Тарих факультети Жаҳон тарихи


Корея халқининг мўғул босқинчиларига қарши кураши



Download 413,14 Kb.
bet53/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Корея халқининг мўғул босқинчиларига қарши кураши.


Биринчи марта мўғул аскарлари 1218 йилда Кореяда пайдо бўлган. У Корея хукуматидан жуда оғир ўлпон талаб қиладилар. 1225 йил Кореядан қайтаѐтган элчининг ўлдирилиши мўғул ва корейс муносабатларини ѐмонлаштириб юборди. 1231 йил ѐзида мўғул аскарлари Салитой бошчилигида Корѐга бостириб киришади ва халқнинг қаттиқ қаршилигига учрайди. Кучжу (хоз. Кусон) ҳимоячилари 30 кун давомида мўғул армиясига қаршилик кўрсатдилар. Чхунчжу шахри ҳимоячилари мўғул аскарларининг мамлакат жанубига юришлари тўсиб қўйдилар. Бироқ пойтахтга ҳужум арафасида хукмрон феодал синф Чхве бошчилигида босқинчиларга ѐн босишади ва сулҳ тузилади. Улар ката ўлпон, кийим кечак, матолар тўплашлари керак бўлади.
1232 йил мўғул аскарларининг жанубий қисми катта ўлжа (олтин, кумуш)олишиб мўғулияга қайтишади. Корѐда эса 70 мўғул аскарлари қолишади. Мўғуллар Корѐликларга Янги пойтахт Кандани қурдирадилар.
Мўғулларнинг бутун оғирлиги халқ гарданига тушар эди. 1232 йил Кчѐнда қарам препостнойларнинг ва давлатга қарашли деҳқонларнинг қўзғолони бошланди. Улар шаҳарда қолган аристократларни йўқ қилишди уларни бойликларини қамбағалларга бўлиб беришди ва Канданга яширинган феодалларга қарши курашга тайѐргарлик кўришди. Хукмрон синф бу харакатни тўхтатди. Бу харакатлар кейинги йил Сочѐн, Тонгѐда (Кѐнчжу), Нанчжуда ва бошқа жойларда бўлиб ўтади. Лекин буларнинг барчаси хукмрон синф томонидан бостирилади.
Мўғулларнинг ўлдирилиши ва феодаллар Кондога қочишига жавобан 1232 йил охирида Яна Мўғулистон аскарлари Корѐга юришга мажбур бўлди. Кейинги 20 йил давомида Яна 5марта босқинчилик, талон-тарож юришлари содир этилди.1253 йил бир чиновник подшоҳга аҳолининг ҳар 10 кишисидан фақат 2 кишигина тирик қолганини айтади. 1254 йил босқини натижасида 207 минг киши асирга олинган ва олиб кетилган.
Оқибатда ҳокимият Кэчѐнга қайтиб мўғулларни тан олишга мажбур бўлади. Яна мамлакатда мўғул аскарлари тўлиб кетди, жанубий қисмида эса мўғулларнинг харбий қишлоқлари пайдо бўлди. Феодаллар мўғулларнинг истакларини сўзсиз бажо келтиради.
Бундай холат мамлакатни оѐққа турғазди. Шунда давлат дехқонлари ва крепостнойлардан ташкил топган «уч асосий корпус» қўзғолон кўтарди. Улар мамлакатни Чхве сулоласидан чиққан подшо боқаришини талаб қилишди. қўзғолончилар хукмрон сулоланинг бир аъзосини подшо этиб сайлашди. Мингта майда кемаларда улар Чиндо ( кейинча Чечжудо) оролига сузиб келади. Қўзғолон уч йил давом этади. Мўғулларнинг ѐрдами билан хукумат Чечжудодаги қўзғолонни бостирди. Натижада хокимият мўғуллар қўлига ўтди.
Мўғул императори Хубилай Кореяни Японияни босиб олишда таянч нуқтага айлантирмоқчи бўлди. 1274-йилги юришнинг ўзидаѐқ 8000 корейс аскари ва 6700 денгизчи қатнашди. Иккинчи юриш пайтида (1281) мўғуллар 900та кема талаб қилди. Корейс халқини тинч ушлаб туриш мақсадида мўғуллар ўқ - ѐй ишлаб чиқаришни манн этишди. Улар Корѐ давлатидан икки вилоятни Шим./арбий (Тоннѐбу) ва Шим.Шарқий (Ссансон чхонгванбу)ларни тортиб олишди. Корейс феодаллари кейинчалик мўғул қизига уйланади ѐки Юань империяси пойтахти Пекинда яшай бошлади. Шу Билан мўғуллар уларни ўз изнларида сақлаб туришди.

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish