ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ Университети
ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ МИЛЛИЙ ҒОЯ МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА
ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ II БОСҚИЧ 203-ГУРУҲ ТАЛАБАСИ
ТУРСУНОВ ҒАЙРАТНИНГ
Таълим тизими хуқуқий –меъёрий ҳужжатлари
таркиби фанидан
Мустақил иши
“Олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендиялари танловига номзодлар тайёрлаш”
ТАЙЁРЛАДИ
ТУРСУНОВ Ғ
“Олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендиялари танловига номзодлар тайёрлаш бўйича ЙЎРИҚНОМА”
Ушбу йўриқнома Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги «Узбекистон ўқувчи ёшларини такдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғpиcидa»ги 157-coнли карори билан тасдиқланган "Талабалар учун Узбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тўғpиcидa"ги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, олий таълим
муассасаларида Узбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари ва бошқа Давлат стипендияларига номзодлар тайёрлашни тизимли шаклда амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига номзодлар тайёрлашга шахсан олий таълим муассасаси ректори ва илмий ишлар бўйича проректор масъул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига номзодлар тайёрлашга шахсан олий таълим муассасаси ректори ва илмий ишлар бўйича проректор масъул ҳисобланади.
Номзодлар танлаш
Номзодларни танлаб олиш олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан ташкил этилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади.
Номзодлар танлаш талабал арни ҳисобга олинади
«Чет тили», «Информатика», «Ўзбекистон тарихи» фанларини билиш даражаси Одоб-ахлоқи, инсоний фазилатлари, ижтимоий фаоллиги
Номзодларни тайёрлаш
Махсус комиссия томонидан танланган номзод-талабаларни махсус тайёрланган ва талаблар асосида фанлардан билим даражаси, маънавий камолот даражаси, сиёсий-ижтимоий билим даражаси, дунёқараши аникланади Номзодларга илмий раҳбарлар белгиланиб, талабанинг шахсий иш режаси тузилади ва олий таълим муассасаси (ёки факультет) илмий кенгашида тасдикданади. Талабанинг маънавий-ахлоқий тарбияси, фанлардан чукур билим олиш йўналишлари бўйича бажариладиган вазифалар аниқ ифода этилади. Ҳар бир номзоднинг шахсий иш режаси асосида календарь иш режаси тузилади ва шу асосда олий таълим муассасаси бўйича номзодларни давлат стипендиялари танловига тайёрлаш бўйича жадваллар ишлаб чиқилади ва буйруқлаштирилади. Ҳужжатлаштириш ва ҳисобот шакли
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва Давлат(Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий) стипендиялаританловининг биринчи босқичини олий таълим муассасаларида ўтказиш мақсадидаҳар йили май ойида ректор буйруғи билан махсус комиссия ташкил этилади.
Номзодларни тайёрлаш мониторинги иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими (ёки масъул ходими) томонидан амалга оширилади
Вазирликка номзодларни тайёрлаш бўйича ҳисобот 1-10 августда ҳужжатларни топшириш вақтида тақдим этилади.
Номзодларни танловга тайёрлаш бўйича иш режаларини бажарилиши ҳақида илмий раҳбар ҳар 3 ойда факультет илмий кенгашида, ҳар 6 ойда олий таълим муассасаси илмий кенгашида ҳисобот бериб боради.
Номзодларга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва вазирликка такдим этиш вазифаси иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими (ёки масъул ходими)зиммасига юклатилади.