ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ
3-БОСҚИЧ
АРХИВШУНОСЛИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ
(сиртқи тавсия этилганлар)
ФАН: МУЗЕЙШУНОСЛИК ВА КУТУБХОНАШУНОСЛИК
МАВЗУ: Кириш. Музейшунослик ва кутубхонашунослик фан сифатида
Музейшунослик – музейларнинг тарихи ва ижтимоий вазифалари, музей ишининг назарияси ва методикаси масалаларини урганувчи фан хисобланади.
Музейшунослик фани қуйидаги тармокларга булинади.
- музей иши назарияси,
- музей иши тарихи,
- музей манбашунослиги,
- музейшуносликнинг илмий методикаси
- Музейшуносликда музейларнинг табиат ва жамиятни урганиш билан узвий боғлиқ бўлган манбаларни тулдириш, музей буюмларини илмий хужжатлаштириш, ўрганиш ва сақлаш, экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш, илмий — маърифатпарварлик фаолияти ва бошқаларда намоён бўладиган социал функциялари устида тадқиқотлар олиб борилади. Шунингдек музейларни тулдириш, ёдгорликларни хисобга олиш, саклаш ва реставрация қилишнинг илмий принципларини ўрганади.
- Музейшунослик деганда одатда «музей иши ҳақидаги фан», «музейлар ҳақидаги фан» ёки қисқа қилиб айтганда «музей назарияси» тушунилади. Лекин бу юзаки тасаввур булиб, хозирги кунда шу билан кифояланиб булмайди. Шундай экан музейшунослик тушунчасининг ҳал қилувчи аниқловчи белгиси ва формулирокасини аниқлаш вазифаси пайдо бўлади. Ягона ва ҳамма тан оладиган илмий таъриф ҳозирча мавжуд эмас. Бундай мураккаблик фақат музейшуносликка хос бўлмасдан, янги пайдо бўлган кўплаб фанларда ҳам мавжуд.
- Музейшунослик (камида 16 асрдан бошлаб) тажрибаларни умумлаштириш ва материалларни тизимлаштиришнинг узоқ йўли орқали ўзининг назарий тизимини, услубини ва фанлар ичидаги ўзининг ўрнини аниқлай бошлади. Лекин фақат кейинги ўн йилликларда асосий тушунчаларнинг шаклланиши, фаннинг умумий назарий элементларининг яратилиши музейшуносликнинг ривожланишини белгилаб берди. Музейшуносликка оид адабиётларда илмий фан бўлган музейшунослик бир хилда тадқиқ қилинмайди. Кўплаб мамлакатларда музейшуносликка мустақил фан сифатида қаралади, лекин унинг характерли белгиларини аниқлашда айрим тафовутлар, келишмовчиликлар мавжуд.
- Музейшунослик — бу ижтимоий фан бўлиб, социал информацияларни тўплаш, сақлаш жараёнларини, билимларни ва ҳиссиётни билиш ва музей предметлари орқали етказиб беришни, музей ишини, ижтимоий институт сифатида музейни, унинг социал функцияларини ва турли ижтимоий иқтисодий шароитларда уларнинг амалга ошириш формаларини ўрганади.
Предмети ўрганишнинг объектидан фарқ қилиб, доимо ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши керак ва ана шу ўзига хослик мустақил илмий фаннинг мухим белгиси ҳисобланади. Уни топиш ва лойиҳалаш керак бўлади. Ҳозиргача олиб борилган илмий изланишларга таяниб, музейшуносликнинг предметини қуйидагича белгилаш мумкин: Музейшуносликнинг предмети — социал ахборотларни тўплаш ва сақлаш жараёнларининг, билимларни, анъаналарни, тасаввурларни ва ҳиссиётини англаш ва музей предметлари орқали етказиб беришнинг, музейнинг, музей ишининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ижтимоий доирасини ўрганишдан иборатдир.
- Музей предмети тушунчасига аниқлик киритиш керак. Бу масалага олимлар XVII асрдаёқ аниқлик киритишга ҳаракат қилишган. И. Д. Майорнинг уринишлари бунга мисол бўла олади. У музейда сақаланадиган предметларга реал, тўла, ҳаққоний, қудратли ва узоқ вақт сақланадиган нарсалар сифатида қараган.
- XIX асрга келиб фаннинг ихтисослашуви шунга олиб келдики, музейларда сақланаёттан предметларга кўпроқ турли фанларнинг манбалари сифатида санъат асарлари, табиат парчалари сифатида қарала бошланди. Буларнинг барчасини умумлаштирувчи «коллекцион предмет» деган тушунча пайдо бўлди.
- Ҳозирги пайтда музей предмети деганда асл нусхадаги ҳужжат ахамиятига эга бўлган ва музей соҳасига мос тушадиган инсон фаолиятининг натижаси ёки табиат ҳаёти тушунилади.
- Ҳозиргача фан тўплаган маълумотларга асосланиб музей предмети — бу реал воқеликдан ажратиб олинган, музей аҳамиятига эга бўлган, музей тўпламига киритилган ва узоқ вақт сақланиши мумкин бўлган предметдир. У ижтимоий ёки табиий-илмий ахборотларни ташувчи — билимлар ва руҳий кечинмаларнинг асл манбаи, маданий — тарихий бойлик — миллий мулкнинг бир бўлаги ҳисобланади.
1. Музей предметларини тадқиқ қилишда, музей коммуникациясини амалга оширишда ижтимоий ва табиий фанларнинг ҳар хил услублари қўлланилади. Жумладан, махсус ва ёрдамчи тарих фанларининг, санъатшунослик ва адабиётшуносликнинг услублари кенг қўлланилади. Музей экспозициясини ва кўргазмасини тайёрлашда, музейга келувчиларни ўрганишда ва турли формадаги таълим-тарбиявий фаолиятини амалга оширишда педагогика ва психологиянинг услубларидан ҳам фойдаланилади.
Музей предметларини реставрация ва консервация қилишда табиий фанларнинг услублари — рентгенография, спектография ва бошқа услублар қўлланилади. Кўплаб табиий ва ижтимоий фанларда мавжуд бўлган дала тадқиқотлари услубидан фойдаланилади. Бу услуб мавжуд бўлган ва амал қилинаёттан тизимларни ўрганишда қўлланилади. Жамият ҳаётини бевосита кузатиб бориш услубидир.
Музейшуносликда қўлланиладиган услублар:
Do'stlaringiz bilan baham: |