Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


Электрон,рақамли технологик таълимнинг (e-learning)



Download 8,59 Mb.
bet179/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

Электрон,рақамли технологик таълимнинг (e-learning)


ривожланиши
Компьютер технологиялари ва Интернетнинг замонавий ҳаётга шиддат билан кириб келиши таълим соҳасини, ҳам академик, ҳам корпоратив



27 www.lex.uz.ru.
таълимни айланиб ўтмади. Электрон ва масофавий таълим тизимлари тобора кенг тарқалмоқда. Ҳозирги пайтда Республикамиз тармоқларида бир-бири билан кесишиб ўтадиган «масофадан ўқитиш», «масофавий таълим», e- learning, «масофадан ўқитиш тизими» каби тушунчалар синоним сифатида фойдаланилади. Лекин уларнинг биронтаси бошқасига тўлиқ кирмайди ва уларнинг ҳар бири ўзининг мазмунли юкига эга. Масалан, электрон бўлмаган масофвий таълим мавжуд, шунингдек, масофавий бўлмаган электрон таълим мавжуд.
Масофавий таълим тушунчаси, биринчи навбатда, ўқитувчи ва талаба масофада жойлашганлигини англатади ва ўқув материалларини этказиб бериш баъзи алоқа воситалари (почта, курьер, Интернет технологиялари, телевидение) ёрдамида амалга оширилади. Бунда масофадан туриб ўқитиш учун компьютер ва Интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув материалларининг аниқ етказиб берилишида фарқ йўқ. Шундай қилиб, e- learning масофавий таълимда қўлланилиши мумкин, масофавий таълим эса e- learningдан фойдаланиши ҳам мумкин, фойдаланмаслиги мумкин.
Масофавий таълим - бу масофавий ўқитиш орқали олинган таълим.
Ушбу сўз бирикмалари синоним сифатида ҳам қўлланилади.
Электрон таълим (ингл. E-learning, яъни Electronic Learning қисқартмаси) – электрон ва ахборот технологиялари ёрдамида ўқитиш тизими. ЮНЕСКО мутахассислари таърифига кўра: «e-learning – Интернет ва мультимедиа ёрдамида ўқитиш».
Бизнес ва академик муҳитда замонавий электрон таълим бу:

  1. шахсий компьютер, мобил телефон, DVD-ускуна, телевизор ва бошқалар ёрдамида электрон материаллар билан мустақил ишлаш;

  2. масофада (ҳудудий) жойлашган экспердан (ўкитувчидан) маслаҳат, баҳо олиш, масофадан ўзаро алоқа қилиш имконияти;

  3. умумий виртуал ўқув фаолияти олиб борадиган фойдаланувчилар тақсимланган ҳамжамияти (ижтимоий тармоқлар) яратиш;

  4. электрон ўқув материалларининг туну-кун ўз вақтида етказиб берилиши; электрон ўқув материаллари ва технологиялар стандартлари ва спецификациялар, масофадан ўқиш воситалари;

  5. ташкилотнинг барча ходимларида ахборот маданияти шакллантириш ва ошириш ҳамда замонавий ахборот технологияларини ўзлаштириш, одатий фаолият самарадорлигини ошириш;

  6. инновацион педагогик технологияларни ўзлаштириш ва оммалаштириш, уларни ўқитувчиларга етказиш;

  7. ўқув веб-ресурсларини ривожлантириш имконияти;

  8. исталган вақт ва исталган жойда дунёнинг исталган нутқасида бўлган замонавий билимлар олиш имконияти;

  9. психофизик ривожланиш хусусиятлари билан бўлган шахсларга олий маълумот очиқлиги.

Электрон таълимга электрон дарсликлар, таълим хизматлари ва технологиялари киритилади. Амалда электрон таълим компьютерлардан таълим жараёнида фойдаланишдан бошланган. Дастлаб компьютердан фойдаланган ҳолдаги ўкитиш оддий, классик амалий машғулотлар билан галма-гал ўтказилган. E-learning ҳозирда ҳам ўқитувчи билан юзма-юз мулоқотни истисно қилмайди.
Электрон таълим тарихи ХХ аср бошларида, АҚШ самолётларида парвоз симуляциясини яратиш учун аналогли компьютер ишлаб чиқилган пайтда бошланган. Шахсий компьютерларнинг яратилиши дастурий таъминотни ривожлантиришга ва 80-йилларнинг ўрталарига келиб катта таъсир кўрсатди. Дунё бўйича шахсий компьютерларнинг мавжудлиги таълим дастурларига ихтисослашган компаниялар яратила бошлаган пайтга этиб келди. Дунёда 1990-йилларнинг ўрталаридан бошлаб ушбу соҳада ишлаб чиқилган дастурларнинг сони минглабни ташкил қилади.
Электрон таълимнинг ривожланиши бизнес-таълим бозорининг шаклланишига ёрдам берди. Янги усул самарадорлигини баҳолаган ҳолда бизнесни ўқитиш соҳасида хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар аста-секин электрон версияга ўтишни бошлади.
Бугунги кунда электрон таълим бутун дунёда қўлланилади. Масалан, АҚШда 90% дан ортиқ университетлар ва мактаблар, шунингдек, ходимлар сони 1-1,5 минг кишидан ортиқ бўлган компаниялар ушбу ўқитиш усулидан фойдаланадилар. Дунёдаги вазият билан таққослаганда, мамлакатимизда электрон таълим бозорининг ривожланиши, экспертларнинг фикрига кўра, ортда қоляпти.
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли талабалар мажбурий таътилга чиқардилар ва пандемия карантини жорий этилиш бошқа соҳалар сингари олий таълим тизими вакилларига янги вазифалар, янги чақирувларни белгилади. Анчадан бери ривожланиши кутилаётган масофавий таълим кутилмаганда ривожланишни бошлади. Қисқа вақт ичида
масофавий таълим тизими moodle платформасида яратилди ҳамда талабалар эътиборига етказилди.
Ўзбекистон олий таълим тизимида, асосан, Moodle (Modular Object- Oriented Dynamic Learning Environment-модулли объектга йўналтирилган динамик ўқитиш муҳити) тизими қўлланилади. Мазкур тизим педагог, администратор ва ўқувчиларни ягона хавфсиз ва интеграллаштирилган тизимда бирлаштирган ҳолда якка ўқув курсларини яратишни таъминлаб берувчи таълим платформаси саналади 200дан ортиқ давлатларнинг университетлари, мактаблари, компаниялари ва мустақил ўқитувчилари томонидан фойдаланилади.
Электрон таълимнинг шаклланишида учта босқични ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. CD-ROM медиа-курслари;

  2. тўғридан-тўғри ўқитувчилардан масофавий ўқитиш;

  3. махсус интерактив дарслардан фойдаланган ҳолда, кўпинча махсус воситаларда электрон ўқитиш (электрон дарсликлар).

Короновирус пандемияси шароитида қайд этишимиз зарур, ZOOM дастури электрон таълимда оммалашди. Унинг ўзига хослиги шундаки, мессенжер битта платформада барча коммуникация хизматларини тақдим эта олади ва бир вақтнинг ўзида юз минглаб талабаларни ўқитишга имкон беради.
Электрон таълим анъанавий таълим олдида бир қатор афзалликларга
эга:

  1. фойдаланиш эркинлиги – таълим олаётган амалда исталган жойда

шуғулланиши мумкин, бунда катта ёшдаги таълим олувчи асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўқиши мумкин;

  1. таълим харажатлари пасайиши – таълим муассасаларига, кўплаб уқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, катта ҳажмда қоғоз шаклида услубий материаллар чоп этиш зарурати йўқ;

  2. ўқитишнинг ослашувчанлиги – материални ўрганиш давомийлиги ва кетма-кетлигини таълим жараёнини ўз имкониятлари ва эҳтиёжларига мослаштирган ҳолда тингловчининг ўзи танлайди;

  3. замон билан ҳамнафас ривожланиш имконияти – электрон курслардан фойдаланувчилар: ўқитувчилар ҳам, талабалар ҳам ўз кўникмалари ва билимларини замонавий технология ва стандартларга

мувофиқ ривожлантиради, эн курслар шунингдек, ўқув материалини ўз вақтида ва тезкор янгилашга имкон беради;

  1. потенциал тенг ўқиш имкониятлари – ўқитиш муайян таълим муассасасида ўқитиш сифатига боғлиқ бўлмай қолади;

  2. билимларни баҳолаш мезонларини аниқлаш имконияти - электрон таълимда ўқув жараёнида ўқувчилар томонидан олинган билимлар баҳоланадиган аниқ мезонларни белгилаш мумкин, бу эса унинг шаффофлигини таъминлайди;

  3. вақтни тежаш, чунки йўлга вақт сарфлашнинг ҳожати йўқ;

  4. ўқув материалларини янгилаш қулайлиги;

  5. ўз хоҳишингиз билан ўрганиш, видео маърузаларни чексиз кўп марта кўриш имконияти;

  6. ўқитишнинг турли томонларини таҳлил қилиш учун статистик ҳисоботларни тузиш тезлиги.

Ҳозирги пайтда электрон таълим ҳамма жойда кенг тарқалган. Электрон таълим тармоқ чекловларига эга эмас, усулнинг самарадорлиги эса ҳар бир муайян тармоққа боғлиқ. Skillsoft28 -замонавий теҳнологиялар асосида корпоратив малака ошириш ташкилоти маълумотларига кўра, корпоратив секторда e-learning қуллаш қуйидаги тармоқларда устунлик қилади:

  1. ахборот технологиялари — 22%;

  2. персонални бошқариш — 16%;

  3. мижозларга хизмат кўрсатиш — 14%;

  4. бухгалтерия/молия ва маркетинг/сотувлар — 9%дан;

  5. муҳандислик билимлари — 3%;

  6. бошқа тармоқлар — 27%.

Давлат таълим соҳасида электрон таълим айрим ҳолатларда масофадан ва кундузги таълим чекловлари билан исталган мутахассис бўйича қўлланади.
Электрон таълимдан таълим соҳасида, хусусий ва давлат секторларида фойдаланишни кўриб чиқамиз.
Babson Survey Research Group29 маълумотларига кўра, 2012 йил АҚШда олий таълим муассасаларида онлайн-ўқитиш билан 6,7 млн талаб қамраб олинган. Онлайн-таълим жуда тез ривожланмоқда, етакчи тадқиқотчилик



28 www.skillsoft.com.
29 www.babson.edu.
марказларида ҳаттоки онлайн тақдим этиладиган докторлик дастурлари ишлаб чиқилинган. Кўплаб олий таълим муассасалари, институтлар тижорат асосида онлайн-синфларда ўқишни таклиф қилади. Бунда таълим муассасалари сони электрон таълим технологияларининг ривожланиши ва арзонлашуви билан ўсиб боради. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, онлайн- режимда талабалар билан ишлаш учун таълим муассасаларига компьютер ва интернет-технологияларни яхши биладиган малакали персонал талаб қилинади.
Ҳозирги пайтда e-learning технологияси турли компаниялар томонидан компания ходимларини ҳам, унинг мижозларини ҳам ўқитиш учун қурол қилиб олинган. Россияда масофадан ўқитиш тизимлари (МЎТ, ёки СДО) ўлланиши фаол ривожланмоқда. СДО ишлаб чиқариш билан IT-компаниялар ҳам, бевосита ташкилотлар ўз ходимлари ва олий таълим муассасалари сиртқи таълим учун шуғулланади.
Электрон таълим учун хизматлар бозори икки сегментга ажратилиши мумкин:

  1. дастурий таъминот ишлаб чиқувчи компаниялар;

  2. электрон курслар ва ўқув контенти ишлаб чиқувчи компаниялар, бу ерда масофадан ўқитиш тизимига юкланадиган, фойдаланувчининг ўқитиш мақсади ёки ўқув жараёнида йуналтиришни бевосита идрок қилиши учун мўлжалланган маълумотлар тушунилади.

Биринчи сегмент электрон таълим хизматлари бозорининг асосий қисмини ташкил қилади. Унинг таркибига кирадиган дастурий таъминот ишлаб чиқувчи компанияларни ҳам шартли равишда сегментларга бўлиш мумкин.

  1. LMS (Learning management system — ўқитишни бошқариш тизими) ва LCMS (Learning Content Management Systems — ўқув контентини бошқариш тизими) ишлаб чиқиш;

  2. вебинар ёки виртуал синфлар ташкил қилиш ва ўтказиш воситалари;

  3. электрон курслар ва уқув контенти (курслар ишлаб чиқиш тизимлари) ишлаб чиқиш учун воситалар яратиш.

Сегментларга бўлиш шартли, чунки кўплаб компаниялар e-learning барча сегментларини ифодалайди, бошқалар эса – битта ёки иккита сегментда ишланмалрга эга бўлади.
LMS электрон таълимни йўлга қўйиш учун платформани ифодалайди.
Платформа қуйидаги функцияларни бажаради:

  1. ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро алоқалари ва ўқитиш жараёни учун интерфейсни ифодалайди;

  2. ўқувчиларга бутун ўқув контентини етказиш учун бошланғич нуқта саналган ўқув порталига кириш имкониятини таъминлайди;

  3. ўқув дастурларини шакллантириш учун зарур воситаларни таъминлайди;

  4. ўқитиш натижалари ҳақида ҳисобот тузиш ва ўқитиш жараёнини назорат қилади;

  5. талабалар ва ўқитувчилар ўртасида коммуникациялар ташкил қилади;

  6. ўқувчиларни бошқариш, жумладан, тизимга ва ўқув контентига рўйхатдан ўтиш ва киришни назорат қилади;

  7. умумий курслар тақдим этиш ва ҳисобот тузиш учун тингловчиларни гуруҳларга ажратади;

  8. аудитория ва ўқитувчилар ресурсларини бошқаради;

  9. ўқув жараёнининг қўшимча элементларини интеграция қилиш учун жавоб беради (амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, тестлар, биргаликда ишлаш воситалари);

  10. e-learning тармоқ муҳити учун зарур бўлган ҳимоя механизмларини таъминлайди.

LMS — бу масофадан ўқитиш тизимининг фаолиятини таъминлаш учун дастурий таъминоти LCMS — бу ўқитиш жараёнининг ўзига эмас, балки ўқув контентини бошқариш вазифасига асосий эътибор қаратадиган тизим. Тизимнинг ўзи e-learning якуний фойдаланувчиларига, яъни ўқувчиларга йўналтирилган, электрон курслар ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар, яъни дастурчиларга эмас. LCMS ўқув контенти мазмунини ривожлантириш, бошқариш ва жойлаштиришга йўналтирилган бўлиб, қоидага кўра, LMS орқали етказиб берилади. LCMS кўп фойдаланувчили муҳит бўлиб, унда ишлаб чиқувчилар ўқув контенти яратиши ва сақлаши, объектлар марказий омборхонаси орқали уни бошқариши мумкин. LMS нинг LCMS дан фарқи мана шунда: LMS курслар яратиш ва ўзгартириш имкониятига эга эмас, у битта курс мазмунини бошқа курс яратиш учун фойдалана олмайди. Бу LCMS имкониятлари қаторига киради: тизим нафақат алоҳида ўқув модуллари яратиши, бошқариши ва етказиб бериши, ўқув
контентининг алоҳида қисмларини бошқариши ва таҳрирлаши мумкин. Ўқув контентини бошқариш тизими ўқув курси материалларини сақлайди, материаллар таснифини яратади, контентни ўзгартириш тарихини юритади, курсни тўлдириш устида жамоа бўлиб ишлаш ва уни алоҳида таркибий қисмлардан шакллантиришга имкон беради. Бу материаллар бошқа ишлаб чиқиш восиаларида яратилган медиа-файлларни, моделлаштиришни, матн, графика ёки контент мазмунини ташкил қиладиган бошқа исталган объектни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳозирги пайтда LMS ва LCMS ўртасидаги фарқ йўқолиб бормоқда, чунки LMS ишлаб чиқувчилар уларга LCMS учун хос бўлган функционаллик, яъни ўқув контентини бошқариш имкониятини киритади, LCMS тоифасидаги ечимлар эса таълимни умумий бошқариш имкониятларини амалга ошириши мумкин.
Вебинар ва виртуал дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун воситалар. Веб-семинар ёки виртуал синф - бу веб-камералардан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида онлайн учрашувлар ва ҳамкорлик қилиш учун технологиялар ва воситалардир. Бундан виртуал дарслар, маърузалар ва семинарлар учун ҳам фойдаланиш мумкин. Аслида, бу ҳақиқий иштирокчилар билан конференция хонасида ўтказилмайдиган, лекин монитор экранида ёки уяли телефон орқали веб-камерадан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган конференция ёки семинардир.
Электрон курсларни яратиш учун воситалар бу қулай дастурий қобиқ бўлиб, ҳатто дастурлаш билан таниш бўлмаган одам ҳам ўқув таркибини яратиш жараёнини тушуниши мумкин. Маърузалар ва ўқув материаллари матни сизнинг хоҳишингиз бўйича таҳрирланиши мумкин, бўлимларга бўлиниши, расмлар, қалқиб чиқадиган матнлар, флеш-расмлар ва бошқа кўп нарсалар қўшилиши мумкин.
Курсларни ишлаб чиқиш учун воситалар LMS га киритилган ва ундан мустақил бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда истеъмолчи интеграция воситалари ва LMS га дуч келмайди — улар бир-бирини тўлдириб туради. Лекин, қоидага кўра, киритилган ишлаб чиқиш воситалари функционаллик нуқтаи назаридан чекланган. Шу сабабли кўпинча киритилган ишлаб чиқиш воситаси мавжудлигида компания ишланмалари қўшимча мустақил қарорлар харид қилади.
Электрон курс ишлаб чиқиш учун идеал тизим контентни осонлик билан янгилаши ва алмашиниши мумкин, ишда қулай ва фойдаланиш осон,
LMS га осонлик билан киритилади ва халқаро стандартларни қўллаб- қувватлайди.
Иккинчи сегмент - бу электрон таълим бозорининг кичик қисмини ташкил қилади. Электрон курслар ва ўқув контентини яратишда иштирок этадиган компаниялар электрон курсни талабалар учун билим базаси билан, яъни ўқув материаллари, маърузалар архивини яратиш, тестлар ва сўровномалар яратиш ва бошқалар билан тўлдирадилар.
Ўқув контентининг асосий шакллари - электрон курс (ўрганишни бошқариш мумкин бўлган ўқув контенти тўплами), симуляция (фаолиятнинг ҳақиқий шароитларини тақлид қилувчи виртуал муҳит), маъруза (веб- семинар, вебинар қайд этиш). Деярли ҳар қандай электрон таркибдан фойдаланиш мумкин: графика, анимация, видео, ҳужжатлар ва ҳ.к. Ўқув контентини ишлаб чиқиш тайёр шаблонларга асосланган ёки тўлиқ муаллифлик асосида жамоавий ва индивидуал бўлиши мумкин.
Ўқув контенти яратиш электрон таълимни жорий этиш босқичларида энг кўп меҳнат талаб қиладиган жараёндир. Электрон таълимни истеъмол қилувчилар, ўзларининг хоҳишига кўра, электрон курсларни мустақил равишда тўлдиришлари ёки мутахассислар билан боғланишлари мумкин. Сўнгги йилларда бундай хизматларни тақдим этадиган янги компаниялар бозорга чиқа бошладилар, аммо бу сегмент ҳали ҳам тўлдирилмаган.
8.5-жадвалда энг кенг тарқалган электрон таълим дастурий маҳсулотларининг қисқача шарҳи келтирилган.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish