Тарих факультети фу


-мавзу. Кибермаконда дин омили



Download 0,51 Mb.
bet34/34
Sana24.03.2022
Hajmi0,51 Mb.
#508422
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
ДИНШУНОСЛИК МАЪРУЗА МАТНИ 2

9-мавзу. Кибермаконда дин омили
Режа:

  1. Кибермакон тушунчаси.

  2. Ижтимоий тармоқлар таҳдидлари.

  3. Ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири.

  4. Глобал тармоқдаги ғоявий хуружлар олдини олиш.

Кибермакон компьютер тармоқлари орқали амалга ошириладиган мулоқот майдонини ифодаловчи воқелик сифатида 1990 йилдан бошлаб кенг миқёсида ривожланиб, такомиллашиб келмоқда. Кибермакон тушунчасини дастлаб канадалик ёзувчи Уильям Гибсон 1982 йил «Сожжение Хром» («Burning Chrome») номли ҳикоясида ёзади. 
Кейинчалик, Гибсоннинг 1990 йилда ёзиб тугатган “Neuromancer” (ўзбек тилида таржимаси “Асабли манзаралар тасвирловчиси”, рус тилида «Нерво-сочинитель») номли техно-утопик фантастик трилогиясида қўллаган. Бу асардаги кибермакон тушунчаси миллионлаб одамларнинг жамоавий сароб, хаёлпарастликнинг ўзига хос кўриниши сифатида тасвирланган. Бу ерда жамоавий сароб ёки хаёлпарастлик инсон онгида субъектив психологик ҳолат сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий нуқтаи-назардан кибермакон деганда компьютер тармоғи орқали бир-бири билан боғланган ва бир вақтнинг ўзида турли географик нуқтада кесишувчи ҳар қандай мавжуд компьютернинг график сифатидаги маълумотларига ўралашиб қолган кишилар жамоаси тушунилади.
Ҳозирги даврда фан, техника ва асосан компьютер тараққиёти маҳсули бўлган кибермакон ва унинг бошқарувчи қиёфаси “суперкорпорация” технологияларнинг инсонийликдан бегоналашуви натижасида дин ниқобидаги ижтимоий ва маданий бузғунчиликни содир этишга бўлган уринишлар тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, бугунги кунда кибертеррорчилик тузилмалари ўз ғаразли мақсадлари йўлида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга уринмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида қуйидагича таъкидланган: “Таассуфки, баъзан ислом дини ва диний ақидапарастлик тушунчаларини бир-биридан фарқлай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг қўйиш каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда. Шу билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бундай ножўя ҳаракатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир-оқибатда эса маънавий ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур”.
Ҳозирги даврда фан, техника ва асосан компьютер тараққиёти маҳсули бўлган кибермакон ва унинг бошқарувчи қиёфаси “суперкорпорация” технологияларнинг инсонийликдан бегоналашуви натижасида дин ниқобидаги ижтимоий ва маданий бузғунчиликни содир этишга бўлган уринишлар тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, бугунги кунда кибертеррорчилик тузилмалари ўз ғаразли мақсадлари йўлида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга уринмоқда.
Бу хусусида Халқаро пресс-клубда Минтақавий аксилтеррор тузилма (МААТ) Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоевнинг сўзларига кўра, МААТ Ўзбекистон билан ўзаро ишонч ва ёрдамга асосланган алоқаларни ўрнатган. Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган кўп томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш замонавий таҳдидлар шароитида асосий масалалардан бири ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик масаласи эканини таъкидлади. 
«Кибермайдонлар халқаро террорчи ташкилотлар аъзоларининг ўз мақсадларига эришиш учун қулай имкониятлар яратмоқда. Бу йўналишда кўп ишларни амалга оширяпмиз, бу борада ҳамкорлик чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Биз террорчиликка қаршилик қилиш мақсадида аксилтеррор ўқув машқларини ўтказяпмиз. Хитой томон бу масалаларга катта эътибор қаратмоқда ва кўплаб қизиқ таклифлар киритмоқда. Апрель ойида Шанхайда ажойиб семинар бўлиб ўтди. Унда кибертерроризм масаласига бағишланган учрашувлар ўтказилди. Бу мазмунда жаноб Мирзиёевнинг таклифлари жуда ўринли», — қўшимча қилади Е.Сисоев.
“Кибермакон”да дин ниқобидаги “киберҳужум”лар таҳдиди: дин ниқоби остидаги экстремистик сайтларда асосан давлат тўнтарилиши ва хунрезлик урушлари ҳақида гап боради. Бугунги кунда дунёда энг катта хавф солиб турган ИШИД гуруҳининг интернет кибермаконидаги ахборот ҳужуми ва таҳдиди тўғрисида Айдарбек Тулепов ўзининг “ИШИД фитнаси” китобида қуйидаги маълумотларни беради. ИШИД ўзининг интернет орқали гўё Ислом йўлида “қурбон” бўлаётгани акс этган видеолавҳалари ва фотосуратлари “ал-Ҳаёт” медиа студиясида тайёрланади ва интернетга жойлаштирилади.
Террорчиларнинг тарғибот-ташвиқотлари кун сайин авж олиб бормоқда. Жумладан, “Odnoklassniki”, “Facebook”, “Instagram”, “Twitter”, “VKontakte” ижтимоий тармоқларида бузғунчилик ва ёт ғояларни тарғиб қилувчи юзлаб гуруҳлар мавжудлиги фикримизнинг яққол далилидир. Шунингдек, Ислом динини нотўғри, қабиҳ мақсадларда талқин этиш, динга сиёсий тус бериб, ҳокимиятни қўлга киритишдир. Китобда дин ниқоби остидаги “раҳнамолар” ҳақида ҳам ёзилади. Булар, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Ҳасан ал-Банно, Саййид Қутб, Муҳаммад Илёс Кандеҳлавий, Тақиюддин Набаҳоний, Абдул Қадим Заллумларнинг ёшлар онгига кучли таъсир ўтказадиган: “Худо-идеалимиз, пайғамбар-доҳийимиз, Қуръон-конституциямиз, жиҳод-воситамиз, дин ва Худо йўлида қурбон бўлиш-эзгу орзуимиз”,- каби жарангдор шиорлари аслида сохта бўлиб, ғаразли мақсадга эришиш йўлидаги ниқобдан бошқа нарса эмас.
Бу хусусда 2017 йил 28 июнь kun.uz сайтида берган маълумотга кўра: Украина ҳукуматининг барча компьютерлари хакерлик ҳужумига учради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Павел Розенко Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Табиийки, тармоқнинг барча фойдаланувчилари каби экстремистлар ҳам турли хил сайтлар ва форумларга кириб кўради. Мудом шакллантирилиб бориладиган дастурли таъминотдан фойдаланади, тармоқли таъминот шу жумладан интернет орқали махфий мулоқот тарқатмоқда. “Ал-Қоида”нинг биринчи расмий сайти 2001 йил 11 сентябр воқеаларигача ҳам мавжуд бўлган. “Ал-Қоида” сайти ўша вақтлардаги веб-ресурслардан фарқ қилмаган, унинг катта қисмини статик (турғун, мувозанат ҳолатидаги) тасвирлар ва турлича матн, эълонлар (асосан араб тилида), шунингдек, бир нечта қисқа видеороликлар ташкил қилган.
“Ал-Қоида”нинг расмий ташкилоти пайдо бўлиши, сайтда бошқа дин ниқобидаги “диндор”ларнинг ўзини ошкор қилиши тезлик билан кенгайиб борди. Ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар каби, уларни қўллаб-қувватловчи кўплаб саҳифалар, турли хил кўринишдаги форум ва ижтимоий тармоқлар “болалаб” кетди. Аммо унинг дин ниқоби остидаги экстремистларнинг диний мафкураси билан таниш бўлган ҳар қандай одам, кичик деталлар воситасида гўёки “ҳамфикр биродарлар”и орасида эканлиги — бугунги куннинг хавфидир. Бу ўз вақтида “Ал-Қоида” томонидан эмас, балки унинг тарафдорлари томонидан яратилган эди ва ўз навбатида, тўлақонли ижтимоий тармоқларни яратишда “асқотадиган” замонавий технологиялар дунёсида билим даражасини намойиш этиб, бу гуруҳнинг ҳақиқий аъзолари диққатини ўзига жалб қилган.
Шу нуқтаи-назардан қараганда, бугунги кунда ёшлар онги ва руҳиятида диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Қисқа йўл, кўпинча экстремистик характерда бўлувчи – энг яхши йўл эмаслигини билиш учун билим ва ҳаётий тажриба лозим.
Экстремистик мафкура таъсирига тушиб қолган ёш йигит-қизлардаги асосий белгилар:Унинг хатти-ҳаракатлари кескин ёки қўпол бўлиб қолади, ноодатий ёки жаргон лексика шаклланади;
маълум бир субмаданият қоидаларига мос равишда бирдан кийиниш услуби ва ташқи кўриниш ўзгаради;
Компьютерида сиёсий-экстремистик ёки ижтимоий-экстремал мазмундаги файллар, ролик ёки тасвирлар кўпайиб боради;
хонадонда тушунарсиз ёки ноодатий тимсол ва атрибутлар, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган совуқ предметлар пайдо бўла бошлайди;
У компьютерда кўп вақт ўтказиб, мактаб, олий таълим, бадиий адабиётга, фильм, компьютер ўйинларига алоқадор бўлмаган таълим билан шуғулланади;
Сиёсий ва ижтимоий мавзуларда кўп гапира бошлайди, бунда сабрсизлик ҳамда кескин мулоҳазалар кузатилади;
Интернетдаги тахаллус, парол ва ҳоказо экстремал-сиёсий характер касб этади.“Киберҳужум механизми”га қарши “Киберҳимоя механизми”: қуйидагилардан иборат: ҳаммамизга маълум бола тарбияси ота-она, маҳалла, мактаб гарданига тушади.
Бунда ёшларни кескинлик ёки тазйиқ ўтказиб тўғри йўлга солиб бўлмайди. Ҳеч бир зўравонликсиз ва асосли фикр-мулоҳазалар билан тушунтириш ишлари олиб борилиши зарур. “Контрпропаганда” ишлари бош тезиси – инсон оламни ўзгартириш учун мукаммал билим ва чуқур мулоҳаза юритса, жамиятда мутахассис ва авторитетга айланса, унинг эргашувчилари табиийки кўпроқ бўлади. Шунда яхши мақсадларга эришиши муқаррарлиги таъминланган бўлади, деб босим ўтказмай, қалбан ёндашиб боланинг онгига “етказиш” лозим. Боланинг хатти-ҳаракатларини мутлақо қоралаш керак эмас. Бу унинг қарши реакция ҳимоя позициясини қўллашига олиб келади.
Ҳеч қачон экстремизм – ижтимоий хасталик эканлигини унутмаслик лозим. Шунинг учун унга жарроҳнинг эмас, психолог қуроллари билан ёндашиш керак.Бундай “романтика”га асосан ёшлар ишониб, бу улар энергиясини деструктив йўналишга буриб юборади. Шундай тарғибот ва ташвиқот асосида шаклланиш босқичидаги ёшлар ва таъсирчан ижтимоий қатлам вакилларида табиий равишда оламни адолатлироқ қилиш (масалан элиталар шаклланиши, ночорлик, меҳнат ҳаққи ва карьера ўсишидаги адолатсизлик, жиноятчиликнинг юқори даражадалиги, оддий фуқаро ҳуқуқини ҳимоялашда адолатсизлик, ишсизлик, қонуний идоралар томонидан сиёсий тизимга таъсир сустлиги каби масалалар юзасидан) хоҳиши юзага келиб, умуминсоний қадриятларни рад қила бошлайди, ўзини ижтимоий фикрга қарши тута бошлайди, таълим олишда мутахассис сифатида шаклланиш ўрнига, келажаги йўқ йўналишга тушиб қоладилар.
Ахборот экстремизмининг специфик жиҳатлари:
Радикаллик, бирор мақсадга эришиш ва қизқиқишларини амалга оширишда;
антиижтимоийлик, тарихий шаклланган, ижтимоий ҳуқуқий ўзаро ҳамкорлик позитив шакллари ва моделларини бузади, қизиқишлар мавжуд мувозанотини бузади, ўзаро ҳамкорликда можарогенли макон яратади;
Институционаллик, у чегаравий шароитда ва маргинал маконларда пишиб етилади ва институтлаштирилади;
иёсий-ҳуқуқий тафаккур бузилиши, чунки экстремистик фаолият субъекти кўпинча деформациялашган онгли бўлади, унинг ижтимоий-маданий муҳит, норма ва қадриятлардан қочишида кузатилади;
Натижаларнинг ноқонунийлиги, ахборот экстремизмнинг амал қилиши қонуний бўлса-да (баъзи ҳолатларда), аммо бериладиган имкониятлардан қарши мақсадларда фойдаланади.
Унга қарши кураш оммавий коммуникациянинг замонавий илғор технологиялари воситасида, илғор илмий-техник ишланмалар воситасида амалга оширилиши лозим. Хусусан, глобал тармоқ мониторинги ёрдамида бу ишларни самарали йўлга қўйиш мумкин.
Интернетда экстремизм бу аввало тарғибот-ташвиқотдир.Афсуски, "электрон дунё"ни турли сиёсий кучлар террористик, экстре­мистик ташвиқотлар ва ғояларни тарғиб қилувчи, ҳар хил жиноий тўда­лар­нинг фаолиятларини амалга оши­риш­ларига ҳамда ўз қарашларини оммага тарғиб қилишларига ҳам кў­маклашмоқда. Йирик салбий кучлар­нинг интернет тармоғида ўзларининг мафкуравий майдонларини яратиб, умумжаҳон компьютер тармоғида кенг қамровли ахборот террорини, "му­қад­дас уруш" — "электрон — жиҳод"­ни олиб бораётганликлари, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисба­тан  янги таҳдидлар, муаммолар пай­до қилаётганликлари дунё мамлакат­лари олдида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини келтириб чиқармоқда.
Дунёнинг ривожланган мамлакатла­ри­да ушбу муаммони бартараф этиш­нинг ишончли воситаларини, мукаммал дастурларини ишлаб чи­қишга ҳаракат қилинмоқда. Ўзбекис­тоннинг турли тузилмалари томони­дан ахборотларни узатиш тармоқла­рида таълим ва ёшлар учун яратила­ётган ахборот ресурслари, ягона ZiyoNet ахборот тармоғига бирлаш­тириб, ёшлар учун миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш имконини бермоқда.
Ахборот маконида таҳдидлар бор экан, миллий ахборот маконимизга чегара қўйиб бўлмаслигини назарда тутиб, келажагимиз ворисларини ўйлаб, вайронкорлик ва бузғунчилик мазмундаги ахборот оқимини чеклаш куннинг долзарб вазифаларидандир.
Экстремистлар эътиқод қиладиган бир қатор мақсад ва қарашлар, қадриятлар тарғиб қилинади, уларнинг “илғор”, “муқаррар”лиги исботи келтирилади, қаршилар ва душманлар аниқланади. Агарда ташкилот маълум бир субмаданиятга эътиқод қилса, ўзларининг тарғибот ва ташвиқотида “киберҳужум механизми”ни ишга солади. Буларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: кийиниш услуби, хатти-ҳаракат, ташқи кўриниш ва ҳоказолар каби масалалар бўйича маслаҳатлар берилади;
кундалик ҳаётга оид нима қилиш мумкин-у, нима мумкин эмас;
“тўғри” нарсани тўғри бажаришни, у ёки бу кўринишда “қўшилиш” ёки “кураш”га чақирилади.
Биз бу каби дин ниқоби остидаги ёшларда интернет орқали салбий характер шакллантиришга ҳаракат қилаётганларнинг “киберҳужум механизми”га қарши ёш авлодни асрашимиз учун “киберҳимоя механизми”ни қуйидагича қўллаш мумкин:
биринчидан, интернетда берилаётган маълумотларни “фильтрлаш” ёки ёшларда “фильтрлай” олиш қобилиятини шакллантириш;
иккинчидан, интернет маълумотларга ёки компьютерга қизиқувчи ёшларга доимий равишда салбий сайтлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида керакли кўрсатмалар бериб бориш;
учинчидан, жойларда ота-оналар учун доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бориш;
тўртинчидан, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти педагог жамоаси, ўқувчи ва талабалар орасида интернет ҳужумлари ва интернет саводхонлиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил қилиш;
бешинчидан, мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида интернет саводхонилиги бўйича махсус курслар ўқитилиши, шунингдек, олий таълим муассасаларида мактаб, лицей, коллежлар ва олий таълим муассасалари учун ўқитувчилар тайёрланишини ҳисобга олиб, фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, “Кибермакондаги диний маълумотлар ва кибертерроризм” махсус курс ёки фанларнинг ишчи фан дастурларига алоҳида мавзу шакллантириб киргизиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ таълим ва ёшлар бўйича яратилаётган ахборот ресурслари ягона “ZiyoNET” миллий таълим тармоғи ташкил этилганлиги ахборот хуружларига қарши туришда бир “механизм” эканлиги, “Кибер жиноятлар тўғрисида” Конвенция “Вояга етмаганлар учун хавфсиз Интернет ва онлайн ресурсларни жорий қилиш тўғрисида” Европа Иттифоқи Парламенти Ассамблеясининг тавсиялари “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” БМТ Конвенцияси каби қонунлар ва Халқаро Конвенцияларниюқорида кўрсатилган таълим муассасаларига фан соҳаларининг мазмунларидан келиб чиқиб ўргатишимиз лозим

60, 1, 58, 3, 56, 5, 54, 7, 52, 9, 50, 11, 48, 13, 46, 15, 44, 17, 42, 19, 40, 21, 38, 23, 36, 25, 34, 27, 32, 29


30, 31, 28, 33, 26, 35, 24, 37, 22, 39, 20, 41, 18, 43, 16, 45, 14, 47, 12, 49, 10, 51, 8, 53, 6, 55, 4, 57, 2, 59


2,59,4,57,6,55,8,53,10,51,12,49,14,47,16,45,18,43,20,41,22,39,24,37,26,35,28,33,30,31



1 +аралсин: Беруний. "+адимга Хал=лардан =олган ёдгорликлар". Танланган асарлар, Т. I – Б. 72.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish