Таълимни ташҳис этиш


Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари



Download 61,56 Kb.
bet4/4
Sana27.03.2022
Hajmi61,56 Kb.
#512869
1   2   3   4
Bog'liq
ТАЪЛИМНИ ТАШҲИС ЭТИШ

Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари ҳамма вақт баҳсталаб мавзу бўлиб келган. Шу боис у турли адабиётларда турлича ёритилган. Бироқ мавжуд қарашларни умумлаштириб айтиш мумкинки, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари ҳар бир фаннинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, синф (гуруҳ)даги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига таянган ҳолда белгиланади. Шунингдек, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг оғзаки жавоб беришлари, кўникма ва малакаларига алоҳида-алоҳида ёндашилади. Масалан, химия дарсидан баҳолаш мезонларига ўқувчиларнинг оғзаки жавоблари, амалий топшириқларни бажара олишлари ва амалда мавжуд билимларини намойиш эта олишлари инобатга олинади. Буни «4» баҳо мисолида аниқлаштирамиз: оғзаки жавоб бериш жараёнида «4» баҳо қўйилади, қуйидаги ҳолатлар намоён бўлса:

  1. ўрганилаётган мавзу юзасидан тўғри жавоблар берилса;

  2. материал мантиқий кетма-кетликда аниқ баён этилса;

  3. ўқитувчи талаби билан тузатилган икки-учта унчалик аҳамиятга эга бўлмаган хатолар йўл қўйилса ёки тўлиқ бўлмаган жавоб айтилса.

Ёзма топшириқни бажаришда «4» баҳо қўйилади, қуйидаги ҳолатлар намоён бўлса:

  1. масалани ечишда ва изоҳлашда муҳим хато бўлмаса;

  2. топшириқни бажариш ва изоҳлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмаган бир-икки хатога йўл қўйилса ёки битта изоҳнинг моҳияти очиб берилмаган бўлса.

Амалда билимларни намойиш этишда «4» баҳо қўйилади, қуйидаги ҳолатлар намоён бўлса:

  1. ишни тўлиқ, муҳим хатоларсиз бажарса, бироқ натижа чиқара олмаса;

  2. ишни бажаришда, тажрибани тугаллашда икки-уч муҳим бўлмаган хатоларга йўл қўйилса.

Билдирилган фикрларга таянган ҳолда шундай хулоса чиқариш мумкин: ўқувчиларнинг билимлари учун беш балли тизимда баҳолар қуйидаги ҳолатларда қўйилади:

  1. «5» баҳо: а) ўқувчи материални тўлиқ ўзлаштириб олган бўлса; б) ўрганилган мавзу бўйича асосий маълумотларнинг моҳиятини очиб бера олса; в) эгалланган билимларни амалда қўллай олса; г) ўрганилган мавзуни баён қилишда, ўзма ишларда хатоларга қўл қўймасдан, маълумотларни тушунтириб бера олса қўйилади.

  2. «4» баҳо: а) ўқувчи ўрганилган мавзунинг моҳиятини билса; б) ўқитувчининг саволларига қийналмасдан жавоб бера олса; в) эгалланган билимларни амалиётда қўллай олса; г) оғзаки жавоб беришда жиддий хатоларга йўл қўймасдан, ўқитувчининг қўшимча саволлари билан хатоларини тўғрилай олса ҳамда ёзма ишда унча жиддий бўлмаган хатога йўл қўйса;

  3. «3» баҳо: а) ўқувчи ўрганилган мавзуни ўзлаштирган, лекин мустақил тушунтириш беришда ўқитувчининг аниқлаштирувчи саволларига эҳтиёж сезса; б) саволларнинг мантиқий тузуилишини ўзгартириб берганда, жавоб беришга қийналса; в) ёзма ишда хатолари бор бўлса.

  4. «2» баҳо: ўқувчи ўрганилган мавзу ҳақида тушунчага эга, бироқ мавзуни ўзлаштирмаган, ёзма ишда қўпол хатоларга йўл қўйса.

Назорат учун саволлар:



  1. Таълимни ташҳис этиш нима? Унинг моҳияти ҳақида гапириб беринг.

  2. Таълимни баҳолаш ёки текшириш ва ташҳис ўртасидаги фарқ нималарда кўринади?

  3. Назорат ва текшириш тушунчаларини изоҳлаб беринг.

  4. Текшириш тизими қандай босқичлардан ташкил топади?

  5. Назорат (текширишдан ташқари) ўз ичига қандай тушунчаларни олади? Улар ҳақида маълумот беринг.

  6. Ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини ҳисобга олишда нималарга эътибор бериш лозим?

  7. Таълим жараёнини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг вазифалари нималардан иборат?

  8. Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйиладиган педагогик талаблар нималардан иборат?

  9. Ўқув фаолияти натижаларини ҳисобга олишнинг турлари ва уларнинг вазифаларини кўрсатиб беринг.

  10. Ўқувчилар фаолиятини ҳисобга олишнинг қандай методларини биласиз? Уларнинг ҳар бири ҳақида маълумот беринг.

  11. Рейтинг тизими нима? У қандай афзалликларга эга?

  12. Қайси сабабларга кўра беш балли баҳолаш мезони ўзини оқламади?

  13. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари қаҳида маълумот беринг.

Адабиётлар:





  1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ғғБаркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998.

  2. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ғғБаркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998.

  3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг «Ўқувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражасини баҳолашда кўпбалли рейтинг тизимига босқичма-босқич ўтиш ҳақида»ги 121-сонли буйруғи ғғТаълим тараққиёти ж., 2002. № 4.

  4. «Умумий ўрта таълим муассаса (мактаб)ларида ўқувчиларнинг билимини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида»ги муваққат Низоми ғғМаърифат г., 2002 йил, 5 август.

  5. Шайгайдуллина О.Д. Рейтинговая система контроля качества обучения учаҳихся. – Тошкент, Ўқитувчи, 1998.




11 Ушбу мавзу моҳиятини очиб беришда И.П.Подласўй қарашларидан фойдаланилди (Подласўй И.П. Педагогика. В 2-х кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 2001).

Download 61,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish