Ўрта аср бошларида /арбий Индонезия (V-VII асрлар).
Ява оролида иқтисодий ва сиѐсий вазият қатор двлатларни вужудга келтирган. /арбий Явада Тарума давлати. Монарх-деспорт олий хукмронлиги Тарума териториясидан топилган V асрга доир санскрит ѐзувларида раджа Турнаварман кўкларга кўтарилган. У қўшни князликларни бўйсундирган, унинг буйруғига бинаон кўп километрли суғориш канали қазилган. У ҳаѐт ҳимоячиси-асровчи худо вишнуга тенглаштирилган.
V-VII асрлардаги Хитой йилномаларига кўра Явада 30 га яқин давлат бирлашмалари бўлган. Қўшнилари билан урушлар жараѐнида улар йириклаша борган. Унга Ява халқи консалидацияси ҳамда буддизм ва индуизмнинг тарқалуви ѐрдам берган.
асрнинг 40-70 йилларида Калинга подшолиги кенгайган.
Суматра, Калимантан ички территориялари ва Шарқий Индонезияда у вақтда ибтидоий жамоа тузуми хукм сурган. (Хозир ҳам папуаслар).
VII-X асрларда Шривиджая давлати.
Бапном денгиз империяси парчалангач VI-VII асрларда Шарқий Суматрада таъсирчан давлат бирлашмалари шакллана бошлади. Малакка бўғизи зонасида бир неча територия мустақилликка эришди.
Бу вақтда Жанубий денгизлар орқали бўладиган халқаро савдо сезиларли даражада ўсди. Хиндлар, форслар, арабларни ўзига жалб этадиган товарлар: кумуш, олтиш, рангли тошлар, марварид, қимматбаҳо ѐғоч, зираворлар, дориворлар, тропик ўрмон маҳсулотлари...
Малай портларининг аҳамияти ошди. Шарқ савдосидаги деярли барча товарлар шу ердан ўтган. (Перевалочнўй пункт). Транзит садодан катта фойда олинган. Савдо ва харбий флот имкониятлари оширилган. Индонезия давлатлари Хинд ва Тиня океанни бирлаштирувчи муҳи пунктларни назорат қилганлар.
Шу шароитда Шарқий Суматрадаги князлик Шривиджая кучайган. Қадимги малай тилидаги ѐзувларга қараганда 682-685 йилларда Джаянаш хукмронли даврида бу давлат Малайю ва бошқа қўшнилар хисобига кенгайган.
Илк Шривиджайя монархлари (хаджи) асосий мақсади Малакка ва Зонд бўғизларини назорат қилиб, савдо монополиясини ўрнатиш эди. VII-VIII асрларда бу давлат Хитой билан доимий дипломатик ва саво алоқаларида бўлиб турган. Шайлендр сулоласи даврида хукмдорлар ўзларини махаража деб атай бошлаганлар. Кўпгина маҳаллий хукмдорлар (дату) буйсундирилган.
Ченли кхмер ерлари, тьям мулклари ва Хитойга тобе Шимолий Вьетнам територияси Шривиджайя ҳарбий экспанцияси объектига айланган. VIII-IX асрларда у ЮВА ва Узоқ Шарқдаги кучли денгиз империясига айланган.
Бу давлат антик талассократиялар каби воситачилик, бож, ўлпон ва талончилик ҳисобига яшаган.
IX-X асрлардаги араб географлари «Сабоҳ давлати»нинг иқтисодий ва сиѐсий гуллаб-яшнаганлиги тўғрисида ѐзганлар. 943 йили Маъсуди «махарожалар империяси» армияси, бойликларидан ҳайратланган.
Давлат идеалогияси-буддизм, унинг «кенг йўл» маҳаяна оқими. Маҳаяна маъбудалари ва унинг мистик маросимларидан монархнинг илоҳий ҳокимияти ғоясини сингдириш мақсадида фойдаланилган.
Шарқий Хиндистон, Шри Ланка, Хитой билан қадимий алоқалар туфайли Шривиджая буда илмининг дунѐ марказигай айланган. IX аср ўрталарида маҳаража Балапутра (Шайлендр сулоласи) Хиндистоннинг Наландр шарҳри будда университети яқинида манастир қурдирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |