Тарих факультети фу


Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг ҳуқуқий асослари



Download 0,51 Mb.
bet4/34
Sana24.03.2022
Hajmi0,51 Mb.
#508422
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
ДИНШУНОСЛИК МАЪРУЗА МАТНИ 2

Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон раҳбарияти мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ диннинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрнига мувофиқ, буюк аждодларимиз томонидан яратилган қадриятларни қайта тиклаш асосида аниқ ва принципиал чора-тадбирлар кўра бошлади. Давлатнинг динга янгича муносабати “инсон эътиқодсиз яшай олмайди” деган аниқ ишонч асосида белгиланди. Бу тамойил ҳозирги кунга келиб “Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда” сўзларида ифодасини топди.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида жумладан шундай дейди: “Биз дин бундан буён ҳам аҳолининг олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиш тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз”.
Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаб келган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди.
Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд динларнинг тарихи, ҳаётий тажрибаси тадрижий тараққиётини ўрганиш ватан тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис-туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади. Дин ва Қонун ўзаро муносабатларини билиш республикада демократик ҳуқуқий жамият қуриш пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида сўз кетар экан, унинг асосида энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши тамойили ётишини таъкидлаш зарур. Бу ҳақда Конституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди”.
Мазкур моддада муҳим аҳамиятга эга қоидалар мустаҳкам қўйилган. Биринчидан, диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлилигидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқий майдонда фаолият олиб борадилар. Иккинчидан, диний бирлашмалар фаолиятини ташкил этиш уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холидир.
Шу билан бирга, диний ташкилотлар давлатдан ажратилган бўлса-да, бу диннинг жамиятдан ажратилганини англатмаслигини таъкидлаш зарур. Зеро, бирор динга эътиқод қилувчи фуқаролар ҳам жамиятнинг таркибий қисми ва шу сабабли дин фуқаролик жамиятида ўз мавқеига эга бўлади.
Давлатнинг динга муносабатидаги асосий хусусияти – бу диннинг сиёсатга аралашмаслиги. Зеро, ҳар қандай дин, биринчи ўринда маънавий-ахлоқий жиҳатни ўз ичига олади.
Давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодаловчи яна бир тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Бундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида бу масалалар ўз ечимини топган ва у дунёдаги ривожланган мамлакатлардаги ҳуқуқий-меъёрий талабларга тўла жавоб беради. Ҳар қандай динга эътиқод қилувчи ва ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган кишилар учун бир хилдаги шартлар қўйилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида, жумладан, шундай дейилади:
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.
Мазкур қоидада дунёвий давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодалайдиган асосий тамойиллар ўз ифодасини топган:

  • диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш;

  • диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш;

  • диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;

  • маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати;

  • диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш.

Ўзбекистон давлатининг дунёвийлик, диний бағрикенглик, барча динларга бир хилда муносабат, жамият тараққиётида дин билан ҳамкорлик қилиш хусусиятлари ушбу тамойил асосида амалга оширилади. Чунки, конституциявий дунёвий-маърифий давлатда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга асосан диний эътиқоди ва дунёқарашидан қатъи назар, сиёсий хоҳишларини билдиришда барча фуқароларнинг тенг иштироки тамойилига риоя қилади.
Ўзбекистоннинг ташқи олам билан ҳар томонлама – сиёсий, иқтисодий, илмий алоқалари янада мустаҳкамланиб бораётган ҳозирги кунда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд бўлиб келган динларнинг тарихи, ҳаётий тадрижий тараққиётини ўрганиш, талабаларда Ватан тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис-туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.
“Диншунослик” фани талабаларда дин, унинг турли шакллари, таълимотлари, йўналишлари, мазҳаблари ҳақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган дунёвийлик ва динийлик муносабатларини асосли таҳлил қила оладиган тўғри дунёқарашни шакллантиради. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, жиноят, фуқаролик, оила кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар дастуруламал бўлиб хизмат қилади. Республикамизда дин ва давлат муносабати, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолият юритиши бўйича ҳуқуқий асосан яратилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1998 йил 20 июндаги 263-сон, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон, “Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2004 йил 1 мартдаги 99-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.Фуқароларнинг динга муносабатидан тенг ҳуқуқлилиги принципи Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Қўмитанинг асосий вазифаларига қуйидагилар ҳисобланади:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ диний масалаларни ҳал қилишда ягона сиёсатни амалга ошириш;
давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш.
Дин ва қонун ўзаро муносабатларини тўғри англаш, республикада демократик ҳуқуқий жамият қуриш пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish