Ижтимоий ва давлат тузуми.
Тайка тунтаришидан сўнг хукукий жихатдан янги феодаллар хукмронлиги урнатилди. Улар асосан бой оилалар авлоди эди. Деярли барча иқтисодий ва сиѐсий имтиѐзлар уларга тегди.
Тунтариш давлат томонидан дехқонларни карам килиш имконини берди. Илгариги "Бэ" ерга богланган дехқонга айланди. Энди "Бэ" деб саройда хизмат киладиган хунармандлар айтиладиган булинди. "Тайхорѐ" га биноан чек ер эгаси "Яхши одам" қуллар "Паст одам" эди. қонун қулчиликни тан олган.
Қулга эгалик қилиш қўшимча ер олиш имконини берган. Хар бир давлат қули учун эркин одам оладиган ер, шахсий қул учун 1/3 қисмига белгиланган. (Зодагон сарой манистир). қулларни кўпайтиришга интилган. Уруш йуклиги сабабли дехқонларни угурлаш, болаларни, айникса энг кичигини сотиб олиш кенг тарқалган. Жиноят ва карзни туламанганлик учун хам қулга айлантирилган. Уз-узини қулликга сотиш холлари бўлган. Лекин бу бандалар чекланган бўлиб оммавий тус олмаган VII асрда Япония ахолиси - 6 млн, 10-15 % ни қулғ, қул мехнатидан кўпрок курилишда фойдаланилган.
Улар Нара шахрининг курганлар, Будданинг улкан хайкалини қуйганлар IX аср ўрталарида қул мехнатидан жуда кам фойдаланган, дехқончиликда эса умуман тухтаган.
Узок вақт мобайнида хукум сурган маъмурий тартиб "Тайхорѐ"да хукукийлаштирилган Давлат хукумдорига император (ТЭННО-осмон угли) унвони берилган, унинг илохийлиги хакида афсона яратилган. Император хузуридаги олий хукумат органи-давлат кенгаши.
Марказий хукумат таркибида 8 та бошқарма (сарой, қульт, омбор ва молия, умум давлат ишлари, фукаролик маъмурияти, маросимлар ва мансаблар, харбий, жамоат ишлари).
Мамлакат вилоят ва уездларга булинди.
Маъмурий - сиѐсий, хунар, савдо ва диний марказлар пайдо бўлди. 320 йили Корейс-Хитой иммигратлари Нанива (хозирги Осака) шахрига асос солганлар. 593 йили пайдо бўлган Асука шахри Когурѐ (Корейс) маданияти таъсирида бўлган. Кейинги шахар созлик Хитой таъсирида бўлган. 710-784 йил Нара, 792-1192 Хэйан пойтахт бўлган.
Пойтахтлар планировкаси Чаньан (Сиан)ники каби. Бу шахарлар дарвозалари жанубга караган. Нарада марказда Хэйанда шимолда улкан Сарой квартали бўлган. Сарой айвонлари жанубга караган (буддизм буйича Будда жанубда яшайди, унинг нури келади). Сарой кварталининг бир неча дарвозаси бўлган. Энг марказдаги "Қизил қуш дарвозаси". (у Хитой мифалогияси буйича дунѐ турт томони худоларида бири. Жан созвездие номи.)
Бу дарвозадан шахар буйлаб жанубгача "қизил қуш шох кучаси" утган. унинг охирида шахарга кириладиган бош дарвоза бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |