XI асрда ветънамни марказлаштирилган давлатга айланиши.
XI асрда Ветънам марказлаштирилган давлатга айланади. Феодал муносабатлар юқори даражага эришди. Ерлар бошқарувчиси эса ер тарқатувчи феодал давлатлар хисобланиб, у ерларда подшох тақсимларди. Вуа (подшох)да ер бошқарувчилигидан ташқарии, унда ўз ихтиѐжларини қондириш учун бир қанча ер майдонларига эга бўлганлар. Қолган ерларнинг айрим қисми вақтинчалик кичик ва ўрта феодал чиновникларга, фуқаро ва харбий хизмат пайтида солиқ олиб фойдаланиб туриш учун берилган эди. Битта ѐки бир нечта бошинадан. Шу сабабдан йиғиладиган солиқ хазинага тўланадиган олдинги рента-солиқ миқдоридан ошмаслиги керак. Бу ерлар авлоддан-авлодга мерос сифатида ўтказилмаган. Шу феодал ер бошқарувчили тузуми XVII аср охирига келиб давлат хизматчиларинга ер майдонларини ажратилган, кейинчалик феодал-чиновникларни ўрнига хусусий меросхўрлар келиб чиққан.
Вуа (подшох) ва давлат.
Вуа (подшох) ва давлат хизматчилари ер майдонларидан ташқари мансабдор арестократлар Вуа қариндош- уруғлари асосий ўрин эгаллаган. Бу ер бошқарувчилиги тури Въетнам феодализмининг ривожланишида муҳим роль ўйнаган. XIV аср ўрталарига келиб марказий хокимиятнинг сустлашганлиги ва давлат ер майдонлари қисқарганлиги сабабли арестократларнинг ерлари умумий ер майдонининг 1/6 қисмини ташкил этган. Хусусий ер эгаларининг қаторларини ўзлаштириш учун ҳуқуқ берилган. Бу ўзлаштирилмаган ерлар асосий босиб олинган ва ботқоқларни қуритилишига кенгайтирилган. Чуанг – зиенлар – йирик мансабдор аристократлар шу тариқа ривожланиб борган.
XI-XII асрларда Жанубий-Шарқий Осиѐда ривож топган Будда манастирлари йирик ер эгалари хисобланган. Монастирлар катта ер майдонларига эгалик қилиб бутун обшиналарга эгалик қилган. Монастирларга қарашли ерлар давлат солиқларидан озод бўлган. Деҳқонлар ҳарбий хизматга хам чақирилганлар. XV аср охирига келиб марказий хокимият кучайгандан сўнг кўпчилик монастирларга қарашли ер майдонлари хазина хисобига қайтарилган. Обшинада мехнат қилаѐтган 20-60 ѐшгача бўлган деҳқонлар жон хисоби ва ер хисобига солиқ тўлашган, мажбурий харбий хизматда бўлган.
Обшинада иқтисодий юридик хамда диний масалалар умумий йиғилишда хал этилган. Обшиниклар ахолининг асосий қисмини ташкил этган. Улардан олинган рента – солиқ хисобига хамма тоифадаги феодалларни таъминлаган. XI-XV асрларда хукмронлик қилган сулолалар (кейинчалик Чан, биринчи марахлар Ле) деҳқонларни эксплуатасияк қилиш қулай бўлганлиги учун обшиаларни сақлаб қолишга харакат қилган
Обшиалар ўрта асрлардаги дайвьетнинг энг паст хўжалик ва маъмурий иш юритувчи субъект бўлиб XVIII асрларгача сақланиб қолган. Обшина кўчлари билан катта иригацион ва шаҳар қурилишлари бунѐд этилган.
Давлат ерларидаги обшина деҳқонлари давлат хазинасига солиқ тўлашган ва юридик жихатдан озод бўлишган. Мансабдор аристократлар ерларидаги обшиналар деҳқонлари тўла озодлик ҳуқуқларига эга бўлишмаган. Ер эгаларига тобе бўлишган.