Таълим вазирлиги



Download 182,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana25.02.2022
Hajmi182,8 Kb.
#308353
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
magistrlik dissertatsiyasini yozish bojicha uslubij korsatma.

2.4.
 
Магистрлик диссертациясининг тузилиши ва мазмуни
 
Магистрлик диссртеацияси тузилиши бўйича тадқиқот ишларини олиб 
бориш учун магистрантга илмий изланишнинг мақсад ва вазифалари хамда 
олдига қўйган тадқиқот мақсадларига етишиш йўлларини, шунингдек 
диссертацияни тайёрлаш босқичларини тўғри танлашга имкон беради
.
(Илова 3.). 



Бўлажак диссертацион тадқиқот тузилиши лойиҳаси кафедра мажлисида 
албатта мухокама қилиниши, унинг мазмуни бўйича айрим тузатишлар 
киритилиши ва камчиликлари кўрсатилиши шарт.
Тадқиқотнинг амалиётдан 
ўтказилган ва мухокама қилинган тузилиши (структураси) тасдиқланган 
давлат стандартларига мувофиқ магистрлик ишини тайёрлашнинг ишончли 
воситасидир.
Магистрлик диссертацияси тузилиши (структураси) қуйидагилардан
иборат


Диссертация титул варағи;

Диссертация (мазмуни) мундарижаси;

Кириш (ёки муқаддима);

Диссертация таркиби ( боблар, бўлимлар);

Хотима (хулоса, тавсия ва таклифлар);

Лойиҳавий таклиф;

Фойдаланилган адабиёт, архив
материаллари (чизма, фото) рўйхати;

Илова (график қисмлари) рўйхати.
Титул варағи диссертациянинг биринчи
бети ҳисобланади ва қатъий 
қоидалар асосида тўлдирилади (Илова 
4
). Титул варағидан кейин 
диссертациянинг мундарижаси жойлаштирилади. Боблар ва бўлимлар номи, 
шунингдек уларнинг изчиллиги диссертациянинг матни билан тўлиқ мос 
келиши шарт.
Диссертация (мазмуни)нинг мундарижаси 
тадқиқот таркибини 
кўрсатувчи сарлавҳалар рўйхати бўлиб, магистрлик диссертациясида боб, 
қисм, бўлим ва параграфлар номлари қисқартирилмасдан тўлиқ келтирилади.
Кириш қисмида қуйидагилар берилади:

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги;

Муаммонинг ечими


Тадқиқот предмети;

Диссертациянинг мақсад ва вазифалари;

Тадқиқотнинг илмий
жихатдан
янгилиги;

Амалий аҳамияти.
Диссертациянинг
асосий қисми ҳар бир алоҳида олинган архитектура ва 
дизайн мавзуси ёки объект хусусиятидан келиб чиқади. Намуна сифатида эса 
ушбу қисм қуйидаги тахминий бўлимлардан таркиб топиши мумкин:
Биринчи бобда мавзунинг умумий назарий
-
амалий масалалари, 
магистрлик диссертацияси тайёрлаётган ташкилот, муассаса, корхона ва 
бирлашманинг қисқа талаблари берилиши лозим. Шу бобда тарихий обзор 
берилади, яъни шу мавзуга аввалги замонларда қандай ёндошилган.
Иккинчи бобда кўрилаётган масаланинг ҳозирги ҳолати тахлил 
қилинади, муаллифнинг тўпланган материаллари асосида тадқиқот объектида 



мавжуд камчиликларни йўқотишга қаратилган таклифлари ва тавсиялари 
асосланиши керак.
Тажриба орттириш даврида йиғилган хамда тадқиқот жараёнида таҳлил 
қилинган материаллар асосида хулоса чиқарилади. 
Шундай қилиб 
диссертация мазмунининг асосий ғояси ифодаланади.
Учинчи бобда муаллиф томонидан ўрганиб чиқилган материаллар 
асосида тадқиқот объекти ташкилий
тузилмасининг энг мақсадга мувофиқ 
кўриниши далиллар ёрдамида асослаб берилади, шунга мос жадваллар тавсия 
этилади, такомиллаштириш йўллари таклиф этилаётган қарорларнинг 
иқтисодий самарадорлиги иложи борича аниқланади.
Магистрлик диссертацияси умумий хажмининг 10
-
15% ни хулоса ва 
тавсиялар ташкил қилади. Диссертациянинг айрим боблари ҳам хулоса ва 
таклифлар билан тугалланиши мумкин, аммо улардан энг мухимлари ишнинг 
якунида акс эттирилиши керак. Диссертация сўнгида магистрант ўз 
хулосаларига асосланган лойиҳавий таклиф беради.

Download 182,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish