Инсон ресурсларини бошқариш функциялари ва усуллари
Инсон ресурсларини бошқариш функциялари инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолият йўналишлари ва вазифалари билан чамбарчас боғлиқ. Инсон ресурсларини бошқариш асосий функциялари каторига қуйидагилар киради:
инсон ресурсларини режалаштириш ва инсон ресурслари маркетинги, бу режалаштиришнинг ҳар хил турларини, жумладан, персоналга умумий ва қўшимча эҳтиёжни режалаштириш, меҳнат унумдорлиги ўсишини режалаштириш, ўқитиш ва персонал харажатларини, шунингдек, ташкилот кадрлар салоҳиятини ўрганишни ўз ичига олади;
персонални ёллашни ташкил қилиш, бу персонални жалб қилишни ташкил қилиш, танлаб олишдан тортиб корхонага бўлғуси ходимларни қабул
қилишгача бўлган фаолият йўналишлари йиғиндисини кўзда тутади (ҳужжатлар билан расмийлаштириш);
инсон ресурсларини мослаштириш, бу ходим ва ташкилотни ўзгарган фаолият шартларига мослаштиришни кўзда тутади;
персонални баҳолаш (пресонал аттестацияси, меҳнат натижалари ва жорий фаолиятни даврий баҳолаш);
инсон ресурслари фаолиятини мотивация қилиш, бу ходимларнинг мотивация профилини тадқиқ этишни, энг маъқул келадиган мотивация назарияларини танлаш ва уларни иш ҳақи ташкил қилиш, компенсация сиёсати ишлаб чиқиш, ходимларни мукофотлаш қоидаларини ишлаб чиқишда амалий қўллашни кўзда тутади;
инсон ресурсларини ривожлантириш, бу ўқитиш, карьера ўсиши, кадрлар захирасини шакллантириш билан боғлиқ анъанавий йўналишлардан ташқари, шунингдек, ташкилий ривожланишни ҳам ўз исига олади.
Баъзи ўқув нашрларида инсон ресурсларини бошқариш функцияларининг батафсил тавсифини кўзда тутадиган кенгайтирилган талқини тақдим этилади. Масалан, инсон ресурсларини баҳолашнинг юқоридаги функцияси икки жиҳат шаклида тақдим этилиши мумкин: персонал меҳнатини баҳолаш (жорий фаолиятни баҳолаш) ва персонални сертификатлаш.
Инсон ресурсларини бошқариш барчи асосий функциялари (фаолият соҳалари) бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир (3.21-расм). Улардан бирини амалга оширишдаги камчиликлар бошқаларининг самарадорлигига таъсир этади. Масалан, агар персоналга қўшимча эҳтиёж, ёки аксинча, унинг ортиқчалиги етарли даражада аниқ белгиланган бўлмаса, персонал ёллашда муаммолар пайдо бўлади. Персонални сифатсиз танлаш, ёллаш ва мослаштириш ташкилотда кадрлар қўнимсизлиги юқори бўлишига, демак, керакли ходимларни такрорий излаш ва танлаш билан боғлиқ қўшимча харажатларга олиб келади. Инсон ресурсларини бошқариш, персонал аттестацияси борасидаги муаммолар ходимлар мотивациясига ва уларнинг ривожланиш ва олға қараб ҳаракатланиш бўйича режаларига таъсир этади.
Кўриб чиқилган функциялар амалга оширилиши стратегик мақсадлар билан мувофиқлаштирилшган бўлиши ва мос равишда, ушбу мақсад ва вазифаларга тузатишлар киритилишига қараб ўзгарадиган бўлиши лозим.
Персонални бошқаришдан инсон ресурсларини бошқаришга ўтишда функциялар структурасидаги ўзгаришлар 3.22-расмда акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |