Қудуқда таъмир ишларини бажариш учун жиҳозлари
Нефт ва газ қазиб олишда таъмир ишлари таснифи. Асбоблар, жиҳозлар ва механизация воситалари таснифи. Стационар минора мачталар. Стационар ва харакатланувчи кутаргичлар ва ер ости таъмири агрегатлари. Қудуқларни узлаштириш ва капитал таъмирлаш учун агрегатлар. Қувурларни тушириш ва кутариш учун қулланиладиган асбоб ва ускуналар. Мураккаб жараёнларини механизмлаштириш воситалари.
Нефт ва газни йиғиш ва узатиш учун жиҳозлар
Қатлам суюқлиги ва газни миқдорини ўлчаш, йиғиш ва хайдаш учун жиҳозлар. Механик заррачалардан ажратиш ва нефт, газ ҳамда сувни ажратиш учун жиҳозлар. Товар парклари ва оқава сувларни тозалаш тизимлари жиҳозлари. Газни тозалаш ва қуритиш учун жиҳозлар. Газдан конденсатни ажратиш учун жиҳозлар.
Шельф ва денгиздаги конлар жиҳозлари Денгиздаги конларнинг асосий иншоатлари. Қудуқлар, эстакадалар, стационар ва сузувчи платформалар пойдевори (асоси). Сув ости жиҳозларини бошқариш учун гидравлик, электрик ва электрогидравлик тизимлар. Денгиздаги конлар махсулотини йиғиш, тайёрлаш ва узатиш.
2.2. Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Амалий машғулотларда талабалар нефт ва газ конларида қўлланиладиган машина ва механизмларини танлашда ишлатиладиган жихозларни ҳисоблаш билан боғлиқ.
Амалий машғулотнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
Фаввора қудуқини жиҳозларини ҳисоблаш.
Штангали чуқурлик насосларини танлаш
Тебранма дастгохнинг балансири бошчасига қуйиладиган юкни ҳисоблаш.
Насос штангалари коллонасини ҳисоблаш ва танлаш.
Тебранма дастгохни мувозанатлащтиришни ҳисоблаш.
Тебранма дастгох учун электр юритгичини қувватини аниқлаш.
Штангасиз насосни ҳисоблаш ва танлаш.
Қатламни гидравлик ёришни ҳисоблашда компютер дастурларидан фойдаланиш.
Нефт ва газ қувурларини ҳисоблаш.
2.5. Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашга муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин:
- янги техникаларни, аппаратураларини, мураккаб жараёнлар ва технологияларини ўрганиш;
- талабнинг илмий текшириш ишларини (ТИТИ) бажариш билан боғлиқ булган фанлар бўлимлари ёки мавзуларини чуқур ўрганиш;
-фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари (хизмат ўйинлари, дискуссиялар, семинарлар, коллоквиумлар ва б.);
- масофавий (дистацион ) таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларининг мавзулари қуйидагилар:
1. Қудуқларнинг ер ости таъмири жараёнини автоматлаштириш ва механизатциялаш;
2. Эргономиканинг асосий муаммолари ;
3. Нефт ва газ конлари машина ва механизмларини самарали ишлатиш асослари.
4. Тебранма дастгохни ҳисоблаш.
5.Чуқурлик насослари ҳисоби.
6. Нефт ва газ ускуналарини остки фундаментини ҳисоблаш.
7. Крюкга тушадиган оғирликни ҳисоблаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |