2.Бозор рискларининг турлари ва моҳияти.
Coopers & Lybrand аудиторлик гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган ва
«Рискларни бошқаришнинг умумқабул қилинган тамойиллари» даги
баёндаги таснифга мувофиқ рискнинг олти гуруҳи ажратилади: бозор,
кредит, коннархтрация рисклари, ликвидлик рисклари, операцион рисклар ва
бизнес-воқелик рисклари. Миллий фонд ассоциацияси (МФА) стандарти
таснифнинг анча яхши вариантини келтиради. Унга мувофиқ қуйидаги
рисклар ажратилади:
кредит;
фоиз;
ликвидлик;
бозор;
операцион;
рискларининг бошқа турлари (портфеллар концентрацияси риски;
мажбурий рисклар; нуфузни йўқотиш риски; ҳуқуқий рисклар ва б.).
Молиявий активлар билан бўладиган операциялар рисклари системали
ва системалашмаган бўлади.
Системалашган рисклар мамлакатдаги макроиқтисодий шароит, молия
бозоридаги ишбилармонлик даражаси, улар қандайдир аниқ қимматли
165
қоғозлар бозори билан боғлиқ бўлмайди. Системалашган рискларни ўрганиб
чиқиб ва уларни таҳлил қилганда, "Қимматли қоғозларга ўз маблағини
қўйгандан кўра, бошқа тармоққа ўз маблағини инвестиция қилган
яхшироқми?" - деб ўйлаб қоласан. Мисол учун, аниқ бир ишлаб чиқариш
жараёнигами, кўчмас мулкками ёки валютагами ва бошқа йўналишларга.
Системалашган рискларга қуйидагилар киради:
1. Шахрий (иқтисодий, сиёсий ва х.к);
2. Қонунчилик билан боғлиқ рисклар;
3. Валюта рисклари;
4. Инфляция рисклари;
5. Тармоқ рисклари.
Шахсий риск – бундай рискларга бирор – бир корпорациянинг
активларига инвестиция қилаётганида, ўша корпарация қайсидир давлатнинг
юридик ҳудудига кирадиган ва ҳуқуқларига бўйсинадиган бўлиши мумкин.
Шу билан бирга иккита мамлакт ўртасида қандайдир кўзда
тутилмаган
келишмовчиликлар бўлиши мумкин. Бу эса бевосита инвесторга таъсир
этади.
Бунга мисол қилиб, АҚШ ва Ироқ ўртасидаги уруш оқибатлари яққол
мисол бўла олади. 2004 йилнинг май ойининг иккинчи яримида жаҳон фонд
биржаларидаги нефтнинг нархи бир баррели учун 40 долларга чиқиб кетиши
аниқ ва яққол мисолдир. Америка иқтисодий тахлилчиларининг
таъкидлашларича, бир баррели учун 40 доллар 20 йил олдин беришган экан.
Лекин ҳозирги кунга келиб бошқа омиллар ҳам ёнилғи нархига таъсир
кўрсатиши жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози натижасида кузатилди.
Қонун хужжатларининг ўзгариши риск билан боғлиқдир. Бу ҳолат
солиққа тортиш билан бевосита боғлиқ, чунки инвестициядан олинадиган
дараомад, албатта, солиққа тортилади, Қандайдир корхона маълум бир
маҳсуот ишлаб чиқарадиган бўлса, солиқ ставкалари маҳсулот таннархига
таъсир қилади.
166
Валютавий рикларда асосан бирор бир давлатда туриб чет эл валютасига
нисбатан нархларнинг ўзгаришидаги бўладиган зарарлар тушунилади.
Валютавий рисклар қуйидагича бўлади:
Трансляцион риск;
Операцион риск;
Иқтисодий риск (битимлар риски).
Инфляцион риск қимматли қоғозларга инвестиция қилган маблағдан
кутилаётган фойда даражаси инфиляция даражасидан паст бўлса ёки
қимматли қоғозлардан олинадиган фойда тенг бўлса юзага келади. Бунинг
натижасида инвестор зарар кўради.
Тармоқли риск хўжаликнинг маълум бир хусусиятига қараб ўрганилади.
Ушбу риск маълум бир тармоқдаги қимматли қоғозларнинг фонд
биржаларида нархининг тушуб кетиши ёки маълум тармоқда қандайдир
ўзгаришлар бўлса, катта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу риск хўжаликдаги
ўзгаришларнинг тебранишларига боғлиқ.
Бу ҳолатга 2002 – 2003 йилнинг қиш ойларида бўлган паррандаларнинг
кассаллиги Токио фонд биржаларида ўз таьсирини ўтказди. Нафақат Токио
фонд биржасида, балки бутун жаҳондаги фонд биржаларида ўз аксини
топган. Яна 2002 – 2003 йиллардаги Европадаги чорвачилик тармоғидаги
кассаллик ҳам ўз таьсирини ўтказган эди.
Системалашмаган риск. Бу ҳолатда қимматли қоғозлар бозордаги аниқ
барча рискларни мужассамлаштиради, умуман инвестор ва эмитенгат таъсир
этади. Бу рискни камайиши учун қимматли қоғозлар бозоридаги риск
даражаси камроқ бўлган қимматли қоғозлар портфелини йиғиш билан
кўрилади.
Системалашмаган рискларга қуйидагилар киради:
А. Корпорацияларнинг рисклари:
Кредитли (ишбилармонлик) рисклари;
Ликвидлилик рисклари;
167
Фойизли рисклар;
Виждонсизлик билан биржада қилинган операциялар.
Б. Портфелни бошқаришда юзага келадиган рисклар:
Капитал риски;
Танланган риск;
Қимматли қоғозларнинг таъминланиши билан боғлиқ рисклар;
Ахборот риски;
Рискларнинг бошқа кўринишлари.
Кредитли (ишбилармонлик риски). Бу риск қачонки эмитент узоқ
муддатли қимматли қоғозлар ишлаб чиқарганда, инвесторларга дивидент
беролмай қолганда ва кредитнинг маълум бир қисмини қайтара олмаганда
(кредитнинг келишилганлигига қараб) вужудга келади. Кредитли рискни
назорат қилиб туриш бевосита ўртада турган молиявий ташкилотлар ва
инвесторларга боғлиқдир. Қимматли қоғозларни чиқарган эмитентнинг
молиявий аҳволини ўзлик маблағларини четдан
олинган маблағлар
ўртасидаги нисбатга қараб одатда аниқланади, Бу корхонанинг баланснинг
пассивида кўриш мумкин.
Фоизли риск. Бундай рисклар фонд бозорида кредиитиннг фоизи
ставкаси тушуб кетиши натижасида вужудга келади. Банкдаги
депозитларнинг фоиз ставкалаври кўтарилса, фонд бозоридаги акциялар
баҳоси тушиб кетади. Агарда банкдаги депазит хизматлари бирданига катта
даражага ошиб кетса, фонд бозоридаги акцияларнинг нархи жуда тез нархи
тушиб кетиши мумкин, бунинг натижасида қимматли қоғозларни чиқарган
компания имтиёзли акциялари эгаси қайтариб сотиб олиши учун олиб
келишлари мумкин (агарда шартномада кўзда тутилган бўлса) қайтариб
олиши мумкин.
Капиталли риск. Бундай турдаги кредитлардан қочиб қиутилиш мумкин
эмас. Бу риск қимматли қоғозлар риски деб ҳам юритишади. Шунинг учун,
168
қимматли қоғозларга инвестиция қилгандан кўра аниқ ишлаб чиқаришга
қўйган яхшироқ деб ўйлашади.
Танланган риск - бундай рисклар қимматли қоғозлар портфелини
тузаётган вақтда бўлади. Бунинг асосий сабаби компанияларни тўғри тахлил
қилмаслик оқибатида вужудга келади.
Ахборотли рисклар - бунда фонд биржаларида бўлаётган ахволдан
хабардор бўлмаслик ва ноаниқ ахборотлардан фойдаланиш натижасида
вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |