Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси



Download 8,59 Mb.
bet124/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

бошқарув тизими (ахборот таркибий қисми – компания ҳақида фикр-мулоҳазалар шаклланишига асосий таъсир омили сифатида унинг очиқлигини намойиш этиш. Ўз ходимлари имидж ифодаловчилар сифатида кўриб чиқилади).

Замонавий МКК анъанавий ташқи коммуникацияларни маҳсулот ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнларининг коммуникация жиҳатлари билан, яъни компания персонали ва истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, WOM-коммуникациялар ва бошқалар билан бирлаштиради.
Маркетинг коммуникациялари комплексини ишлаб чиқар экан, корхона қуйидаги омилларни ҳисобга олиши зарур:

    • корхона фаолият кўрсатаётган тармоқ ёки бозор тури. Ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулот хусусиятлари, шунингдек, унинг мақсадли мулоқот доираси маркетинг коммуникациялар комплексини шакллантиришга турлича ёндашувлар талаб қилади;

    • корхонанинг стратегик мақсадлари. Улар бозорни қоплаш кенглигини, бозорнинг ривожланиш истиқболларини (масалан, диверсификация ёки интеграция), инновацион фаолият йўналишларини белгилаб беради;

    • маҳсулотни илгари суриш ва сотиш борасида танланган стратегия. У корхонанинг воситачиларга (тортиш стратегияси) ёки якуний истеъмолчиларга (итариш стратегияси) йўналтириганидан келиб чиқиб, маркетинг коммуникациялари элементларини танлаш хусусиятларини белгилаб беради;

    • корхона фаолият кўрсатаётган бозор (тармоқ) ва сотилаётган маҳсулот ҳаётийлик даври. Бозорнинг ҳаётийлик даври босқичидан келиб чиқиб, корхона ўзининг рақобат стратегиясини ва унда маркетинг коммуникация ролини белгилаб олади. Моҳиятнинг ҳаётийлик даври эса бозорда муайян товар ёки хизматни илгари суриш стратегиясини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Маркетинг коммуникацияларини шакллантириш ва амалга ошириш босқичлари қуйидагича.

  1. Ташқи муҳит томонидан таъсир омилларини аниқлаш мақсадида ташқи макромуҳитда ва бевосита атрофда жорий вазитни таҳлил қилиш.

  2. Унинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, шунингдек, рақобатчилар билан қиёсий таҳлил ўтказиш ва жорий маркетинг коммуникациялар комплекси олдига қўйилган мақсадларга эришиш даражасини баҳолаш мақсадида мавжуд МКК таҳлил қилиш.

  3. Корхона мақсадларини, янги МКК шакллантириш мақсадлари ва уни амалга оширишдан кутилаётган натижаларни аниқлаш (масалан, корхона ва унинг маҳсулотлари ҳақида хабардорликни ошириш, талабни ўзгартириш, реклама тадбирлари ёки ўтказилаётган акциялар ҳақида хабардор қилиш). Маркетинг коммуникациялар комплексини шакллантириш мақсадлари корхонанинг танланган стратегиясига мос келиши лозим.

  4. Таклиф этилаётган маҳсулотни унинг рақобатли устунликлари, истеъмолчиларнинг сўровларига мувофиқлик, истеъмолчилар учун очиқлик, таниқлилик ва эсда қоларлилик нуқтаи назаридан баҳолаш.

  5. Маркетинг коммуникациялари бюджети ҳажмини аниқлаш. Бюджетни ҳисоб-китоб қилишнинг базавий усуллари қуйидагилар ҳисобланади: қатъий белгиланган сумма усули; экспериментал усул; қолдиқ усули; бозор улушини икки карра ошириш усули; моделлаштириш усули; мақсадлар ва вазифалардан келиб чиқадиган усул. Ҳозирги шароитларда мақсадлар ва вазифалардан келиб чиқадиган усулдан фойдаланиш кўпроқ мақсадга мувофиқ, бироқ раҳбарият томонидан пул маблағлари ажратишда чекловлар доим ҳисобга олиниши керак.

  6. Маркетинг коммуникациялари бюджетига мувофиқ танланган стратегияни амалга ошириш бўйича тактик чора-тадбирлар белгилаш. Ишлаб чиқиш батафсил режа кўринишида амалга оширилади. Ушбу босқичда мақсадли мулоқот доираси, қамраб олиш, қиймат, мақсадли мулоқот доираси билан алоқалар тез-тезлиги, реклама «ниша»си рақобатчилар билан тўлалиги нуқтаи назаридан ахборот жойлаштириш воситаларини қиёсий таҳлил қилиш тавсия этилади.

  7. Якунловчи босқич маркетинг коммуникациялари комплексини амалга ошириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш ҳисобланади.

МКК самарадорлигини баҳолаш маркетинг коммуникацияларини бошқаришда энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади, чунки бугунги кунда мавжуд бўлган барча самарадорликни баҳолаш усуллари мукаммалликдан йироқ. Бундан ташқари, корхонада маҳсулот сотишга маркетинг коммуникациялари комплексига қўшимча равишда бошқа омиллар ҳа таъсир этади. Бу, масалан, мавсумийлик, рақобатчиларнинг бозордан чиқиб кетиши, товарга мода пайдо бўлиши, сотилаётган маҳсулотнинг истеъмол хусусиятларидир.
Шу билан бирга, маркетинг коммуникациялари комплекси олдига қўйилган мақсадлар турлича бўлиши мумкин, шунингдек, самарадорликни баҳолаш мезонлари ҳам фарқ қилади. Шунга мувофиқ, МКК самарадорлигини иқтисодий баҳолаш фойдаланилади.
Корхона маркетинг коммуникациялар комплексини баҳолашнинг энг оммави усулларини кўриб чиқамиз.
Энг оддий усул – самарадорликни корхона олган фойда ва МКК харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқлаш, бироқ бунда тушумнинг
ва мос равишда, фойданинг ўсишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллар таъсири ҳисобга олинмайди. Худди шу тарзда самарадорлик фойда ўсишининг маркетинг коммуникациялар комплекси харажатларига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish