Таълим вазирлиги



Download 4,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/193
Sana24.02.2022
Hajmi4,13 Mb.
#195152
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   193
Bog'liq
Moliyaviy resurslarni (1)

Назорат учун саволлар: 
1. Валюта рискининг моҳияти? 
2. Валюта рискининг юзага келиш сабаблари ва оқибатлар? 
3. Валюта рискини бошқариш масалалари? 
4. Валюта рискини бошқариш билан боғлиқ муаммолар? 
12-МАВЗУ:ФОИЗ РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ 
РЕЖА: 
1. Фоиз риски ҳақида тушунча. 
2. Банкларда фоиз рискларини бошқариш. 
3. Фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш. 
4. Фоиз ставкасини бошқариш усуллари. 
Таянч сўз ва иборалар: 
- Фоиз риски; 
- Позицион; 
- Структуравий; 
- Банк; 
- Қаътий ставка; 
- Ўзгарувчи ставка; 
- Опцион; 


136 
1. Фоиз риски ҳақида тушунча. 
Ҳар қандай иқтисодий субъект фаолият юрғизар экан, у риск билан 
тўқнаш келади. Бу риск ҳар қандай вақт ва шароитда юзага келиши мумкин. 
Бу рискдан қўрқмай, уни бошқариб даромадни кўпайтириш ҳарбир 
субъектнинг мақсади ва вазифаси ҳисобланади. Шундай экан рискларни 
ўрганиш, уларни келиб чиқиш сабаблари нианиқлаш ва бошқариш 
методларини ўрганиш иқтисодчиларнинг вазифаси ҳисобланади. 
Риск – фаолият юритиш давомида турлихил омилларнинг ўзгариши 
натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатар ёки хатарлар мажмуасидир. 
Питер С. Роузнинг банкирлар орасида машҳур "Банк менежменти" 
китобида фоиз рискига қуйидагича таъриф берилган: “Фоиз риски - фоиз 
ставкасининг кутилмаган ҳолда салбий томонга ўзгариб кетиши оқибатида 
банкнинг фойдаси, шу билан бирга банк капиталининг камайишидир”. 
Фоиз риски - бу тижорат банклари жалб қилган ресурслари фоиз 
ставкасининг у берган кредитлар фоизс тавкасидан ортиб кетишидир, деб 
таъриф беришган. Бундай таъриф кўплаб адабиётларимизда тан олинган 
бўлиб, кўпроқ бизнинг банк тизимимизни ҳисобга олиб берилган. 
Бизнингфикримизча эса, иккала таъриф ҳам тўғри деб олсак бўлади. Биринчи 
таърифнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда банкларнинг фонд бозорида 
амалга оширадиган оператциялари бўйича фоиз рискларини ҳам қамраб 
олинган. 
"Фоиз риски доимий рўй берадими ёки ундан қочиш мукинми?" деган 
савол туғилади. Назарий жиҳатдан мумкин, агар активлардан олинадиган 
даромадни (кредит фоиз ставкасини) муддатлари ва миқдорлари бўйича жалб 
қилинган маблағлар муддат ва миқдорига мос равишда баланслаштириб 
турилса, риск йўқолади. Аммо амалий жиҳатдан ҳар қандай вақтда барча 
кредитларни бундай баланслаштириб бўлмайди, банклар ҳам бундай сиёсат 
олиб боришга иштиёқманд эмас. Шунинг учун ҳам банклар доимо фоиз 
рискига дуч келишади, бу эса фоиз рискидан қочишга эмас аксинча уни 
бошқариб туришга олиб келади. 


137 
Фоиз рискининг икки тури ажратилади: 
1. Позицион 
2. Структуравий 
Позицион риск - бу фақат битта позицсия билан (аниқ бир вақтнинг 
фоиз ставкаси билан) боғлиқ рискдир. Мисол учун, банк сузиб юрувчи 
ставкада кредит берди. Бу унга фойда олиб келадими йўқми ноаниқ. 
Балансда бундай риксни олдини олиш учун нима қилсак бўлади? Авваламбор 
омонатлар бўйича фоизларни ўзгартириш лозим ва банк актив ва пассивлар 
бўйича фоизларни тенглаштириш керак. 
Структуравий риск - бу банкнинг бутун баланси бўйича риск бўлиб, пул 
бозоридаги фоиз ставкасининг тебраниши натижасида юзага келади. 
Фоиз ставкаси характеридан келиб чиқиб қуйидаги турларга бўлинади: 
- қатъий фоиз риски; 
- ўзгарувчи фоиз риски; 
- ҳисобдан чиқариш риски (қимматли қоғозлар курси ўзгариши билан 
боғлиқ). 

Download 4,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish