V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълимни ташкил этишда фаннинг хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил
ўзлаштириш;
- берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;
- семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;
- амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг эчимини топиш;
- илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;
- фаннинг энг долзарб муаммоларини қамраб олувчи рефератлар ёзиш;
- назарий билимларни амалиётда қўллаш;
- ўрганилаётган фан бўйича мавжуд асосий илмий адабиётларга
аннотация ёзиш ва бошқалар.
Таълим
жараёнида
инновацион
технологияларни,
ўқитишнинг
интерфаол усулларини қўллаш талаба томондан мустақил танланади.
385
Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимли тарзда, яъни
узлуксиз ва узвий равишда амалга оширилади. Талаба олган назарий
билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта
ўзлаштириши учун мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
Тавсия этилаётган мустақил таълим мавзулари
№
МАВЗУЛАР
1
Молиявий рисклар моҳияти ва улар классификациясининг асосий
белгилари
2
Иқтисодиётнинг
трансформациялашуви
шароитида
молиявий
рискларни ўрганиш зарурати ва моҳияти
3
Риск тушунчасига етук иқтисодчи олимларнинг изоҳлари
4
Рискни юзага келтирувчи омиллар
5
Соф ва спекулятив рисклар
6
Тузилмавий ва нотузилмавий рисклар
7
Корхоналар фаолият йўналиши бўйича юзага келадиган рисклар
8
Риск-менежмент моҳияти ва рискларни бошқариш тизими
9
Риск-менежментни ташкил этиш ва унинг функциялари
10
Ривожланган давлатларда корхоналарда риск-менежмент ва уни
Ўзбекистонда қўллаш хусусиятлари
11
Рискларни бошқаришда стратегик усулларни танлаш қоидалари
12
“Еҳтимоллик дарахти”ни шакллантириш усуллари ва уни баҳолаш
13
Рискларни баҳолашнинг VaR усули
14
Рискларни баҳолашнинг Монте-Карло усули
15
Молия бозорларида фаолият юритишда рисклар асосий омил ва
муаммо сифатида
16
Молия бозори рискларини баҳолашнинг Марковиц моделлари
17
Молия бозори рискларини баҳолашнинг Шарп моделлари
18
Молия бозори рисклари тўғрисидаги ахборот ва унинг рискларни
таҳлил қилишдаги аҳамияти
19
Инвестицион
портфелларни
шакллантиришда
фонд
бозори
инструментларини тўғри танлаш
20
Фонд бозори инструментлари портфелининг диверсификацияси
21
Қимматли қоғозларга қўйилган маблағларнинг самарадорлиги таҳлили
22
Эҳтимолий зарарни қоплаш захирасини шакллантириш
Фаннинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқишда мустақил таълим ва
мустақил иш мавзуларидақўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан
рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.
386
Do'stlaringiz bilan baham: |