Тарихий антропология
ва уни ибтидоий жамият тарихини
тиклашдаги ўрни кишиликнинг ибтидоий даврини қайта тиклаш учун
археология ва этнография маълумотларнинг ўзи кифоя қилмайди. Одамзод
ҳам табиатдаги мавжудодларнинг энг олийси ва гултожи ҳисобланади.
Олимлар яъни антропологларнинг берган маълумотларига кўра инсон
ҳайвонлар оламидан ажралиб чиқиб, одам ҳолатига келгунга қадар жуда узоқ
тарихий ривожланиш жараѐнини босиб ўтди. Одамзоднинг вужудга келиши
масласи билан антропологиянинг палеонтология - қазилма одамнинг
қолдиқларини ўрганувчи бўлими шуғулланади. Антропологиянинг ўзи ҳам
одам морфологияси, антропогенез ва ирқшунослик каби бўлимлардан
иборатдир.
Морфология одамнинг бутун тана тузулишини ва ундаги биологик
ўзгаришларни ўрганади.
Антропогенез эса одамзоднинг келиб чиқиши ва жимоний ривожланиш
босқичлари масалалари билан шуғулланиб, унинг ҳайвонлар дунѐсида тутган
ўрнига баҳо беради ва ҳозирги замон одами вужудга келишининг шарт-
шароитлари ҳамда унинг сабабларини тадқиқ этади. Ниҳоят ирқшунослик ер
юзидаги одамзод ирқларининг вужудга келиши тарзи, турлари, шаклланиш
сабаблари ва ирқлар ўзгаришининг қонуниятларини, уларнинг географик
жиҳатдан тарқалиш ҳамда ирқларнинг аралашув жараѐнларини ўрганади.
Одамзоднинг пайдо бўлиши ва ривожланиши узоқ замонлардан бери
олимлар диққатини ўзига тортиб келмоқда. Бу масала бўйича олимлар
орасида ягона фикр мавжуд бўлмай, узоқ замонлардан бери тортишув давом
этиб келмоқда.
Олимлар антропологияга баҳо бериб, у одамнинг марфологияси тана
тузилиши ва физиологияси-яшаш фаолияти, ўзгарувчанлигидан, унинг
ирқларнинг тузилиши ва ўзгарувчанлигидан тарихга ўтишда восита бўлиб
ҳизмат қиладиган фандир. Соддароқ қилиб айтганда антропология одамнинг
келиб чиқиши ва эволюцияси аста-секин ривожланиши, жисмоний тузилиши
ва ирқларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги фандир.
Маълумки, дастлабки ибтидоий кишилар ер юзида яшаб аллақачон
ўлиб кетганлар. Аммо уларнинг манзили- маконлари ер юзининг жуда кўп
жойларидан топилган. Археолог, антрополог ва геолог олимлар ибтидоий
манзил-маконларни қазиб очганларида уларнинг маданий қатламларидан
макон эгаларининг ҳар турли қуроллари ва суякларининг қолдиқлари ҳам
топилган.
Мил.авв 4-4.5 миллион билан мил.авв X-IX асрлар орасида яшаган
одамларнинг суяк қолдиқлари Африка, Осиѐ, Европа, Австралия ва Америка
қитъасидаги мамлакатлардан топилган ва топилмоқда.
Археологлар билан ҳамкорликда ишлаган антропологлар ва антрополог
– археологлар учун бу қазилма одам суяклари асосий моддий буюм бўлиб,
улар бу қазилма одам суякларини ҳар томонлама синчиклаб ўрганиш асосида
ибтидоий даврда яшаган одамларнинг тана тузилиши ѐши, эркак ѐки
аѐллигини ўрганиб, уларнинг қайси жинсга мансуб эканлигини ҳам
таъкидлайдилар.
Шуни таъкидлаб утмоқ жоизки, энг қадимги ва қадимги қазилма
одамларнинг бутун скелети камдан-кам топиладиган ҳодисалар. Кўп
ҳолларда кўмилган жойдан уларнинг бош, жағ суяклари ва тишлари сақланиб
қолган бўлади. Антропологлар эса қазилма одамларнинг сақланиб қолган
суякларини қиѐсий-анотомик жиҳатидан пухта ўрганиш асосида уларнинг
сақланиб қолмаган қисмини ҳам тиклайдилар. Бунинг учун антропология
фанида пухта ишланган скелетни ўлчаш тизими- усули кенг кўламда
қўлланилади.
Скелетни улчаш усулудан фойдаланиб антропологлар қазилма одамлар
мускулларининг жойлашуви. Ривожланиши, юз тузулиши. Бош мия копқоғи,
мия қутисининг ҳажми, унинг катта-кичиклиги, тузилиши ва аъзоларининг
бошқа суякларини чуқур ўрганадилар. Бу эса олимларга ибтидойи
кишиларнинг ташқи қиѐфаси қайндай эканлигини билиб олиш имконини
беради. XIX аср иккинчи ярми ХХ асрнинг биринчи яримларида ибтидоий
кишиларнинг ташқи қиѐфасини уларнинг келиб чиқишини ўрганишда Томас
Гексли, Чарлз Лайель, Чарлз Дарвин, Поль Брок Раймон Дарт, Аммоен,
Катрофаж, Эрнст Геккел, Евгений Дюбуа, Густав Швальба ва бошқа
олимларнинг ҳизматлари катта бўлди.
ХХ асрда айниқса унинг иккинчи ярмида антропология соҳасида қўлга
киритилган улкан кашфиѐтлар алоҳида аҳамиятга эгадир.
Бу кашфиѐтларда Лис Лики, Мери Лики, Ричард Лики, Дональд
Йохенсон, Лики Жонатан ва бошқа антрополог- археолог ва
антропологларнинг ҳизматлари каттадир.
Антропология фанида алоҳида ҳизмат кўрсатган олимлар қаторига
В.В.Бунак, Ю.И.Семѐнов, Г.А.Осмолоквский, Я.Я.Росинский, М.И.Урсон,
В.П.Якимов, В.П.Алексеев, Ўрта Осиѐда эса Л.В.Ошанин, В.Я.Зезенкова,
Т.Ходжаев ва бошқаларни киритиш мумкин.
Жахон антропологларнинг сайи-ҳаракатлари туфайли ибтидоий даврда
яшаган аждодларимизнинг ташқи қиѐфаси ирқи ва уларнинг Ер юзи бўйлаб
тарқалиш жараѐнини билим имконияти туғилди.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, антропологиясиз ибтидоий жамият
тарзи ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин бўлмас экан.
Шу боис антропологик ашѐлар ибтидоий жамияти тарихини
ўрганишнинг энг муҳим ва зарурий манбаси бўлди ва бўлиб қолади.
Тарихий антропология археология ва этнография сингари ибтидоий
жамият тарихини ўрганиш учун катта имконият беради. Археология ва
этнография маданият тарихини, тарихий антропология эса инсоннинг келиб
чиқиш тарихи ҳақида бахс юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |