Абдуганиев Бахтиёр Ермахамматович
Associate Professor of the Customs Institute of the State Customs Committee of the Republic of Uzbekistan
Annotation. Snus without tobacco brand «WHITE FOX» and snus with tobacco brand «ODEN'S» were studied on the basis of chromato-mass spectrometric method and the results were compared nicotine content.
Key words: nicotine, tobacco, tobacco snus, tobacco-free snus, nicotine products for nosal use, chewing nicotine products, sucking nicotine-containing products, chromatography-mass spectrometry method.
Тамаки маҳсулотларидан никотинни ажратиб олиб никотинсиз тамаки хосил қилиш кўп миқдорда харажат талаб қилганлиги боис амалиётда аҳамиятини топмаган. Шу сабабли тамаки маҳсулотларининг барчасида никотин мавжуд бўлиб, қай шаклда истеъмол қилинмасин инсон организмига физиологик таъсир кўрсатади ҳамда тамакига кучли мойилликни чақиради.
Таркибида тамаки бўлган маҳсулотлар борки, инсон организмига озми кўпми маълум бир салбий таъсирини кўрсатади. Бу тамаки таркибидаги никотин миқдорини дойимо назорат қилиш, ҳамда бошқаришни долзарб масала эканлигини кўрсатади. Тамаки маҳсулотларининг турли хил кўринишлари мавжуд бўлиб, асосан чекиш орқали организмга никотинни етказади.
Замон ўзгариши билан инсонларнинг сигарет чекишнинг салбий оқибатларидан боҳабар бўлганликлари, шунингдек иккиламчи тамаки тутунининг атрофдагиларга ҳам зарарини англаганликлари сабабли никотинни чекиш орқалигина эмас, балки бошқа, жумладан оғиз бўшлиғи орқали шимиш йўли қабул қилиш урфлашди. Бу ҳолатни снюс каби маҳсулотларнинг савдо дўконлари пештоқларида кўпайганидан ҳам кўриш мумкин. Снюсларнинг афзалликлари шундаки, бу маҳсулотларда тутун ҳосил бўлмайди бу эса уни ҳохлаган жойда, яъни жамоат жойларда ҳам истеъмол қилиш имконини беради.
Сигарет, сигара, трубкали чекиш орқали инсон нафас олиш тизимига тутун киради, тутун таркибида эса пиролизда хосил бўлган зарарли моддалар бўлиб, нафас органларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали, пиролиз натижасида ҳосил бўладиган зарарли моддаларнинг организмга тушишини олдини олиш мумкин (1).
Чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари таркибига, тайёрланиш технологиясига, қўллаш усулига, таъсир этишига ҳамда физиологик эффектига кўра бир биридан фарқланади.
Чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун уни ёндириш талаб этилмайди, бунда улар оғиз бўшлиғи орқали шимилади (снюс, снафф), чайналади (чайналувчи тамаки) ёки бурун орқали хидланади (хидланувчи тамаки). Чекилмайдиган тамаки маҳсулотларида пиролизнинг зарарли моддалари хосил бўлмаганлиги учун бу тамаки маҳсулотлари кам захарли альтернатив сифатида ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилмоқда. Снюснинг энг катта устунлиги - бу унинг атрофдагиларга безарарлигидадир.
Жамоат жойларда чекишни таъқиқлаш белгиланган давлатларда чекилмайдиган никотин маҳсулотлари тобора машхурлашиб бормоқда ва унга талаб юқориламоқда. Бутун дунё маданияти оламида тамаки чекувчилар чекмайдиганлар билан “ҳисоблашиш”лари талаб этилади, чекилмайдиган никотин маҳсулотлари эса бундай ҳоллатларда жуда қулай хисобланади.
Снюс хозирги кунда тамаки ўрнини босувчи чекилмайдиган никотинли маҳсулотлар ичида энг машхуридир. У бошқа тамаки маҳсулотларидан фарқли ўлароқ, порцияларга ажратилган бўлиб, милк ва лабнинг юқори қисмига жойлаштирилади. Оғиз бўшлиғида маълум вақт давомида сўрилган снюс, организмдаги никотинга бўлган талабни қондиради. Снюснинг таркибидаги никотиннинг миқдорига, фойдаланувчининг никотинга мойиллигига қараб, оғиз бўшлиғидаги снюс 5 дақиқадан 30 дақиқагача ушлаб турилиши мумкин. Никотин оғиз шиллиқ қавати орқали адсорбцияланиб, организмга тушади ва ўз физиологик эффектини намоён этади.
Чекилмайдиган тамаки маҳсулотларининг таркибидаги никотиннинг миқдори тамаки барглари турлари, уларни тайёрланиш технологияси, ишқорий мухитига боғлиқ. Снюснинг организмга тез ва осон сўрилиши негизида, уни эркин никотин ҳолига келтириш ётади. Кислоталилик хоссасини ўзгартириш натижасида, снюснинг организмга сўрилиш жараёнини бошқариш мумкин.
Снюснинг кўп маркаларида маҳсулотларнинг рН = 7,8 – 8,5 га тенг, бу эса никотиннинг организмга етиб боришини максималликка етказади (2).
Чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари тамаки ўсимлигидан тайёрланади, чекилмайдиган никотин маҳсулотларида эса тамаки барглари мавжуд эмас. Шуни инобатга олиб чекилмайдиган тамаки ва чекилмайдиган никотин маҳсулотлари таркиби бир биридан кескин фарқ қилади, лекин мақсад бир– организмнинг никотинга бўлган физиологик талабни қондириш.
Бу мақолада никотин сақловчи тамакили ва тамакисиз снюс ўрганилди. Намуна учун «Oden's» маркали тамакили снюс ва «Whitе fox» маркали тамакисиз снюс маҳсулотлари олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |