Тарих факультети Жаҳон тарихи


Илк феодал сингал давлатининг сиѐсий ташкилоти ва ижтимоий структураси



Download 413,14 Kb.
bet45/85
Sana21.02.2022
Hajmi413,14 Kb.
#78943
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85
Bog'liq
osiyo va afrika mamlakatlarining orta asrlar tarixi (2)

Илк феодал сингал давлатининг сиѐсий ташкилоти ва ижтимоий структураси.


Сингал давлатининг илк босқичларида расман орол пойтахти Мнурадхапура ҳисоблансада ягона марказлашган маъмурий тизим тузилмаган эди.
Назарий жиҳатдан олий ҳаким тўла ҳокимиятга эга, лекин партиархал-жамоатчилик тартиблари ва қадимий традициялар унинг мутлақ ҳокимлигига халал берарди: маҳаллий князлар Анурадхапура хукмдорини ўз сюзерени деб ҳисоблар, лекин амалда ўз територияларини мустақил идора этганлар.
IV-V асрларда монарх ҳокимияти кучайган, давлат-маъмурий аппарати кенгайган.
Шоҳ кенгаши – режагана бошқарув системаси ва фармонлар бажарилишини назорат қилган. Унинг таркибига лашкарбоши (сенапати), хазинабош (бадакарика), минст ва олий чиновниклар кирган. Будда рухонийлари саройда катта сиѐсий ўрин тутганлар. Саройда иерархия ва этикетга қатъий риоя қилинган. Мамлакат територияси уч қисмга бўлинган 9шундан орол номларидан бири – Уч-Синхала). Анурадхапура даврида давлатнинг марказий провинцияларини шоҳ бошқарган; Жанубий провинциялар «қуруқ зона» – Майарата тахт вориси (манаялар махапа); мамлакат жануби Рухуна- тахтга икки номзод (апа) томонидан идора этилган. Бевосита шоҳ томонидан вилоятлар, тўрт провинцияга бўлинган – район, қишлоқ.
Дхиндорийлар оролга варна (каста) системасини олиб келганлар, у маҳаллий асосда анча ўзгарган. Варна биқиқлиги хиндистондаги каби қаттиқ эмасди. Оз сонли браҳманлар юқори ижтимоий статусга эга бўлишларига қарамай, жамиятда етук ўрин тутмаганлар.
Илк синфий сингал жамиятига хукмрон варна Ламбакарни, Мория, Кулинга, Тарачча ва Билибхожака
қадимги Кшатрий уруғлари эди.

Ер эгалиги ва аграр муносабатлар.


V асрга қадар мамлакат ер фондининг катта қисми жамоалар меросий мулки эди. Мулкий табақаланиш жараѐни жамоа ичига кириб кела бошлаган. Жамоа юқори табақалари ерларида ѐлланган ишчилар (кармакара, кули) ва қуллар (даса) ишлаганлар. (Қўл меҳнати ишлаб чиқариш усулига амалда таъсир қилмаган).
Монастрлар катта ер эгаларига айланган. У мустақил иқтисодий кучга айланиб бевосита дунѐвий ишларга аралаша бошлаганлар.
Хусусий шахсларга ер ва қишлоқлар инъом этиш бу даврда унчалик кенг тарқалмаган.
V-VIII асрларда аввал шаклланган феодал ер эгалигида ўзгариш юз берган, давлатники, шоҳники, шахсники кучайган.
Хукумат учун ер инъом этила бошлаган. Ер эгалигининг бир неча шакли вужудга келган. Шартли равишда вақтинчалик хусусий эгаликнинг икки типи: (дивела).
хизмат даври учун бериладиган ер.
Хизмат учун бериладиган ер (эгаси ўлимидан сўнг давлатга ўтган). Хусусий меросий эгаликнинг икки типи (памуну).
Хусусий, шартли, меросий (давлатга натура, пул, солиғи тўланади, шу ерга бириктирилган деҳқонлар ишлаб беради).
Хусусий, шартсиз, меросий (солиқлардан батамом озод этилган).
Кейинроқ чиновникларга ажратилган ерларга даҳқонлар билан бирга маъмурий ва ҳуқуқий иммунитетлар берилган.
Давлат аппаратининг узоқ вақт мобайнида иммунитетлар бериш оқибатида, жамоаларни бошқаришдан четлашганлиги деҳқонларни кўпроқ феодалга боғланиб қолишига олиб келди (инъом олган).
Қишлоқ жамоаси асосий хўжалик бирлиги ҳисобланарди. Жамоа сув хавзалари, дамба, шлюз қорамол ишлаши учун коллектив жавобгар эди.
Қишлоқ аҳолиси, қишлоқ кенгаши-гансабха кенгаши жойлардаги барча бошқарув ишлари учун жавобгар бўлган. (хўжалик, маъмурий, ҳуқуқий). Барча жамоа аъзоларининг имкониятларини тенглаштиришга ҳаракат қилган (Масалан, ер семиз-ориқлиги, сувнинг узоқ-яқинлиги).
Ер хайдаш, экиш, хосилни йиғиш, қайси участкага нима экиш қатъий регламентланган. (сувдан доимий фойдаланиш учун).
Қишлоқ хўжалик ишларининг цикллашгани, ердан фойдаланиш системаси доимий равишда юқори шоли ҳосили олиш имконини берган.
VIII аср охирида мавжуд система Махавели-ганга Малвату-ойа, Калу-олта дарѐларидан жуда эффектив фойдаланиш ва янги ер очиш имконини берган. Сингал давлатининг марказлашуви жамоа бицицлигини ҳам йўқотди.
VIII-IX асрларда мураккаб ва яхши ташкил этилган маъмурий аппарат орқали давлат жамоанинг майда-чуйда ишларигача аралаша бошлаган. Катта районларни сув билан таъминлайдиган гигант ирригация системалари
жамоаларни координация қилиш, сувдан фойдаланиш деталлаштирилган қоидаларни ишлаб чиқиш, сув ҳақини тўлашни назорат қилиш имконини берган.
12 та буюк хавзалари махсус департаменти («Долос маха вэтэн») ташкил этилган. Чиновниклар, инспекторлар катта ҳуқуқларга эга бўлганлар. Улар жамоа аъзоларини қуриш ва ремонт ишларига жалб этганлар.

    1. асрларда давлат бўйича қайси экинни қанча экиш, қанча хосил олиш режалаштирилган. Қишлоқ аҳолиси тўғридан-тўғри маъмурият чиновнигига айлантирилган. Жамоалар авьономияни йўқотиб, марказий аппарат назоратидаги маъмурий бирликларга айланганлар (М: колхоз, совхоз).

Download 413,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish