39
XIII аср Бухоро тангаларининг ноѐб нусхаларида хатто Хитой иероглифлар учрайди, бир вақт Бухоро ноиби
хитой бўлган.
Бошқа бир хитойнинг маслахати билан қўшни Хулагулар давлатида XIII аср охирида пул ислохоти ўтказилиб,
унга кўра олтин ва кумуш тангалар зарб этиш ва муомалада юритиш маън қилинган. Унинг ўрнига ―Чао‖ – қоғоз пул
чиқарилган. Хитойда қоғоз пул бир неча асрдан буѐн мавжуд эди. Хулагулар давлатида эса қоғоз пул муомалада
бўлмаган. Шунинг учун ахоли ―Чао‖ ни қатъий қабул қилмади. Савдо – сотиқ тўхтаб қолди. Хўжалик фаолияти издан
чиқди, натижада хукумат тез орада танга зарб эттиришга мажбур бўлди. Ўйламай ўтказилган ислохот инқирозга юз
тутди.
Лекин 1225 йили Самарқандда зарб қилинган дирхамлар диққатга сазовордир. Муғуллар
истилосидан кейин
орадан беш йил ўтган бўлса ҳам дирхамларнинг тури ўзига хос хусусиятларини йўқотмади. Биринчидан, ҳеч қаерда
диний ақидалар баѐн кўрсатилмаган, горизонтал ѐзувлар, хошиялар йўқ, олд томонида ―Самарқанд‖ сўзи битилган.
Қолган ҳамма ѐзувлар тўғри тўртбурчак ичига жойлаштирилган. Танга зарб қилинган вақти уч марта қайта ѐзилган.
Биринчи марта танганинг олд томонида ва икки марта орқа томонида танга зарб қилинган сана кўрсатилган. Аммо
ѐзувлардан бири ажабланарлидир. Унда ―Бу танга Самарқанд ва унинг вилоятларида ўтади‖ деб ѐзилган.
Самарқандда зарб қилинган кумуш суви югуртирилган мис дирхамларда тожик тилида ѐзилган сў злар
кишини яна хайратга солади. ―Кимда – ким Самарқанд ва унинг чеккаларида ушбу тангани олмаса, у жиноятчи
ҳисобланади‖ деб ѐзилган. Сабаби шундаки аввалги хукмдорлар даврида бўлганидек, мўғуллар истилосидан кейин
ҳам дирхамларни ўз қийматидан ортиқроқ юргизишга мажбур қилганлар. Ахоли
кумуш суви югуртирилган мис
дирхамларни олишдан бош тортар эдилар. Шунинг учун ҳам Самарқандда тезликда ҳақиқий кумуш тангалар зарб
қилинди. Бухорода ҳам ахвол шундай тарзда эди.
Мавороуннахрнинг бошқа вилоятларида мўғуллар хукмронлигининг биринчи ўн йиллигида умуман тангалар
зарб қилинмади. бундай ахвол узоққа чўзилиши мумкин эмас эди. Савдо – сотиқ ишлари муғуллар босиб олган
вақтдаги
даражага етмасада, муомала воситаларига жуда мухтож эди.
XIII аср ўрталарида олтин танга динор зарб қилиниб оғир ахволдан қутулишга уриниб кўрилди. Динорларни
Бухоро, Самарқанд, Хўжанд, Ўтрор, Дамашқ зарбхонларида чиқара бошланди. Динорлар турли катталикларда
бўлгани учун савдо вақтида уларни кичик – кичик бўлакларга бўлишга тўғри келарди.
Кумуш суви югуртирилган мис дирхамларни зарб қилиш ҳам йўлга қўйилди. Уларни Самарқанд ва Бухородан
ташқари Хўжанд ва Ўтрор зарбхоналарида чиқара бошланди.
1317 йили Чиғатой улуси савдо талабларига жавоб берадиган даражада пул ислохоти ўтказилди. Кумуш суви
югуртирилган мис дирхамларни ишлатиш маън қилинди.
Аста – секин ислохот ўтказилиб, XIII аср охирига келиб муваффақият қозонди. Бир хил сифат ва оғирликка (2
граммга яқин) эга бўлган дирхамлар, улар қаерда зарб қилинганлигидан қатъи назар бутун мамлакат бўй ича
муомалада бўлар эди. Янги – янги
зарбхоналар ишга туширилиб, улар сони 16 тага етди: Бухоро, Андижон, Қошғар,
Марғилон, Тароз, Тошкент ва ҳаказолар эди.
1321 йили мўғул хона Кебекхон ўтказган пул ислохоти савдони ривожлантириш учун янада қулай, имконият
яратди. Шу даврдан эътиборан ягона намуна бўйича оғирлиги 1,4 граммга яқин бўлган кумуш динорлар чиқарила
бошланди. Бир кумуш танга 6 та дирхамга тўғри келарди.
Мўғуллар даврида Ўрта Осиѐда зарб қилинган тангаларда хокимнинг исми кўрсатилмаган бўлсада, Кебек ва
унинг издошлари Тармаширин даврида зарб қилинган тангаларда ―Улуғларнинг улуғи, адолатпарвар ҳоқон (ѐки
султон)‖ деб ѐзиладиган бўлди.
Мўғуллар истилосидан то Амир Темурнинг тахтга ўтиришига қадар ўтган юз эллик йил давомида Ўрта
Осиѐда танга зарб қилиш ишларида катта ўзгаришлар содир бўлди. Бу умумий ягона белги мўғулларнинг умумий
тамғасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: