Таҳорат ва сув аҳкомлари ҳақидаги боб


ҳар намозга ғусл ва таҳорат қилади»



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#274816
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Таҳорат китоби

ҳар намозга ғусл ва таҳорат қилади», деганлар (Абу Довуд (297), 
Ибн Можа (625) ва Термизий (126) ривоятлари, Термизий: «ҳасан 
ҳадис», деган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен сенга 
матони қандай ишлатишни айтиб бераман, уни ўша жойга 
қўясан», деганлар (Абу Довуд (287), Термизий (128), Ибн Можа (622) 
Ҳамна бинт Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). Матодан 
мурод – пахтадир. Ҳозирги пайтда мавжуд бўлган тиббий таглик 
ишлатилса ҳам дуруст бўлаверади. 
3) Нифос ва унинг ҳукмлари: 
Нифосли аёл ҳам айрим ишларнинг унга нисбатан ҳалол ва ҳаром 
бўлишида ҳайзли аёл билан бир хилдир. Масалан, эри у билан 
қўшилишдан бошқа йўллар билан фойдаланиши ҳалол, жинсий 
алоқада бўлиши ҳаром, намоз ўқиши, рўза тутиши, талоқ қилиниши, 
Қуръон ўқиши, масжидда туриши мумкин эмас. Нифосли аёл ҳам нифос 
қони тамом бўлгач, ҳайзли аёл қилганидек ғусл қилиши вожиб бўлади. 
Худди ҳайзли аёлда бўлгани каби у ҳам рўзасининг қазосини тутади, 
намознинг қазосини ўқимайди. 
Нифос – кўз ёриш пайти ва ундан кейин бачадондан келадиган 
қон бўлиб, у ҳомиладорлик пайтида тутилиб қолган қоннинг 
қолдиқларидир. Унинг энг кўп муддати жумҳур уламо наздида қирқ 
кундир. 
Имом Термизий айтади: «Саҳобалар ва улардан кейингилардан 
иборат аҳли илмлар ижмоъларига кўра, нифосли аёллар қирқ кун 
намоз ўқимайдилар, бироқ, шу муддатдан аввал покланган аёл ғусл 
қилиб, намоз ўқийверади» (Сунанут-Термизий: 1/258). 


53 
Нифосли аёлнинг қони қирқ кундан олдин тўхтаса, унинг нифоси 
тамом бўлган саналади ва ғусл қилиб, намозини ўқийди, нифос 
сабабли ман қилинган барча ишларни қилаверади. 
Ҳомиладор аёл инсон сиёқи кириб қолган, одамлик белгилари 
билинган ҳомиласини ташлаган бўлса ва унинг ортидан қон кўрса, у 
нифосли аёл ҳукмида бўлади. Ҳомилада инсон хилқати маълум 
бўладиган муддат аксарият ҳолларда уч ой, ками эса саксон бир 
кундир. Агар ҳомиладор аёл инсонлик белгиси кирмаган алақа (лахта 
қон) ёки музға (бир парча эт) ташласа, унинг ортидан кўрган қони 
нифосга ҳукм қилинмайди ва у намозу рўзани тарк қилмайди. 
Муҳим эслатма: 
Шу ўринда айтиб ўтиш лозим бўлган бир ҳолат борки, баъзи 
аёллар рамазон рўзасини тўла тутиш ёки ҳаж ибодатини бекаму-кўст 
адо этиш имконига эга бўлиш учун ҳайз келишини тўхтатиб турувчи 
дори қабул қилишади. Агар ушбу таблеткалар ҳайзни вақтинча тўхтатиб 
туриш хусусиятига эга бўлса, уларни истеъмол қилишнинг зарари йўқ. 
Аммо, улар ҳайзни бутунлай йўқолиб кетишига олиб келса, уларни 
эрнинг изнисиз қабул қилиш жоиз бўлмайди. Чунки, бу наслнинг 
кесилишига олиб келади. 
Ушбу айтиб ўтилганлар ҳайзга доир ҳукмлар бўлиб, биз уларни 
қисқача баён қилиб ўтдик, чунки тафсилотларга киришиш кўп вақтни 
олади. Ушбу ҳукмлардан бирортасини яхши тушунмаган киши 
уламолардан сўраб билиб олиши тавсия этилади, тавфиқ Аллоҳдандир. 
[1]
 Бу буйруқ шундай бўлиши мумкин: қайси аёлга бирон намоз вақти киргандан кейин 
ҳайзи келиб қолса, ҳайздан пок бўлгандан кейин ана шу намозни ўқиб қўйсин. Бироқ бу каби 
буйруқ келган эмас. 
Китоблар. 
👈
 


Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish