6-машқ.“Чигаллик». (10 минут)
Мақсад: дам олиш, эмоционал бўшашиш, гуруҳни жиплаштириш
Иштирокчилар доира бўлиб турадилар, кўзларини юмиб, қўлларини чўзадилар. 1 – 2 – 3 саноғида бир-бирларини қўлларини ушлайдилар. Кейин кўзларини очиб, чигалликни ечадилар.
7-машқ. “Релаксацион машқ” (10 минут)
“Оролча машқи”
Диққатингизни жамлаб фақат мени тингланг, фақат мени...
Кўзларингизни юминг, ўзингизга қулай холатда ўтириб олинг, бўшашинг, танангизда бўшашишни ҳис қилаяпсизми, танангиз қандайдир оғирлашиб бормоқда. Бўшашишнинг илиқ тўлқини мушакларингиз бўйлаб тарқалмоқда. Хозир мен сизга баъзи нарсаларни тасаввур қилишни, эшитишни, ҳис қилишни таклиф қиламан. Буни бажариш учун ўзингизни мажбурламанг, харакат қилманг, ўзингизга оддийгина қўйиб беринг.
Кўраяпсизми – чиройли атиргулни, эшитаяпсизми – қўнғироқчаларнинг жарангини, сезаяпсизми – қулупнайнинг мазасини, ҳис қилаяпсизми – момиққина жўжани, эшитаяпсизми – ёмғирнинг овози эшитилмоқда, апельсиннинг хиди димоғингизга урилмоқда.
Тасаввур қилинг! Сиз денгиздасиз, Сиз денгизда ўз кемангиздасиз. Денгиз тўлқини сизни ўзингиз истаган дунёга судраб-судраб олиб кетмоқда. Денгизнинг кўм-кўк сувига қаранг, денгизнинг мусаффо сувидан ховучингизга тўлдириб олиб, юзларингизни ювинг. Яна бир бор характларингизни такрорланг. Денгиз сувининг хар томчисидан рохат олинг, завқланинг, ўзингизни поклангандек хис этинг.
Денгиз тўлқинлари сизни судраб-судраб, мўжазгина орол томон олиб кетмоқда. Осмонда қушлар сизни кутиб олиш учун тегрангизда парвоз қилмоқда, сизни орол томон чорламоқда.
Ана, кўраяпсизми, узоқдан сиз излаган орол кўринди. Сиз қирғоққа яқинлашдингиз, оролга қадам қўйдингиз. Орол хавоси жудда мусаффо, тегрангизда қуёш нурлари ўзининг илиқ нурларини таратмоқда. Майин шаббода сизнинг юзларингизни, сочларингизни силаб, сизни оролнинг энг гўзал жойларига чорламоқда. Атроф жуда ҳам гўзал, узоқлардан кўм-кўк майсалар, гуллар бўй таратиб турибди. Ёқимли қушлар сайраши, жилғаларнинг қувноқ овози, майин шаббоданинг шитирлашига қулоқ солинг. Сиз кўм-кўк майсалар ёнига яқинлашдингиз, гуллар хидидан бахра олдингиз, майсалар устига бош қўйдингиз.
Майсалар устида ётар экансиз, осмонни томоша қила бошладингиз. Беъэтибор кўзингиз осмонда учиб юрган бургутга тушди. Само узра парвоз этаётган бургут ўзини осмон хукмдори деб ўйлайди. Худди ер-у, кўк уникидек, осмонни тўлдириб учмоқда. Аммо... билмайди-ки, энди бу оролчанинг хукмдори Сизсиз. Зеро, бу оролча сизнинг хаммадан яширин, сир тутувчи оролингиз. Сиз бу оролга ўзинигзнинг дарду, аламларингиз билан бирга хаётингизнинг энг гўзал дамларини хам шу оролда сақлайсиз. Хеч кимга айта олмаган сирларингиз хам шу оролда яширин. Келинг уни янада чиройли, кенг ва гўзал бўлишига интилинг, хаёт гўзалликлари, латофати, тароватидан бахра олиб яшанг. Хаётингиздаги нохуш лахзарни хотирангиз оролидан ўчириб ташланг, зеро у сизнинг гулзорингизни пайхон қилишига йўл қўйманг. Энг ёрқин хотиралар учун олға яшанг, зеро, сизнинг келажагингиз хали олдинда. Сизни хаётда буюк ишлар, нурли келажак, бахтли ва омадли кунлар кутмоқда. Келинг шу кунларга ишониб ва интилиб яшайлик. Барча ёрқин хотираларингизни эса қалбингиз оролига мухланг. Сиз ким бўлсангиз хам шу оролнинг хукмдори, хоқони бўлиб қоласиз. Оролингиз билан энди хайрлашинг. Учгача санайман кўзларингизни очасиз ва хонада бўлиб қоласиз 1,2,3 ...
8-машқ. «Тўртлик» машқи. (10 минут)
Мақсад: Ижобий ва салбий сифатларни фарқлаш, салбий сифатларнинг оқибатлари ҳақидамулоҳаза юритиш.
Иштирокчиларга қуйидаги кўринишдаги тўртликлар тарқатилади:
Сўнгра иштирокчилардан ушбу тўртликни ўқиш йўлини топишлари ҳамда қуйидаги жадвални тўлдириш таклиф қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |