
Эоплейстонец куйи ва юқори плейстонец эса куйи, ўрта ва юқори
плейстонец босқичларига бўлинади.
Тўртламчи даврда Ерда Дунай, Гюнц, Миндель ва Вюрм каби
музликлар, Гюнц-Миндель, Миндель-рисс ва Рисс-вюрм каби музликлараро
давр бўлиб ўтди. Тўртламчи давр қарийб 3-2 миллион йиллик тарихий
даврни қамраб олади.
1960 йиллардаги археологик ва антропологик кашфиѐтларни назарда
тутилса одамнинг шаклланиш даври учламчи даврнинг охирлари ва
тўртламчи даврнинг қуйи эоплейстонец босқичига тўғри келади. Аммо 60-90
йилларда археология ва аниропология соҳасида қўлга киритилган ютуқлар
одамзод шаклланишининг илк босқичи 4,5-4 миллион йилга бориб тақалади.
Энг сўнги кашфиѐтларга таянган баъзи тадқиқотчилар Ер юзида одамзод беш
олти миллион йил илгари пайдо бўла бошлаган деган илмий фаразларни
илгари сурмоқдалар. Шундай экан одамзоднинг пайдо бўла бошлаш жараѐни
тўртламчи даврда эмас балки учламчи давр охирларига бориб тақалади.
шундай қилиб Ер тарихининг сўнгги геологик даврлари, айниқса учламчи ва
тўртламчи даври одамзоднинг пайдо бўлиш ва ривожланиш жараѐнлари
билан билвосита ва бевосита боғланиб кетар экан. Учламчи ва тўртламчи
даврлари геологик қатламлари ибтидоий тўда-қадимги тош асри
ѐдгорликларининг ѐшини аниқлашнинг энг муҳим воситаларидан бири экан.
Ибтидоий жамият давр ва босқичлари. Маълумки моддий буюмлар
ибтидоий жамият тарихининг ўрганишнинг энг муҳим омилларидан бири
ҳисобланади, лекин ибтидоий даврга мансуб моддий буюмларининг ѐши
аниқлансагина у ўтмишни ўрганишнинг асосий манбаи бўлиб қолади.
Аммо ибтидоий жамоа тарихини даврларга ажратиш ва даврлар
санасини аниқлаш ниҳоят даражада мураккаб масаладир. Бу масалани ҳал
этишда олимлар даврлаштиришнинг турли йўл ва усулларини қўллайдилар.
Демак кишилк жамиятини даврлаштирмай туриб унинг ҳеч қайси бўлими,
шунингдек ибтидоий жамоа даври ҳам ўрганилмайди. Ибтидоий жамоа
тузумини даврлаштиришда тарихий жараѐн-муайян замон, давр ва асрларга
бўлинади.
Шуни таъкидламоқ керакки, тарихчилар орасида ибтидоий жамоа
тарихи бўйича ягона даврлаштириш тизими мавжуд эмас. Бу масалани ҳал
этишда тадқиқотчилар турли йўл ва усулларни қўллайдилар.
Тарихчи олимларнинг бир гуруҳи ибтидоий жамият тарихини
ижтимоий муносабатлар белгисига караб икки босқичга бўладилар. уларнинг
биринчиси ибтидоий тўда бўлиб, иккинчиси уруғ жамоаси давридир.
Ибтидоий тўда одамзод пайдо бўлгандан бошлаб милоддан аввалги 50-
40 минг йилликларгача бўлган 4,5-4 мингйиллик катта тарихий даврни ўз
ичига олади.
Уруғ жамоаси эса мил.авв. 50-40 мингйилликдан IV-I мингйилликлар
орасидаги даврни қамрайди. Аммо ер юзининг баъзи жойларида уруғ
жамоаси анча кейинги даврларгача чақланиб қолган. Уруғ жамоаси ўз ўрнида
она ва ота уруғи жамоаларига бўлинади. Аммо кўпчилик тарихчилар
кишиликнинг бу бошланғич даврини уч босқичга: ибтидоий тўда, уруғ
жамоаси ва ибтидоий жамоа тузумининг емирилиш босқичларига бўладилар.
Ибтидоий жамоанинг емирилиш даври ―ҳарбий демократия ва қўшни жамоа‖
деб ҳам аталади.
Археолог олимлар эса ибтидоий давр кишилари ўз моддий-маданий
буюмларини нимадан ва қандай усулда ясаганликларига қараб уч даврга
бўладилар. Шу таъкидлаб ўтиш жоизки, ибтидоий кишилар ўз қуролларини
тошларнинг турли навларидан, ѐғочдан, суякдан, мисдан, жездан ва ниҳоят
темирдан ҳам ясаганлар. Лекин қурол ясашда асосий хом ашѐ тош, мис, жез
ва темир эди. Шу туфайли археолог олимлар кишиликнинг ибтидоий
даврини тош, жез ва темир даврларига бўлганлар.
Ибтидоий жамият тарихини ўрганишда юнон дидактик этносларнинг
аҳамияти каттадир.
Бу жиҳатдан юнон шоири Гесиоднинг ―Меҳнат ва кунлар‖ поэмаси
диққатга сазовордир. Мутаҳасислар, хусусан Геродод ва бошқа юнон
мутаффакирлари Гомер билан Гесиодни бир даврда яшаган деб айтадилар.
Ҳозирги замон илм-фани Гесиодни Гомердан аняа кейин яшаганлигини
исбот қилган. Гесиод миллодан аввалги VII асрнинг бошларида яшаган деб
фараз қилади. Гесиод биринчилардан бўлиб, кишиликнинг илк ва кулдорлик
даврини бешта тарихий даврга бўлган. Гесиод ер юзида яшаган инсонларни
беш авлодга бўлади. Бу авлодларнинг яшаш тарихи аста-секин разолатга юз
тутишдан иборатдир. Бошқача айтганда Гесиод ўзигача бўлган даврни беш
даврга бўлади. Бу беш авлод яшаган даврнинг биринчи ер тарихининг олтин
давридир. Бу кишиликнинг ибтидоий даврига тўғри келади. Бу даврда
одамлар меҳнат ва азоб-уқубатнинг нималигини билмайдилар. Туну кунлари
ўйин-кулгида фароғатда ўтади, ҳаѐтнинг бугун ноз-неъматлари бу бахтиѐр
одамларга табиатнинг ўзи етказиб беради, улар бир-бирларига ѐмонлик
қилмасдан тотувлик билан ҳаѐт кечирадилар. Улар ўлганларида ҳам
бамисоли уйқуга кетгандек охистагина дунѐдан ўтадилар. Бироқ олтин давр
абадий давом этолмайди, унинг ўрнини кумуш даври эгаллайди. Демак
иккинчи даврда яшаган авлодлар яъни кишилар олдингилари сингари
бахтиѐр бўлмасдан, бебош бўладилар, маъбудларга ихлос қуймайдилар, шу
сабабли Олимп хукмрони улардан қахрланиб, ер қаърига киритиб юборади.
Учинчи давр мис давридир. Бу даврда яшаган одамлар сира ҳам
олдингиларига ўхшамаган, меҳр-шавқатдан беҳабар, жангбозликдан. қон
тўкишдан бошқа нарсани билмаган кишилар эди. Бироқ қанчалик ѐвуз,
қанчалик золим бўлишларига қарамай, булар ҳам ўлимдан қочи
қутулолмайдилар.
Тўртинчи давр бу-марду майдонлар, баҳодирлар даври; улар ўзларидан
олдин ўтганларга қараганда раҳмдил, мурувватли эдилар-у, аммо бу
азаматларнинг кўплари Троя остонналаридаги қонли жангларда, денгиз
тўлқинларида қирилиб кетадилар.
Гесиод ўз замонасини ярамас эҳтирослар, пасткашликлар авж олган
бешинчи даврга киритади ва бу даврни темир даври деб атайди.
Гесиод ер юзида яшаган инсонларни беш авлодга бўлади.
Бу: 1. Олтин давр
2. Кумуш давр
3. Мис давр
4.Марди майдон баҳодирлар даври
5. Темир даври.
У ўзигача бўлган тарихни беш даврга бўлган. Демак Гесиод
кишиликни даврларга бўлган шоир-мутафаккир эди.
Кишиликнинг ибтидоий даврини биринчи бўлиб тош, мис, жез ва
темир асрларига ажратган киши машҳур римлик файласуф ва шоир Лукреций
Кар (99-55) эди.
Кейинги даврларда яшаган археолог олимлар Лукреций Кар
фикрларига
асосланиб
археологик
даврлаштиришни
янада
мукаммалаштирдилар. Аввало тош асрининг ўзи қадимги, ўрта ва янги
асрларига бўлиниб, фанда қадимги тош асрини палеолит, ўрта тош асрини
мезолит, янги тош асрини эса неолит деб аталади.
Қадимги тош асри ѐдгорликлари мажмуалари шелльгача ѐки олдувай,
қадимги ашелль ѐки аббевиль, ѐки шелль, ўрта, сўнги ашлль ва мустье
босқичларига бўлинади. Қадимги тош асрининг энг қадимги чегараси 4,5-4
миллион йилга бориб тақалса сўнги даври эса 50-40, баъзан 40-35
мингйилликлар билан чегараланади.
Сўнги палеолит эса 40-12 мингйилликлар орасидаги даврни ўз ичига
олиб, ориньяк, солютрий ва медлен маданиятларига бўлинади.
Мезолит даври эса азиль, траденуаз, неолит эса астурий, маглемоза,
ошхона уюмлари ва триполье каби муайян маданиятларини ўз ичига олади.
VI-IV асрлар неолит ѐдгорликлари Европанинг марказий, ғарбий ва
жанубй ўлкаларида, шунингдек Осиѐда ҳамда Африканинг кўп жойларидан
топилган бўлиб. унинг санаси милоддан аввалги 6-3 мингйилликларни ўз
ичига олади.
Неолит давридан сўнг энеолит – мис тош асри бошланиб, бу даврга
мансуб ѐдгорликлар Ер юзида сийрак тарқалган ва жойларда милоддан
аввалги IV-III мингйилликларни ўз ичига олади.
Энеолит давридан сўнг эса мис билан қўрғошин ѐки қалайни қўшиб
муайян иссиқлик даражасида эритиш натижасида жез (бронза) маъдани
олинади. Ибтидоий кишилар меҳнат қуроллари ва уй хўжалик буюмларини,
шунингдек зийнат буюмларини жездан ясаганлар. Шу туфайли бу даврни жез
даври деб аташади. Жез даври милоддан аввалги II мингйилликдан I
мингйиллик бошларигача давом этган.
Жез асридан сўнг Ер шарининг одам яшайдиган кўп худудларида
темир даври бошланади. Темир даврининг илк босқичи ибтидоий жамоа
тузумининг сўнггм босқичига тўри келади.
Ибтидоий даврни чуқур ўрганиш учун геологик, тарихий ва археологик
даврлаштиришни ўзи кифоя қилмайди. Бу жиҳатдан инсоният жамият
тарихини антропологик босқичларига бўлиш бу мураккаб масалани
ѐритишда муҳим ўрин тутиш мумкин. Одамзод антропологик жиҳатдан
архантроп, палеонроп ва неантропларга бўлинади. Одомзоднинг бу уч тури
баъзи жиҳатлари билан бир-бирига ўхшасада аммо улар даврий, жисмоний,
ақлий ва морфологик жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қиладилар. Шулардан
энг қадимгиси архантроплар бўлиб, сўнгиси нентроплардир.
Архантроплар археологик жиҳатидан тош асрининг илк босқичида
олдувайгача, олдувай, шелль ва ашелль даврларида тарихий нуқтаи
назаридан ибтидоий тўда даврининг дастлабки босқичларида яшаб ўтганлар.
Бу геологик даврлаштиришнинг эоплейстоцендан ва ўрта плейстоцен
оралиғидаги даврга тўғри келади.
Палеонтроплар эса археологик даврлаштиришнинг мустье даврларига,
тарихий даврлаштириш бўйича ибтидоий тўданинг иккинчи босқичига тўғри
келади.
Неонтроплар эса археологик даврлаштиришнинг қадимги тош
асрининг сўнги босқичи- сўнгги тош асрига мезолит, неолит, энеолит, жез,
илк темир даврларига тарихий даврлаштиришнинг эса уруғ жамоаси ва унинг
бузилиши даврига тўғри келади.
Тарихий жиҳатидан ибтидоий тўда археологик жихатидан қадимги
пелеолит даври кишилари Дунайдан Вюрм музликлари оралиғидаги даврда
яшаганлар. бу геологик даврлаштиришнинг эоплейстонец ва плейстонец
даврларига тўғри келади.
Мезолит ва илк темир асри кишилари эса геологик жиҳатдан голоцен
даврида яшаганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |