3. Мавзуни асослаш
Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар клиник тиббиётнинг турли сохалари (терапия, хирургия, акушерлик, гинекология, дерматология ва бошқалар)да кенг қўлланилади. Улар одамларда учрайдиган кўпгина хасталикларнинг қўзғатувчиси бўлган микроорганизмларга қарши таъсир кўрсатувчи ҳисобланади. Шу сабабли улар тиббиёт амалиётида муҳим ўрин эгаллайди. Организмдаги патологик холатларда қўлланилиши, антисептик ва дезинфекцияловчи воситаларга рецепт ёзишни билиш кейинчалик талабаларга хусусий фармакологияни ўрганишда ва умумий амалиёт шифокори фаолиятида керак бўлади.
4. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг биокимё, микробиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар хусусий фармакология, клиник фармакология, терапия ва бошқа клиник йўналишларни ўрганилганда керак бўлади.
5. Назарий қисм
5.1. Назорат учун саволлар:
1. Антисептик ва дезинфекция хақида тушунча беринг.
2. Дори воситаларининг асосий таъсир механизмларини қандай?
3. Детергент воситаларнинг антимикроб таъсири ва қўлланилиши қандай?
4. Нитрофуран унумлари воситаларнинг антимикроб таъсири ва қўлланилиши қандай?
5. Фенол гурухи воситаларнинг таъсири ва қўлланилишини қандай?
6. Оғир металл тузларининг хоссалари қандай?
7. Оғир металл тузларининг умумий тавсифи, захарланиш ва бу холатда ёрдам бериш чораларини қандай?
8. Хлор ва йод сақлаган воситаларнинг тавсифи қандай?
9. Оксидловчи воситаларнинг таъсир принципларига нималар киради?
10.Буёқларнинг таъсири ва қўлланилишини қандай?
11.Этил спирти , альдегид, кислота ва ишқорларнинг таъсири ва қўлланилишини қандай?
5.2. Машғулот мазмуни
Антисептик ва дезинфекцияловчи моддалар.
Антисептик воситалар - тери, шиллиқ қаватлар, яра юзасида жойлашган микроорганизимларни бартараф этиш учун қўлланилади. Улар микроорганизимларга бактериостатик (кўпайишни тўхтатиш) ёки бактериоцид (халок этиш) таъсир кўрсатадилар ва шу туфайли инфекцион жараённи олдини оладилар, уни ривожланишга тўсқинлик қиладилар, уни тўхтадилар. Бундай воситалар маҳаллий таъсир этиб инфекция ўчоғини бартараф этганлигидан даволаш таъсирига ҳам эгадирлар. Баъзи моддалар микроорганизмлар протоплазмасидаги оқсилларни денатурацияга учратадилар, яъни бактериоцид таъсир кўрсатадилар. Бундай воситаларни дезенфекция-воситалари деб аталади. Дезинфекция воситалари-ташқи муҳитдаги (беморларнинг атроф муҳити, хоналар, беморларнинг кийими, буюмлари ва ҳокозо.) патоген микроорганизимларни халок этиш учун қўлланилади. Натижада инфекция тарқалишини олди олинади (профилактика). Бундай воситалар танлаб таъсир қилиш хоссасига эга бўлмаганликларидан инсон организими тўқималарини жароҳатлашлари мумкин.
Антисептик ва дезинфекция воситалари аниқ чегаралаш мушкул, чунки уларнинг кўпчилиги кичик концентрацияларда антесептик таъсир кўрсатса, катта концентрацияларда дезинфекцияловчи таъсир кўрсатадилар.
Дезинфекцияловчи воситалар қуйдаги талабларга жавоб беришлари керак:
кучли ва тез ривожланадиган бактериоцид таъсирга эга бўлишлари керак;
дезинфекцияланувчи предментларга зарарли, шикастловчи таъсир кўрсатмасликлари керак;
инсонлар ва уй ҳайвонлари учун зарарсиз бўлишлари керак;
таннархи арзон бўлиши керак;
Антесептик ва дезинфекцияловчи воситалар бундан ташқари қуйдаги хоссаларга эга бўлишлари керак:
латент даври қисқа бўлиши керак (яъни ҳалокатли таъсири қисқа вақтда юзага чиқиши);
биологик субстратлар (балғам, нажас, пешоб ва ҳокозо.) билан аралашганда ўзининг фаолликларини йўқотмаслиги керак ;
турғун кимёвий бирикма бўлиши керак;
иложи борича одам танасига сурилмайдиган ёки резорбтив таъсирга эга бўлмасликлари керак;
нохуш хидга эга бўллмасликлари керак;
Антисептик воситаларни фаоллигини фенол коэфиценти билан баҳоланади. Бу бир хил антимикроб таъсир кўрсатувчи фенол концентрациясининг синалётган антисептик концентрацияясига нисбати. Кимёвий тузилишларига қараб дезинфекцияловчи ва антисептик моддалар қуйдаги гуруҳларга бўлинадилар:
Детергентлар-церигель.
Нитрофуран-унумлар-фурациллин.
Фенол ва унинг ҳосилалари-тоза фенел, резорцин, кайн қора мойи.
Бўёқлар-бриллиант яшили, метилен кўки, этакридин лактат.
Галоген сақловчи моддалар-хлоргексидин, хлораминБ, йоднинг спиртли эритмаси.
Оғир метал тузлари-симоб икки хлорид, симобнинг сариқ оксиди, Кумуш нитрат, мис сульфат, рух оксид, рух сульфат.
Оксидловчилар-водород перексининг эритмаси, калий перманганат.
Альдегид ва спиртлар-формальдегид эритмаси, этил спирти.
Кислота ва ишқорлар-бор кислотаси, амиак эритмаси (новшадил).
Do'stlaringiz bilan baham: |